Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 20 / Божхона

Сигарета нон орасида, валюта эса...

 

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган товарлар ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилиши шарт. Бу талаб олиб ўтилаётган нақд хорижий валюта ва тамаки маҳсулотларига ҳам тегишли.

 

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари тамаки маҳсулотларини яширин олиб чиқишнинг навбатдаги уринишини фош этишди. «Тошкент-Истанбул» рейси бўйича парвозга отланган пойтахтлик Х.Я. хоним хорижда пуллаш учун кўзланган 2 турдаги 550 қути сигареталарни божхона назоратидан яширинча олиб чиқиш мақсадида уларни нонлар орасига яширади ва кўриниб қолмаслиги учун елим скотч ёрдамида яхшилаб ўрайди. Аммо назорат-рентген аппарати экранида ушбу сигареталар кафтдек акс этишини қоидабузар инобатга олмаган эди...

Амалдаги тартибларга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган, шунингдек мамлакатимизда доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эллик фуқароларга Ўзбекистонга кириб келиш вақтида божхонага тақдим этган декларациясига мувофиқ республикага олиб кирган валюта миқдоридаги нақд хорижий валютани божхона баённомасида ёзма қайд этиш шарти билан олиб чиқиб кетишига рухсат берилади. Аммо мазкур тартибларга риоя қилмай, республикамиздан нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга уринаётган қўшни давлат фуқаролари ҳам учраб турибди. Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг «Қарши-Керки» чегара-божхона пости ходимлари нақд хорижий валюталарнинг яширин олиб чиқилишига доир бир нечта божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Қўшни давлат фуқароси Б.Б. ҳам 2 150 АҚШ долларини яширинча олиб чиқишда ноутбук учун мўлжалланган сумкадаги кўз илғамас бўшлиқдан фойдаланмоқчи бўлганда божхоначилар томонидан фош этилди. Унинг юртдоши С.П. хоним эса божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиш мақсадида 650 АҚШ долларини багаж тутқичлари орасига яширгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, қўшни давлат фуқаролари Г.А. хонимга 600 АҚШ доллари, Х.Г.га 2 200 АҚШ доллари, С.Д. хонимга 500 АҚШ доллари «вафо қилмади».

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ республикамиз ҳудудида бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этган тақдирда, улар ҳам умумий асосларда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 1465 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика