Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 20 / Жавоб берамиз

Ускуна сотиб олиш: битим хусусиятлари

 

Микрофирма (ЯСТ тўловчиси, ХХТУТ коди – 16513) ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун жисмоний шахсдан (собиқ якка тартибдаги тадбиркордан) ҳар бири 60 млн сўмлик 2 та асосий воситани сотиб олмоқчи. Ушбу ускунани жисмоний шахс 2014 йилда йиққан, унинг ҳеч қандай ҳужжати йўқ. Жисмоний шахс бу ускунада якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган, яъни у фойдаланишда бўлган. 2015 йилда ЯТТ фаолияти тўхтатилган.

1. Корхона жисмоний шахснинг пластик картасига маблағларни ўтказиш йўли билан АВни сотиб олиши мумкинми?

2. Корхона ушбу мақсадлар учун банкда кредитни расмийлаштириши мумкинми, банк қандай ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли?

3. Мазкур вазиятда жисмоний ва юридик шахс учун қандай солиқ оқибатлари бор?

4. Шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасидан ташқари қандай ҳужжатлар зарур?

5. Озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотлари учун шиша идиш ишлаб чиқаришга мўлжалланган ушбу ускуна сертификатланиши лозимми?

6. Президентнинг 22.12.2016 йилдаги ПҚ-2692-сон қарори қабул қилиниши муносабати билан ушбу ускуна умуман сотиб олишга арзийдими?

Н.Красильникова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

1

Ҳа, корхона жисмоний шахснинг пластик картасига маблағларни ўтказиш йўли билан АВни сотиб олиши мумкин. Қонун ҳужжатларида юридик шахснинг жисмоний шахсдан асосий воситаларни сотиб олишига доир чекловлар мавжуд эмас.

 

2

Ҳа, муайян шартларни бажарганда жисмоний шахсдан асосий воситаларни сотиб олиш учун банкдан кредит олишингиз мумкин.

Қарз олувчи кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

● ариза;

● қарз олувчининг банк ҳисобварағига пул тушумлари (пул оқими) прогнози кўрсатилган бизнес-режа;

● қарз олувчи тақдим қилган ДСИга охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно;

● кредит таъминоти турларидан бири.

Қарз олувчи томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги таъминот турларидан бири тақдим этилади:

● мол-мулк ва қимматли қоғозлар гарови;

● тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати;

● учинчи шахс кафиллиги;

● қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг тижорат банки фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;

● таъминотнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турлари.

Кредит йиғмажилдини таҳлил қилиш пайтида тижорат банки томонидан кредит шартномасининг турли жиҳатлари, қарз олувчининг кредит тарихи, унинг раҳбари обрўси (аввалги ишлаган жойлари, илгари олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилганлиги ва бошқалар) баҳоланади (АВ томонидан 27.12.2013 йилда 2546-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

3

Ускуна олди-сотдиси битимининг иккала томонида солиқ мажбуриятлари мавжуд эмас.

Юридик шахс – ЯСТ тўловчисида ускунани сотиб олишда солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби солиқ солиш объекти мавжуд эмас (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Жисмоний шахснинг хусусий мулк ҳуқуқида унга тегишли бўлган ускунани сотишдан даромади ЖШДСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 11-банди).

 

4

Ускунанинг (кўчар мулк) олди-сотди битимини расмийлаштириш учун шартнома ва қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштириш зарур (ФКнинг 29-боби 1-параграфи).

Қонун ҳужжатларига кўра, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жисмоний шахс сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек унга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт (ФКнинг 388-моддаси). Акс ҳолда сотиб олувчи ускунани харид қилишдан воз кечиши мумкин (ФКнинг 397-моддаси).

Сизнинг ҳолатда ускунага доир ҳужжатлар йўқлиги боис уни сотиб олиш масаласини фирма раҳбарияти ҳал этади.

 

5

Ускуна мажбурий сертификатланиши кераклигини аниқлаш учун Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 1-илова) қаранг.

 

6

Ускунани сотиб олиш зарурлиги хусусидаги қарорни корхонангиз раҳбарияти мустақил равишда қабул қилади. Бунда жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни жадал янгилаш юзасидан республикамизда қабул қилинаётган чора-тадбирларни ҳисобга олиб (22.12.2016 йилдаги ПҚ-2692-сон), биринчи навбатда ушбу ускунани сотиб олишнинг техник ва иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқлигига баҳо беришингиз зарур.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2303 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика