Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 35 / Божхона

Россия ва Ўзбекистон ўртасида «соддалаштирилган божхона йўлаги» очилди

 

2017 йилнинг 19 июлида Россия Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон божхона хизмати «Соддалаштирилган божхона йўлаги» лойиҳасини амалда жорий этиш мақсадида ҳар икки давлат ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари ҳақидаги дастлабки ахборот алмашинуви бўйича муваффақиятли тестлашни тугатишди ҳамда ахборот алмашинувини таъминлашди.

 

Мазкур лойиҳа 2016 йил 30 декабрдаги Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида товарлар ва транспорт воситалари олиб ўтилганда божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисидаги Россия ФБХ ва ЎзР ДБҚнинг Битими («Соддалаштирилган божхона йўлаги») доирасида старт олди.

Россия ва Ўзбекистон божхона хизматларининг ахборот-техник бўлинмалари қисқа давр оралиғида штатдаги дастурий воситаларга ишлов беришни охирига етказиб, ўрнатишди ҳамда доимий асосда мустаҳкам ахборот алоқасини йўлга қўя олишди.

Лойиҳа икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолият субъектлари бўлмиш иштирокчиларига муайян шартларга риоя қилинганда мамлакатлар ўртасида олиб ўтиладиган алоҳида тоифадаги товарларга нисбатан божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш имконини беради. Айни вақтда лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан қўлланилмоқда. Лекин товарлар рўйхати лойиҳанинг ишлаши натижаларига қараб кенгайиши ҳам мумкин.

Соддалаштирилган божхона йўлаги лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган ҳамда ташқи иқтисодий фаолияти ҳар икки давлат қонунчилигига мувофиқ божхона қонун ҳужжатларини бузиш хатар даражаси кам бўлган тоифага кирувчиларга нисбатан қўлланилади.

Россия ва Ўзбекистон божхона хизматлари лойиҳа иштирокчилари сони ва олиб ўтиладиган товарлар рўйхатини кенгайтириш ҳисобига уни такомиллаштириб боришни мўлжаллашаётир.

 

Манба: customsonline.ru.

Прочитано: 1788 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика