Norma.uz
Норма маслахатчи / 2016 йил / № 52 / Кадрлар бўлими

Қайта ташкил этиш – ишдан бўшатишга сабаб бўла олмайди

 

Акциядорлик жамиятини қайта ташкил этиш чоғида ходимлар сонининг бутун таркибини қисқартириб, кичик корхоналарга ажратгандан кейин эса ушбу ходимларни ишга қабул қилиш зарурми?

С.Омаров.

 

– Йўқ, зарур эмас, чунки бунга зарурат йўқ.

Юридик шахсни қайта ташкил этиш доим унинг турларидан бири: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида амалга оширилади.

Сизнинг ҳолатда жамият таркибидан бир ёки бир нечта юридик шахс ажралиб чиқмоқда. Ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилган жамият ҳуқуқ ва мажбуриятларининг бир қисми тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 96-моддаси 4-қисми).

Шу тариқа, ажратиб чиқаришда янги юридик шахс юзага келади, у ажраб чиққан ташкилот эса ўз фаолиятини давом эттиради. Янги ташкилотда ходимнинг розилиги билан меҳнат муносабатлари давом этади (МКнинг 98-моддаси 1-қисми), сабаби ажралиб чиққан ташкилот ўз ходимлари учун янги иш берувчи ҳисобланмайди. Бинобарин, ушбу ходимларга янги ишга қабул қилинган ходимлар сингари шахсий карточкалар очиш керак эмас.

Шу муносабат билан тегишли ходимларнинг меҳнат дафтарчалари ва шахсий варақалари (Т-2 шакли) қайта ташкил этиш чоғида ажралиб чиқаётган ташкилотга берилиши керак.

Корхона ходимлари билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан фақат МКнинг 100-моддаси 2-қисмида назарда тутилган асослар бўлганда, шунингдек ходим бошқа ишга ўтишдан бош тортган ёки корхонада мувофиқ келадиган иш бўлмаган тақдирда умумий асосларда бекор қилишга йўл қўйилади (МКнинг 92-моддаси 2-қисми).

Агар ходим янги компанияда ишлашга рози бўлса, у билан меҳнат шартномасига қўшимча битим тузилиб, олдинги шартномада белгиланган барча шартлар қўлланади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» етакчи эксперти.

 

НАМУНА

 

14.11.2014 йилдаги 65-сон

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚЎШИМЧА БИТИМ

 

Тошкент ш.                                                                        2016 йил 15 ноябрь

 

«Титаник» масъулияти чекланган жамияти, бундан буён «Иш берувчи» деб номланади, Устав асосида фаолият юритувчи бош директор _________________ (Ф.И.О.) тимсолида, бир томондан, ва __________________ (Ф.И.О.), бундан буён «Ходим» деб номланади, иккинчи томондан, 14.11.2014 йилдаги 65-сон меҳнат шартномасига (бундан кейин – Шартнома) қуйидагича ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ушбу қўшимча битимни (бундан кейин – Битим) туздилар:

1. «Парус» масъулияти чекланган жамияти «Титаник» масъулияти чекланган жамияти ажратиб чиқарилиши шаклида қайта ташкил этилиши оқибатида Иш берувчининг Шартнома бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида иккинчисига ўтади, у Шартнома бўйича тарафга айланади.

2. Шартноманинг 2.2-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2.2. Иш жойи – «Титаник» масъулияти чекланган жамияти».

3. Ушбу Битимда қайд этилмаган Шартноманинг қолган шартлари ўзгартиришсиз қолади. Иш берувчи ва Ходим улар бўйича барча мажбуриятларини тасдиқлайдилар.

4. Ушбу Битим 2016 йил 15 ноябрдан кучга киради ва Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

5. Ушбу Битим бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тарафларнинг ҳар бири учун биттадан тузилди.

Иш берувчи:                                                                                          Ходим:

_________________                                                               _________________

_________________                                                               _________________

2016 йил 15 ноябрь                                                               2016 йил 15 ноябрь

М.Ў.

Қўшимча битим нусхаси қўлга олинди _____________________________________ (Ф.И.О.)

Меҳнат дафтарчасида ёзувни расмийлаштиришнинг намунавий нусхаси:

 

ИШИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

 

Сана

 

Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар

 

Қайси ҳужжатга асосланиб

ёзилган (санаси, тартиб рақами)

йил

 

кун

 

ой

 

1

 

2

 

3

 

4

 

 

 

 

 

«Парус» масъулияти чекланган жамияти

 

 

9

 

2014

 

14

 

11

 

Юрисконсульт лавозимига қабул қилинди

 

14.11.2014 йилдаги 52-к-сон буйруқ

 

10

 

2016

 

15

 

11

 

«Парус» масъулияти чекланган жамияти 15.11.2016 йилдан «Титаник» МЧЖни ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилди. Олдинги лавозимида тасдиқланди

 

15.11.2016 йилдаги 67-сон буйруқ

 

 

 

Прочитано: 1791 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика