Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 16 / Солиқ солиш

Фоизсиз қарз: қарздорнинг даромадини аниқлаймиз

 

Корхона (МЧЖ) бошқа МЧЖга 50 000 000 сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Солиқ кодексининг 135-моддасига мувофиқ, қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни (молиявий ёрдамни) олиш санасидаги Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бинобарин, шартномада фоизлар кўрсатилмаган бўлса, қарздор фоизларни МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида ўзи ҳисоблаши (9%) ва тўланмаган фоизлар суммасига солиқ солиши, шунингдек ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини топшираётганда барча ҳисобланмаларни кўрсатиши шарт. Қарздорнинг даромадини тўғри ҳисоблаганмизми:

1) 50 000 000 х 9% = 4 500 000 сўм;

2) 4 500 000 х 5% (ЯСТ, ишлаб чиқариш) = 225 000 сўм. Демак, қарздор йилига бюджетга 225 000 сўм тўлаши керак.

1. Юридик шахслар қарз шартномасида қарздан фойдаланганлик учун фоизлар тўланишини назарда тутмасликка ҳақлими? Бу қонун ҳужжатларида тақиқланмаганми?

2. Агар шартнома шартларига кўра 3 ойга фоизсиз қарз берилса, унга доир даромад қандай тартибда аниқланиши керак, қандай солиқ солинади? Агар бир йилдан кўп муддатга қарз берилса, унга доир фоизларни қандай ҳисоблаш ва ҳисоблаб ёзиш керак?

Ш.Саидова,

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Ҳа, ҳақли. Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади.

Текин олинган мулкий ҳуқуқлар бўйича юридик шахслар даромадларининг бозор қийматини аниқлашда ЎзР МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси уларга солиқ солиш мақсадида қўлланилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Бу хўжалик юритувчи субъектларга қарз шартномалари бўйича МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан паст бўлмаган миқдорда фоизларни белгилаш мажбуриятини юкламайди.

Фуқаролик қонунчилигига кўра фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади. Қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасидан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади (ФКнинг 1, 354, 734-моддалари). Қонун ҳужжатларида уларни мажбуран ундириш назарда тутилмаган.

Шу сабабли қарз шартномаси бўйича қарз берувчининг фоизли даромади ставкасини шартноманинг иккала тарафига маъқул келадиган миқдорда мустақил равишда белгилашга ёхуд фоизларни ҳисобламасдан қарз беришга ҳақлисиз.

 

2

Фоизсиз қарз олувчининг даромадини аниқлаш тартибини мисолда кўриб чиқамиз.

 

Юридик шахс 2017 йил 1 январда фоизларни тўлаш мажбуриятисиз 50 млн сўм миқдорида 3 ойга қарз олди.

Бизнинг мисолда юридик шахс шартноманинг бутун муддати давомида, яъни 2017 йил 1 январдан 31 мартгача 90 календарь кун давомида фоизсиз қарздан фойдаланди.

Фоизсиз қарздан фойдаланиш даврида МБнинг қайта молиялаштириш ставкасида ҳисоблаб чиқарилган йиллик 9% миқдоридаги фоизли даромад қуйидаги миқдорни ташкил этади:

50 000 000 х (9% / 365 кун х 90 кун) = 1 109 589 сўм.

1 109 589 сўмлик сумма қарздорнинг бошқа даромади ҳисобланади, унга солиқ солиши керак бўлади.

 

Агар қарздор солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўлласа, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда бошқа даромадларни жами даромад таркибига киритиши керак (Солиқ кодексининг 129-моддаси).

Агар қарздор ЯСТ тўловчиси бўлса, унинг бошқа даромадлари солиқ солинадиган ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 2-банди) ва асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиқ солинади.

Қарздор фоизсиз қарзлар бўйича солиқ солинадиган даромадни у тўлиқ қоплангунига қадар қарздан фойдаланишнинг бутун даври учун ҳар чоракда ортиб борувчи якун билан аниқлаши лозим.

 

МИСОЛ. Юридик шахс 2017 йил 1 январда фоизларни тўлаш мажбуриятисиз 50 млн сўм миқдорида 1 йилга қарз олди.

2017 йил I чорагида қарздор 90 календарь кун давомида фоизсиз қарздан фойдаланади. Бу даврда унинг даромади суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади: 50 000 000 х (9% / 365 кун х 90 кун) = 1 109 589 сўм.

2017 йил I ярмида қарздор 181 календарь кун давомида фоизсиз қарздан фойдаланади. Бу даврда унинг даромади суммаси қуйидаги миқдорни ташкил этади: 50 000 000 х (9% / 365 кун х 181 кун) = 2 231 507 сўм.

 

Қарздорнинг 9 ой якунлари ва йил якунлари бўйича даромади ҳам худди шундай тартибда аниқланади. Агар фоизсиз қарз бўйича қолдиқ кейинги солиқ даврига (яъни келаси йилга) ўтса, қарздорнинг кейинги йилдаги даромади худди шундай тартибда кейинги солиқ даврининг (йилнинг) 1 январидан бошлаб ортиб борувчи якун билан аниқланади.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1783 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика