Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 35 / Божхона

Масалалар жойнинг ўзида ечилмоқда

 

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқот Фарғона вилоятида бўлиб ўтди.

 

Маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар доирасида ДБҚ раҳбарияти томонидан мамлакатимиз бўйлаб сайёр қабул ва учрашувлар мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Бу, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг давлат божхона хизматига нисбатан бўлган ишончини орттириб, вилоятдаги тегишли давлат идора ва муассасалари вакилларига божхона иши ва бошқа масалалар бўйича юзага келаётган муаммо, таклиф ҳамда саволлар юзасидан бевосита мурожаат қилиш имконини бермоқда. Натижада мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ечимини кутаётган масалалар зудлик билан жойидаёқ бартараф этилмоқда.

Фарғона вилоятида бўлиб ўтган очиқ мулоқотга 70 дан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари қатнашди. Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда «Наримтекс» МЧЖ, «Қувасойцемент» АЖ, «Комил» кўп тармоқли хусусий корхонаси, «Нamza expo art tekstil» хусусий корхонаси, «Арамати Багдад» МЧЖ, «Мадад» МЧЖ, «Фейхан текс» корхонаси вакиллари сўзга чиқиб, фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммолар ва бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларини билдиришди.

Мулоқотда тадбиркорлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва бевосита ечими топилмаган муаммоларни маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди идоралар билан биргаликда ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши яна бир бор таъкидланди.

Тадбир якунида жорий йилнинг ўтган даврида намунали фаолият юритиб, амалдаги қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилиб келаётган тадбиркорлик субъекларига ДБҚ ва бошқарма раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М.Салиев иштирок этди.

 

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1450 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика