Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 35 / Солиқ солиш

Йириклаштиришнинг солиқ оқибатлари

 

Бизнинг МЧЖ (кичик корхона) фаолиятнинг 2 тури: дори-дармон воситалари билан улгуржи савдо қилиш (асосий тур) ва туризм хизматлари билан шуғулланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз. Яқин орада ходимлар сонини ошириб, йирик корхонага айланмоқчимиз.

Ходимлар сонини оширган ва йирик корхонага айланган корхона қандай солиқларни тўлайди ва қандай ҳисоботларни топширади?

А.Иванцова, МЧЖ бухгалтери.

 

Ходимларнинг сонидан қатъи назар улгуржи савдо корхоналари ЯСТ тўлайдилар (Солиқ кодексининг 350-моддаси). Шу сабабли, башарти асосий фаолият турингиз улгуржи савдо бўлса, йирик корхонага айланганда ҳам ЯСТ тўлашда давом этасиз.

Улгуржи савдо корхоналари Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайдилар. 2017 йилги ЯСТ ставкалари Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарори (10-1, 10-2-иловалар) билан тасдиқланган.

Сиз алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишингиз ва тегишли фаолият турлари учун белгиланган ставкаларда ЯСТ тўлашингиз керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари ўзгармайди – ортиб борувчи якун билан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ­25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида. ЯСТни тўлаш муддатлари ўзгаради. Ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлашга тўғри келади.

Сиз учун ЯИТ ставкаси ҳам ўзгаради. Йирик корхоналар учун у 25%ни, бироқ ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 25-илова; АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди).

ЖШДС ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ўзгаришлар бўлмайди.

Ҳисобот йили якунлари бўйича йирик корхонанинг асосий фаолияти туризм хизматлари бўлса, кейинги йил бошидан қуйидаги умумбелгиланган солиқлар ва тўловларни тўлашга ўтиш зарур (Солиқ кодексининг 352-моддаси):

♦ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Солиқ кодексининг 126–166-моддалари);

♦ ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (Солиқ кодексининг 295–300-моддалари);

♦ қўшилган қиймат солиғи (Солиқ кодексининг 197–228-моддалари). Бунда туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод қилинган (Солиқ кодексининг 208-моддаси 15-банди);

♦ агар мавжуд бўлса, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (Солиқ кодексининг ­265–271-моддалари);

♦ сувдан фойдаланганда ёки сувни истеъмол қилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (Солиқ кодексининг 257–264-моддалари);

♦ мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари мавжуд бўлганда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (Солиқ кодексининг 278–286-моддалари);

♦ мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар (Солиқ кодексининг 312–315, 316–319, ­325-1–325-4-моддалари).

Бундан ташқари, ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ЯСТ юзасидан қайта ҳисоб-китобни амалга ошириш зарур. Қайта ҳисоб-китоб қилиш тартиби Солиқ кодексининг 351-моддасида белгиланган.

Сиз йирик корхона сифатида қуйидаги молиявий ҳисоботларни тақдим этишингиз лозим:

♦ бухгалтерия баланси – 1-сон шакл (чораклар ва йил якунлари бўйича);

♦ молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2-сон шакл (чораклар ва йил якунлари бўйича);

♦ пул оқимлари тўғрисида ҳисобот – 4-сон шакл (йил якунлари бўйича);

♦ ўз сармояси тўғрисида ҳисобот – 5-сон шакл (йил якунлари бўйича) (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Молиявий ҳисоботлар қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

● чораклик – ҳисобот чораги тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар;

● йиллик – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

2017 йил учун статистика ҳисоботи шаклларининг рўйхати Давстатқўм қарори (АВ томонидан 1.12.2016 йилда 2843-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1581 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика