Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 52 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Агентлик хизматлари учун воситачилик ҳақи

 

Агент – юридик шахс (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) авиакомпания билан тузилган агентлик битими асосида авиачипталарни бронлаш, сотиш ва расмийлаштириш ваколатига эга. Агент ташувчининг талабларига мувофиқ иш юритади ва бунинг учун барча зарур воситаларга, ходимларга, шунингдек йўловчи ташишни сотиш ҳуқуқига эга.

1. Авиачипталар реализация қилинаётганда агентнинг воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС қандай ҳисобланади?

2. Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?

Б.Я.

 

1

Авиакомпаниялар агентлари йўловчи авиаташувини агентлик битимларига мувофиқ реализация қиладилар. Агентлик битими – воситачилик шартномаси. Авиаташувлар нархларини авиакомпаниялар белгилайди, агентлар эса авиачипталарни ушбу нархларда реализация қилади (Ҳаво кодексининг 105-моддаси). Агент даромади – реализация қилинган авиачипта учун воситачилик ҳақи. Воситачилик ҳақи миқдори йўловчи авиаташувини сотиш тўғрисидаги агентлик битимлари шартлари билан белгиланади. Одатда авиачипта тарифидан фоизларда белгиланади.

Агент ҚҚС тўловчиси ҳисобланиш-ҳисобланмаслиги авиакомпания учун муҳим эмас. Шу муносабат билан воситачилик ҳақи миқдори ўзгармайди. 2017 йилги ҚҚС ставкаси 20% миқдорида белгиланган (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди 8-хатбошиси). Бинобарин, агент авиакомпания берган воситачилик ҳақининг умумий суммасини 120 га бўлиш ва 20 га кўпайтириш йўли билан воситачилик ҳақидан ҚҚС суммасини ҳисоблайди.

Шуни эслатиб ўтамизки, 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган барча йўловчи авиаташувлари миллий валюта – сўмда сотилади.

 

2

Агент – ҚҚС тўловчисининг фаолияти қандай бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилишини шартли мисолларда кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. Авиакасса (агент) Тошкент–Москва–Тошкент йўналиши бўйича авиачиптани сотди. Жисмоний шахс нақд пул билан ҳақ тўлади. Реализация қилиш нархи – 1 904 957 сўм, шу жумладан авиачипта тарифи – 1 601 775 сўм. Агентлик битимига биноан Россия Федерацияси шаҳарлари йўналишлари бўйича реализация қилинган авиачипталар учун воситачилик ҳақи – тариф суммасидан 8%. Агент ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.

Агентнинг воситачилик ҳақи 128 142 сўмни (1 601 775 х 8%) ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 20%.

ҚҚС суммаси – 21 357 сўм (128 142 / 120 х 20).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни 

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўм

 

Авиачипта харидорга нақд пулга сотилди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)

 

1 904 957

 

Агентнинг воситачилик ҳақи ушлаб қолинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

128 142

 

Авиаташувчига қарздорлик акс эттирилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)

 

1 776 815

 

Агентга воситачилик ҳақи ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

106 785

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

21 357

 

Агентнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда сотилган авиачипта учун авиакомпанияга сумма тўланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

1 776 815

 

 

 

2-МИСОЛ. Авиакасса (агент) Тошкент–Бухоро йўналиши бўйича авиачиптани сотди. Тўловни давлат бюджетидан молиялаштириладиган корхона тўлайди – авиакассанинг ҳисоб-китоб счётига 15% олдиндан тўлов ўтказилди, қолган 85%и авиачипта сотиб олингандан кейин ўтказилади. Реализация қилиш нархи – 234 183 сўм, шу жумладан авиачипта тарифи – 215 400 сўм. Агентлик битимига биноан Ўзбекистон шаҳарлари йўналишлари бўйича реализация қилинган авиачипталар учун воситачилик ҳақи – тариф суммасидан 5%. Агент – ҚҚС тўловчиси.

Агентнинг воситачилик ҳақи 10 770 сўмни (215 400 х 5%) ташкил этади, шу жумладан ҚҚС – 20%.

ҚҚС суммаси – 1 795 сўм (10 770 / 120 х 20).

 

Хўжалик операциясининг мазмуни 

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўм

 

Авиачипта харид қилиш учун 15% олдиндан тўлов келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (авиачипта харидори)

 

35 127

 

Чипта сотилиши ва авиаташувчига қарздорлик акс эттирилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»(авиаташувчи)

 

223 413

 

Воситачилик ҳақи ушлаб қолинди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

10 770

 

Харидордан аванс тўлови ҳисобга киритилди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар» (авиачипта харидори)

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)

 

35 127

 

Агентга воситачилик ҳақи ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

8 975

 

Воситачилик ҳақи суммасига ҚҚС ҳисобланди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиаташувчи)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

1 795

 

Агентнинг воситачилик ҳақини чегирган ҳолда сотилган авиачипта суммаси авиакомпанияга тўланди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар» (авиаташувчи)

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

223 413

 

Харидор авиачипта қийматининг қолган 85%ини қўшимча тўлагани акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» (авиачипта харидори)

 

199 056

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2882 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика