Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 52 / Шахсий манфаат

Мажбурий пенсия жамғармалари

 

Турмуш ўртоғим 8 йилдан буён пенсияда. Унинг ихтисослигига мос ўқитувчилик ишини топдик. Барча ҳужжатларни расмийлаштирдик, бироқ бухгалтерия ШЖБПҲ масаласини қўйди.

1. Ишловчи пенсионерларга ШЖБПҲ нимага керак?

2. Қандай ҳолларда ШЖБПҲ талаб этилмайди?

Сарбасова,

пенсионер.

 

1

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари (ШЖБПҲ) фуқароларни ШЖБПҲ маблағларидан давлат пенсиясига қўшимча пул маблағлари билан таъминлаш мақсадида очилади («Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун).

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадаллари жисмоний шахслар даромад солиғининг бюджетга йўналтириладиган бир қисми ҳисобидан амалга оширилади ҳамда бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларга тенглаштирилади (28.06.2005 йилдаги ПҚ-110-сон).

Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимлардан қонунга мувофиқ ЖШДС ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

2

Қуйидагилар жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланмайди ва, тегишинча, ШЖБПҲ очишлари талаб этилмайди:

ЖШДС тўлашдан тўлиқ озод қилинган шахслар (уларнинг тоифалари Солиқ кодексининг ­180-моддасида кўрсатилган);

якка тартибдаги тадбиркорлар;

юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари;

хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар.

Турмуш ўртоғингиз ЖШДС тўлашдан тўлиқ озод этилган шахслар тоифасига кирмаслиги боис ишга жойлашаётганида корхона унга Халқ банкида ШЖБПҲ очади.

 

Дарина АБУХОВИЧ, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1871 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика