Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 20 / Жавоб берамиз

Имтиёз фақат ёш оила аъзоси учун

 

Ёш оила аъзоси ҳисобланмайдиган 36 ёшли ходимимиз шаҳар марказидан янги қурилган кўп квартирали уйдаги хонадонни сотиб олиш учун Халқ банкидан 10 йил муддатга ипотека кредити олган.

Ҳозирги кунда кредит ва кредит фоизларини иш ҳақидан тўламоқда. Ходим иш ҳақидан кредит ва фоизларни қоплаш учун банкка ўтказилган суммадан Солиқ кодексининг 179-моддаси 30-банди бўйича имтиёз қўллашни талаб қилмоқда. Ушбу ходимнинг даромадига имтиёз қўллашга қонуний асос борми?

Амирқул Худойқулов,

бош бухгалтер.

 

Йўқ, солиқ бўйича имтиёзни қўллаш учун ДСИнинг хати эмас, балки у назарда тутилган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асос ҳисобланади (Солиқ кодексининг 30‑моддаси).

Солиқ кодексининг 179‑моддаси 30‑банди 2-хатбошисидаги имтиёзни 36 ёшли ходимингизга қўллаш мумкин эмас, чунки у жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларини якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган ёш оила аъзоси ҳисобланмайди.

Ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади (18.05.2007 йилдаги ПФ‑3878‑сон Фармоннинг 3‑банди).

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

«Norma Online» етакчи эксперти.

Прочитано: 2011 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика