Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 35 / Солиқ солиш амалиёти

Тугатиш чоғида ЯСТ қандай тўланади

 

Ташкилот 2017 йил 1 августдан, яъни III чоракда атиги 1 ой – июлда ишлаб, бу ойда хизматларни бажарган, ўз фаолиятини тўхтатди.

Корхона 1 августдан ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, 2017 йилнинг III чораги учун ЯСТни тўлашда унинг энг кам миқдорининг қайси суммасини ҳисобга олиши лозим? Фақат июль учунми ёки бутун III чорак учунми?

Л.Платонова, КК бухгалтери.

 

ЯСТни энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлаш талаби ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди «б» кичик банди).

Энг кам миқдор – ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни юридик шахсга нисбатан Низом татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойлар учун ҳисоблаш лозим.

Сизнинг ҳолатда фақат 2017 йилнинг июль ойи учун энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш зарур.

Шу ўринда эслатиб ўтамизки, корхона қабул қилган қарор (ихтиёрий тугатиш) тўғрисида рўйхатдан ўтказган орган хабардор қилинган санадан бошлаб унинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади, барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади, бироқ ЯСТ ҳисоблаш тўхтатилмайди (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 16-банди). Ҳатто молиявий хўжалик фаолиятини юритмасангиз ҳам, бошқа даромадлар юзага келганда ЯСТ ҳисоблаш ва тўлашингизга тўғри келади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1677 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика