Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 52 / Амалий бухгалтерия

Қарзни бошқа шахсга ўтказиш қандай ҳисобга олинади

 

Шартноманинг барча иштирокчилари бухгалтерия ҳисобида қарзни бошқа шахсга ўтказиш қандай акс эттирилади?

О.Чупрова,

ХК бухгалтери.

 

– Қарзни бошқа шахсга ўтказиш – мажбуриятга эга қарздорни алмаштириш. Яъни кредиторнинг бир қарздори бошқасига алмашади. Қарздорда, аксинча, бир кредитор бошқасига алмашади. Янги қарздорнинг кредитор олдида мажбурияти ва дастлабки қарздорнинг дебиторлик қарзи юзага келади.

Қарзни бошқа шахсга ўтказиш операцияларини амалга оширишда ушбу битимни тузишнинг қуйидаги шартларини ҳисобга олиш зарур (ФКнинг 322-моддаси):

кредиторнинг розилиги;

қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси уч томонлама тартибда ёхуд дастлабки қарздор ва янги қарздор ўртасида албатта кредиторнинг ёзма розилиги билан тузилади;

янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча ­эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли;

агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади.

Қарзни бошқа шахсга ўтказишнинг бухгалтерия ҳисобини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

 

А корхонаси (кредитор) В корхонасига (қарздорга) товарларни юклаб жўнатди. В корхонаси А корхонаси олдидаги қарзини С корхонасига (янги қарздорга) ўтказди.

Қарздорда қарзни бошқа шахсга ўтказишда кредитор олдидаги мажбурият сўндирилади ва янги қарздор олдидаги мажбурият ҳисобланади. Янги қарздорда кредитор олдидаги мажбурият ҳисобланиб, шу билан бир вақтда қарздорнинг дебиторлик қарзи акс эттирилади.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Кредитор (А корхонаси)

 

Товар юклаб жўнатилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – В корхонаси)

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

Қарз бошқа шахсга ўтказилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – С корхонаси)

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – В корхонаси)

Қарздор (В корхонаси)

 

Товар олинди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – А корхонаси)

Қарз бошқа шахсга ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – А корхонаси)

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

(контрагент – С корхонаси)

Янги қарздор (С корхонаси)

 

Қарз бошқа шахсга ўтказилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

(контрагент – В корхонаси)

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

(контрагент – А корхонаси)

 

 

Энди С корхонаси – А корхонасининг қарздори, В корхонаси – С корхонасининг қарздори.

Агар В корхонаси бошқа операция бўйича С корхонасининг (янги қарздорнинг) кредитори бўлса, бир турдаги муқобил талабларни ҳисобга киритиш тўғрисидаги шартнома асосида кредиторлик ва дебиторлик қарзларини ҳисобга киритиш мумкин.

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3546 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика