Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 31 / Божхона

Импорт учун ҳужжатлар

 

Мен раҳбарлик қиладиган «Пари» компанияси (Қирғизистон) МЧЖ (Ўзбекистон) билан келгусида маҳсулотларни экспорт-импорт қилиш учун бизнес соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш нияти ҳақидаги битимни имзолади.

Иккала тараф бизнес-режани келишиб, битимга мувофиқ тасдиқлаганидан кейин компаниямиз ҳамкордан Қирғизистонда реализация қилинадиган маҳсулотни олди. Ҳозир биз ҳам товаримизни Ўзбекистонга етказиб бермоқчимиз.

Ташқи иқтисодий савдо соҳасида тажрибаси бўлмаган ўзбекистонлик ҳамкоримиз божхона таомиллари билан боғлиқ қийинчиликларга тўқнаш келди. Шу муносабат билан маҳсулотни Қирғизистондан Ўзбекистонга импорт қилиш таомили юзасидан батафсил тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Ф.Умрзоқова.

 

ЎзР Давлат божхона қўмитаси маҳсулотни Қирғизистондан Ўзбекистонга импорт қилиш таомилини ўтказиш тартибини тушунтириб бериш сўралган мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

– ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқ, «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кириладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

божхона юк декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

ВМнинг 22.05.2013 йилдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари – импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган импорт қилинадиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш учун экспорт божхона юк декларацияси ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат ва бошқа ҳужжатлар;

товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;

товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда).

Изоҳлар:

1. Товарларнинг электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви ВМнинг 31.12.2014 йилдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган Товарларнинг электрон шаклдаги божхона декларацияланиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг хоҳиши бўйича божхона расмийлаштируви учун барча зарур ҳужжатлар, шу жумладан, ваколатли органларнинг ҳужжатлари қоғозда тақдим этилиши мумкин.

2. Экспорт қилувчи мамлакатнинг экспорт божхона юк декларацияси тақдим этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилган товарларнинг божхонада расмийлаштируви давлат божхона хизмати органлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади. Божхона декларацияси тақдим этилмаган тақдирда божхона расмийлаштируви умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Товарларнинг, шу жумладан, электрон шаклдаги божхона расмийлаштируви хизмат кўрсатувчи банклар (ғазначиликлар) томонидан тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида тўловчининг шахсий ҳисобрақами бўйича божхона тўловлари тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади (божхона тўловларини тўлаш кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилиши ҳоллари бундан мустасно).

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рухсат берувчи тусдаги тегишли ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат божхона хизмати органлари божхона расмийлаштирувини рад этиш ҳуқуқига эгадир.

Божхона кодексининг (бундан кейин – Кодекс) 57-моддасига мувофиқ, рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда импорт қилинадиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.

Шунингдек Кодекснинг 289-моддасига мувофиқ товарлар ва транспорт воситаларини олиб киришда қуйидаги божхона тўловлари ундирилади:

импорт божхона божи (5.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон қарор);

акциз солиғи солинадиган импорт товарларга акциз солиғи (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга ­13-2-илова);

ҚҚС – солиқ солинадиган базанинг 20%и (Солиқ кодексининг 206-моддаси; ПҚ-2699-сон қарорнинг 3-банди);

божхона расмийлаштируви учун йиғим – божхона қийматининг 0,2%и, бироқ камида 25 АҚШ доллари ва 3 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас (ВМнинг 30.04.1999 йилдаги 204-сон қарори).

Бунда Кодекснинг 300-моддасига мувофиқ, агар импорт қилувчи товарларни импорт қилиш чоғида божхона органларига уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни тақдим этса, божхона тўловларини тўлаётганда тегишли имтиёз олиши мумкин.

Чунончи, Эркин савдо режимини назарда тутувчи битимларни имзолаган давлатлар – Эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги битим (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 429-сон билан рўйхатдан ўтказилган) иштирокчилари ишлаб чиқарадиган ва олиб кирадиган товарларга божхона божи солинмайди.

Энг яхши қулайлик режими тақдим этиладиган савдо-иқтисодий битимлар имзоланган мамлакатларда (АВ томонидан 8.04.1998 йилда 426-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ишлаб чиқариладиган ва улардан олиб кириладиган товарлардан бир баравар миқдорда божхона божи ундирилади.

Бошқа ҳолларда божхона божи икки баравар миқдорда ундирилади.

Кодекснинг 363-моддасига мувофиқ товарнинг мазкур мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.

Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан, электрон шаклда берилган ҳужжатдир.

Кодексга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага (АВ томонидан 13.01.1998 йилда 390-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ божхонада расмийлаштириш чоғида декларант ёки божхона брокери божхона органига арз этадиган (декларация қиладиган) божхона қиймати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун асос ҳисобланади.

 

Бахтиёр РАИМОВ,

ЎзР ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари.

Прочитано: 1679 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика