Norma.uz
Норма маслахатчи / 2017 йил / № 1 / Тадбиркорлик

Ишончли маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллашмоқда

 

Давлат статистикасига аввал асосан давлат идоралари, илмий изланувчилар ва талабалар мурожаат қилган бўлса, бугунги кунда тадбиркорлар, инвесторлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам статистик маълумотларнинг фаол фойдаланувчиларига айланди.

Тошкентда Давлат статистика қўмитаси томонидан тизимда илғор халқаро методологияни жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида бу алоҳида қайд этилди.

Қўмита томонидан давлат статистика ҳисоботларини қисқартириш йўли билан статистик маълумотларни олиш манбаларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2000 йилда 372 статистика ҳисоботи шаклларидан фойдаланилган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич, статистик маълумотларнинг сифати ва тўлиқлигига таъсир кўрсатмаган ҳолда, деярли уч баробар қисқариб, 127 шаклни ташкил этмоқда.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида бепул тақдим этиладиган «eStat 2.0» статистик ҳисоботларни электрон кўринишда йиғишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди.

Натижада 2011 йилда респондентларнинг атиги 4 фоизи электрон кўринишда ҳисобот топширган бўлса, 2014 йилга келиб бу рақам 98,4 фоизга етди, 2015 йилдан эса статистика органлари томонидан барча ҳисоботлар фақат электрон кўринишда қабул қилинмоқда.

Статистика органлари томонидан охирги беш йилда 10 ахборот тизими ишга туширилди, расмий сайтлар орқали 10 интерактив давлат хизмати тақдим этилмоқда.

2016 йилдан бошлаб дунёда умумқабул қилинган ялпи ички маҳсулот тузилмасини ҳисоблаш методикасини жорий этиш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларни Фаолиятнинг халқаро стандарт таснифлагичи асосида шакллантиришни таъминлаш юзасидан иш олиб борилмоқда. Бу эса тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар учун макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг статистик ва таҳлилий кўрсаткичларини таққослашда яна бир қулайлик бўлади.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 1545 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика