Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 35 / Солиқ солиш амалиёти

Хизматлар реализация қилинадиган жой аҳамиятга эга

 

Компаниямиз (ЯСТ тўловчи) туризм фаолияти билан шуғулланади. Биз Сингапурдаги Халқаро туризм кўргазмаси ташкилотчиларига валютада пул тўладик. Шартнома предмети – кўргазмада қатнашиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш.

Агар Сингапурда хизматлар кўрсатилса ва ҳақ тўланса, импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керакми?

Ф.Шакурова, бош бухгалтер.

 

Йўқ, импорт қилинадиган ишлар ва хизматларга ҚҚС ҳисоблаш керак эмас.

Норезидент томонидан тақдим этилган хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, хизматларни олувчи корхонанинг солиқ солинадиган оборотидир (Солиқ кодексининг 207-моддаси).

Қуйидаги ҳолларда бошқа ҳоллар қатори Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ишларни, хизматларни реализация қилиш жойи деб ­эътироф этилади, агар:

♦ хизматлар ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудида туризм, маданият, санъат, таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кўрсатилаётган бўлса;

♦ хизматларни кўрсатаётган шахснинг тадбиркорлик ёки ҳар қандай бошқа фаолияти у давлат рўйхатидан ўтказилганлиги асосида ёки доимий фаолият кўрсатадиган ижро этувчи органи жойлашган ер ёки ДМ жойлашган ер асосида Ўзбекистонда амалга оширилса (Солиқ кодексининг 202-моддаси).

Сизнинг ҳолатда хизматлар Сингапур компанияси томонидан уларнинг мамлакати ҳудудида кўрсатилган.

Бинобарин, норезидент томонидан тақдим этилган хизматлар компаниянгиз учун ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланмайди. Бу ҳолда ҚҚС ҳисоблаш зарур эмас.

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар ҳам норезидентнинг даромадларидан фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 155-моддаси). Сизнинг ҳолатда ушбу солиқ ҳам ҳисобланмайди.

Шу билан бирга келгусида шартнома предметини аниқ белгилашни тавсия этамиз, сабаби унинг баён этилишидаги ноаниқлик хизматларни реализация қилиш жойини аниқлаш билан боғлиқ солиқ хатарларига олиб келиши мумкин.

Масалан, «кўргазмада қатнашиш бўйича комплекс хизматлар кўрсатиш» дейиш ўрнига «кўргазма залида майдонни ижарага олиш ва кўргазма қатнашчилари учун зиёфат уюштириш» дея баён этиш мумкин. Моҳиятан олганда кўргазмалар ташкилотчилари қатнашчилар учун айнан ушбу хизматларни кўрсатадилар.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика