Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 32 / Божхона

Каноп толаси ўрнига 6,4 млрд сўмлик... «эски-туски»

 

Юртимизга ташқаридан товар-моддий бойликларни импорт қилишнинг самарали тартиб-қоидалари ишлаб чиқилган бўлиб, бунда энг аввало юртдошларимиз саломатлиги, шунингдек ички ишлаб чиқарувчилар манфаатлари алоҳида ­эътиборга олинади. Лекин амалдаги тартибларга риоя қилмай, ички бозорни сифатсиз маҳсулотлар билан тўлдираётган «ишбилармонлар» учраб туради.

 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона пости ходимлари пойтахтимизда фаолият юритувчи «STAP VALLEY AGENT» корхонаси номига келтирилган 2 та юк автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишганда, йирик миқдордаги божхона контрафакт товарларни фош этишди.

Қўшни давлат фуқаролари Я.Исламов ва П.Саидовлар бошқарувидаги автомашиналарда йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра салкам 57 тонна каноп толаси келтирилаётган бўлиши лозим эди. Аммо божхона кўриги давомида автомашиналар юкхонасида бу турдаги товарларнинг умуман йўқлиги аниқланди.

Автомашиналарнинг биридан каноп толаси ўрнига ҳужжатларда кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган, хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 99 турдаги товарлар, хусусан кийим-кечак, оёқ кийимлари, сувенир ва бошқа турдаги маҳсулотлар борлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний равишда олиб киришга уринилган мазкур ТМБнинг қиймати салкам 3,3 млрд сўмни ташкил қилар экан.

Иккинчи автомашинада ҳам худди шундай ҳолат: 49 турдаги товарлар – оёқ кийимлари, ширинликлар, ичимликлар, кийим-кечаклар, газламалар, маиший техника буюмлари ва бошқа турдаги товарларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Бу автомашинадаги ТМБнинг қиймати салкам 3,1 млрд сўмни ташкил қилар экан.

Шунингдек, вилоят божхоначилари республикамиздан транзит тарзида ўтаётган, Хитойдан Тожикистонга қараб йўл олган юк автомашинасини божхона назоратидан ўтказиш вақтида яна бир божхона қоидабузарлигини фош қилишди.

Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, қўшни давлат фуқароси А.Валиев бошқарувидаги ушбу автомашинага 7 турдаги салкам 29 тонна хўжалик моллари ортилган бўлиши лозим эди. Қолаверса, автотранспорт юкхонаси эшигидаги пломбаларнинг ўзгартирилганлиги божхоначиларни янада шубҳалантирди. Шундан сўнг автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада ушбу авторанспортга хўжалик моллари ўрнига қурилишда қўлланиладиган салкам 1 300 дона гипсокартонлар ортилганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Тошкент вилояти

божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1504 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика