Norma.uz
СБХ / 2017 йил / № 2 / Божхона

Қўлбола «Соса-соla»

 

Бугунги кунда республикамиз божхоначилари томонидан мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, ички бозоримизни тартибга солиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда кенг кўламли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

 

Хусусан, давлат стандартларига жавоб бермайдиган, санитария-гигиена қоидаларига зид равишда ишлаб чиқарилган, энг аянчлиси, инсон саломатлигига жиддий хавф етказувчи истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли ичимликларни хуфиёна тарзда ишлаб чиқаришга қарши кураш олиб борилмоқда.

Яқинда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида сохта тадбиркорларни фош қилишди.

Мазкур туманда истиқомат қилувчи К.Бектурдиевнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) хонадони кўздан кечирилганда, у ҳовлисида яширин цех фаолиятини йўлга қўйгани аниқланди. «Корхона»да оддий ичимлик сувига турли синтетик аралашмалар қўшилиб, ҳосил бўлган суюқлик кислород баллони орқали газланган. Сўнгра «тайёр» маҳсулот «Coca-cola», «Fanta» каби таниқли савдо белгиларининг ёрлиғи туширилган 1,5 л ҳажмидаги елим идишларга қуйилган. Шу тариқа контрафакт маҳсулотлар савдо расталарига йўл олган.

Тезкор тадбир давомида ушбу «цех»да қиймати салкам 2 млн сўмлик истеъмолга яроқсиз ичимликлар, 1 дона кислород баллони, турли кимёвий аралашма ва бошқа воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

Бу машҳур ичимлик бренди ўзлаштирилган биргина ҳолат эмас. Жиззах туманида яшовчи Ж.Болтаева юқоридаги «ҳамкасби»дан фарқли ўлароқ, бозорда нисбатан арзон бўлган бошқа номдаги, яъни «Aqua-cola» ичимлигини «Coca-cola» идишларига қуйиб, қўшимча газлантириб, қимматроқ нархда сотиб келган.

Унинг хонадонидан қиймати 1,2 млн сўмдан ортиқроқ қўлбола усулда тайёрланган, истеъмол учун яроқсиз 213 дона сохта «Coca-cola» ичимликлари ва кислород баллони топилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

2016 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқлаган 89 та божхона қоидабузарликлари натижасида салкам 120 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний ҳаракатланишига чек қўйишди. Мазкур ҳолатларнинг 9 таси юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.

 

Жиззах вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика