Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 28-29 / Жавоб берамиз

Истисноли ҳолат

 

Ходим 100% иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда Хива шаҳридаги ўқув комбинатига 3 ойга малака ошириш учун юборилди.

Ходим малака ошириш учун хизмат сафарида бўлган вақт – 3 ой учун суткалик пуллар ҳисобланадими?

У.Қодиров, бухгалтер.

 

– Сизнинг ҳолатда ходим иш берувчининг ташаббуси ва топшириғига кўра ҳамда унинг манфаатларини кўзлаб малака ошириш курсларига юборилган. Шу сабабли ўзининг доимий иш жойидан ташқарида иш берувчининг хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга бориб келиш хизмат сафари деб тушунилади.

Ходим республика доирасида хизмат сафарига юборилганда иш берувчи хизмат сафарига юборилган шахсга турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва доимий иш жойига қайтиш харажатларини қоплайди, шунингдек суткалик пулларни тўлайди (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқноманинг 9-банди).

Хизмат сафарида, шу жумладан йўлда бўлган бутун вақт учун суткалик харажатлар тўланади. Уларнинг миқдори жамоа шартномаси (келишуви) ёки меҳнат шартномаси билан, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади:

√ Тошкент шаҳрида, шаҳарлар – вилоятлар марказларида – ўрнатилган ЭКИҲга нисбатан 0,1 коэффициентида;

√ бошқа шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган пунктларда – ўрнатилган ЭКИҲга нисбатан 0,08 коэффициентида.

Суткалик харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади (Йўриқноманинг 11-банди).

Йўриқноманинг 4-бандида хизмат сафари муддатига доир чекловлар назарда тутилган. Унинг муддати йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 40 кундан кўп бўлмаслиги керак. Хизмат сафари муддатини узайтиришга истисно тариқасида фақат хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбарининг ёзма рухсатномасига асосан рухсат берилади.

Сизнинг ҳолатда малака ошириш курсларида ўқитиш дастури 3 ойга мўлжаллангани сабабли ходимни хизмат сафарига юбораётганда раҳбарнинг буйруғида ушбу шартларни қайд этиб ўтиш (истисноли ҳолат сифатида) ва хизмат сафари муддатини 3 ой деб белгилаш зарур. Тегишинча, суткалик харажатларни бутун хизмат муддати, яъни 3 ой учун тўлашингиз (қоплашингиз) керак бўлади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1585 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика