Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 07 / Амалий бухгалтерия

Лизингга олувчи учун ҳисобварақ-фактура

 

2016 йил августда ташкил этилган лизинг компанияси кичик корхона – умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Асосий фаолият тури – юридик шахсларга бинолар, юк машиналари, махсус техника ва бошқаларни узоқ муддатли лизингга бериш.

1. Кичик корхона – умумбелгиланган солиқлар тўловчисининг бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби қандай?

2. Лизинг тўловига ҚҚС билан бирга ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керакми? Лизинг тўловлари ҳисоб-китоби жадвалида ҚҚСни қандай кўрсатиш мумкин? Лизинг операцияларида ҚҚС қандай ҳисобланади?

С.Ғозиева,

бош бухгалтер.

 

1

Саволингизга жавобни шартли мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Лизинг компанияси лизингга бериш учун 48 000 000 сўмлик, шу жумладан ҚҚС – 8 000 000 сўмлик қийматга эга технологик ускунани сотиб олди.

Лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ва фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ қўшимча харажатлари (лизингга олувчи томонидан қопланадиган) 2 000 000 сўмни ташкил этади.

Лизинг шартномаси шартларига кўра ушбу технологик ускуна фоизлар – йиллик 10%ни тўлаш шарти билан 3 йилга лизингга берилган. Бунда лизингнинг биринчи йилида улар ҳисоблаб ёзилмайди. Лизинг тўловлари ҳар ойда тенг улушларда тўланади.

Объект лизингга олувчига қўшимча харажатларни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган қийматда берилди – 50 000 000 сўм.

Шартномада белгиланган лизинг бўйича фоиздан (10%) келиб чиқиб ҳисобланган йиллик лизинг тўлови 18 277 926,8 сўмни ташкил этади. Бу сумма лизинг бўйича фоизлар ва лизинг объекти қийматининг қопламини ўз ичига олади.

 

Келтирилган мисолдан келиб чиқиб лизинг тўловлари ҳисоб-китобини жадвалда акс эттириш мумкин:

Сана

 

Йиллик лизинг тўловлари

 

Лизинг бўйича олинган фоизлар (10%)

 

Лизинг объектини қоплаш суммаси

 

Асосий қарз бўйича мажбуриятлар қолдиғи

 

 

а

 

б

 

в

 

г

 

1.01.2017

 

 

 

 

50 000 000

 

1.01.2018

 

18 277 926,8

 

0

 

18 277 926,8

 

31 722 073,2

 

1.01.2019

 

18 277 926,8

 

3 172 207,3

 

15 105 719,5

 

16 616 353,7

 

1.01.2020

 

18 277 926,8

 

1 661 573,1

 

16 616 353,7

 

0

 

Жами

 

 

4 833 780,4

 

50 000 000

 

 

 

 

Лизинг объектини сотиб олиш

Кейинчалик молиявий ижарага бериш учун сотиб олинган объектлар бухгалтерия ҳисобида капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда (0800) акс эттирилади (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Лизингга бериш учун олинаётган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 1-банди). Тегишинча, у лизинг объектининг харид қийматига киритилади.

Кейинчалик лизингга олувчи томонидан қопланадиган, лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ва фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ қўшимча харажатлари суммаси ҳам лизинг объекти қийматига қўшилади.

 

Бизнинг мисолда лизинг объектини сотиб олишни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттириш мумкин:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Дебет

 

Кредит

 

ҚҚС суммаси қўшилган лизинг объекти сотиб олинди

 

48 000 000

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Лизингга берувчининг лизинг объектини сотиб олиш, етказиб бериш ва фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш билан боғлиқ (лизингга олувчи томонидан қопланадиган) харажатлари акс эттирилди

 

2 000 000

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

6700-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»;

6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»;

6900-«Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар» ва б.

Етказиб берувчи олдидаги қарз сўндирилди

 

48 000 000

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Беришни акс эттирамиз

Асосий воситалар лизингга берилганда ушбу объектлар қиймати умумий тартибда балансдан ҳисобдан чиқарилади. Лизинг шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ҳақидаги ахборот балансдан ташқари 010-ҳисобварақда умумлаштирилади. Асосий воситалар лизинг муддати тугаши билан ёки лизингга олувчи томонидан сотиб олингандан кейин 010-ҳисобварақдан ҳисобдан чиқарилади.

Лизингга олувчи билан келишилган баҳодаги лизингга берилган асосий воситалар объектлари қиймати қуйидагиларга киради: узоқ муддатли қисмида – 0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи дебетига, жорий қисмида – 4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм» ҳисобварағи дебетига ҳамда дебиторлик қарзининг умумий суммасида ­9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» ­(9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши») ҳисобварағи кредитига киради.

Дебиторлик қарзи билан лизинг объектининг бошланғич қиймати ўртасида ижобий фарқ юзага келганда у 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» ҳисобварағида акс эттирилади. Навбатдаги лизинг тўлови ҳисобланишига қараб ушбу фарқ бир маромда (ойма-ой) лизингга берувчининг бошқа даромадларига киритилади (1961-сон Низомнинг 9-банди).

Мол-мулкни лизингга бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналар олинган фоизларни асосий фаолиятдан даромадлар сифатида 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» ҳисобварағида акс эттирадилар.

 

 

Лизинг операциялари қуйидаги тартибда ҳисобга олинади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Ускуна лизингга берилганда

 

Ускунанинг лизингга берилиши акс эттирилди

 

18 277 926,8

31 722 073,2

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»; 0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Лизинг шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Ускунанинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

50 000 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар»

 

 

Ускуна қиймати балансдан ташқарида акс эттирилди

 

50 000 000

 

010-«Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар»

 

 

 

Лизингнинг 1-йили мобайнида ойма-ой

 

Жорий тўловларнинг келиб тушиши акс эттирилди (18 277 926,8 / 12)

 

1 523 160,6

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби, банк кўчирмаси

 

Лизингнинг 1-йили охирида

 

Тўловлар йил охирида узоқ муддатлидан жорий қисмга ўтказилди

 

15 105 719,5

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»

 

0920-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Лизингнинг 2-йили мобайнида ойма-ой

 

Ижарага берувчининг жорий ҳисобот даврига кирувчи фоиз тариқасидаги даромади акс эттирилди (3 172 207,3 / 12)

 

264 350,6

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Тўловлар жадвали, бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Жорий тўловларнинг келиб тушиши акс эттирилди:

ускуна қийматининг қоплами (15 105 719,5 / 12) ва фоизлар

1 258 810

264 350,6

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4810-«Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар – жорий қисм»; 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

 

Тўловлар жадвали, бухгалтерия ҳисоб-китоби, банк кўчирмаси

 

ва ҳ.к.

 

 

 

 

 

 


2

Лизинг тўловларига ҳисобварақ-фактура ёзилмайди.

Мол-мулк сотиб олинган нархда молиявий ижарага (лизингга) берилганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилади. Бу ҳолда ҳисобварақ-фактура тақдим этилмайди (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми 4-банди).

Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг таркибий қисми бўлган лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ амалга оширилаётганда ҳам ҳисобварақ-фактура ёзилмайди.

Ускуна қийматини қоплаш суммалари ҚҚС бўйича оборот ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг ­199-моддаси 2-қисми 12-банди), лизинг шартномасига кўра олинган лизингга берувчининг фоиз тариқасидаги даромади эса ҚҚСдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 209-моддаси 13-банди). Тегишинча, лизинг тўловларига ҚҚС ҳисоблаб ёзилмайди ва лизинг тўловлари ҳисоб-китоби жадвалида ҚҚС суммасини ажратиш керак эмас.

Агар мол-мулк лизингга берувчининг устамаси билан молиявий ижарага берилаётган бўлса, ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Яъни чиқиб кетаётган актив қиймати билан унинг баланс (қолдиқ) қиймати ўртасида ижобий фарқ юзага келганда. Ушбу ижобий фарққа ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 8-қисми).

Масалан, агар лизингга берилаётган ускуна қиймати томонларнинг келишувига кўра 60 000 000 сўмлик суммада белгиланганда, 10 000 000 сўмлик (60 000 000 – 50 000 000) ижобий фарққа ҚҚС солинган бўларди.

Бу ҳолда мол-мулк лизингга берилаётганда ҳисобварақ-фактура ёзилади, унда:

4-«Нархи» устунида асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати (бизнинг мисолда – 50 000 000 сўм) кўрсатилади;

5-«Етказиб бериш қиймати» устунида – солиқ солинадиган оборот миқдоридан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммасини қўшган ҳолда сотиш нархи (бизнинг мисолда – 60 000 000 сўм);

9-устунда – солиқ солинадиган базадан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммаси (бизнинг мисолда – 1 666 666,67 сўм (10 000 000 х 20 / 120));

10-«ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати» устунида – ҚҚС суммасини қўшган ҳолда сотиш нархи (бизнинг мисолда – 60 000 000 сўм).

Асосий воситаларни сотишда ҳисобварақ-фактуралар ҳисобини юритиш ва уларни расмийлаштириш тартиби қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) иловаларда келтирилган.

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1832 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика