Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Божхона

Ўғит ўғриси

 

Аммиакли селитранинг биржа савдолари ва чакана савдода сотиладиган товарлар рўйхатидан чиқарилгани ҳамда уни минерал ўғитлар сотишнинг оралиқ шохобчалари орқали сотиш тақиқланганига ўн уч йилдан ошди.

 

Бу меъёр Вазирлар Маҳкамасининг «Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (30.04.2004 йилдаги 204-сон) асосан мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, тақсимлаш, ташиш ва сотишни назорат қилиш самарадорлигини ошириш, унинг йўқолиши, ўғирланиши ҳолларига, портловчи моддаларни яширин тайёрлаш учун ундан компонент сифатида фойдаланиш имкониятига йўл қўймаслик мақсадида белгиланган эди.

Аммо «уддабурон тадбиркорлар» бундай меъёр-чекловларни билишмайди. Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Сайхунобод туманида ўтказган тезкор тадбирда ана шу минерал ўғитнинг ноқонуний айланмасини фош қилишди. Сайхунобод туманида ҳаракатланаётган «Isuzu» юк автомашинаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда И.Д. томонидан сохта ҳужжатлар асосида умумий қиймати салкам 130 млн сўмлик, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган 8 тонна аммиакли селитра ҳамда бошқа турдаги 150 кг минерал ўғитлар ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1478 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика