Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 51 / Бухгалтерга ёрдам

Солиқлар тўланган бўлиши керак

 

Мен Нукус шаҳрида яшайман. 2012 йилда Нукус шаҳар ДСИдан ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлаш ҳақида билдиришнома олганман. Мен III гуруҳ ногирони (болаликдан ногирон) эканлигим ҳақида ҳужжатларни тақдим этганман, улар асосида мени ушбу солиқлардан озод қилганлар. Бироқ яқинда қизим маошидан ер ва мол-мулк солиқларини ушлаб қолганларини айтди.

Нукус шаҳар ДСИга мурожаат қилганимда (оғзаки равишда), агар қизим уйда пропискадан ўтган бўлса, уй кимнинг номига расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, мол-мулк ва ер солиқлари тўланиши шартлигини тушунтиришди. ДСИ инспектори ҳақлими? Агар уйда III гуруҳ ногирони қизи билан пропискадан ўтган бўлса, мол-мулк ва ер солиқлари тўланиши шартми?

Газетхон.

 

– Ҳа, уй кимнинг номига расмийлаштирилганлигидан қатъи назар, мол-мулк ва ер солиқлари тўланиши шарт.

Мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар мол-мулк солиғини тўловчилардир (Солиқ кодексининг 272-моддаси 1-қисми).

Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар ер солиғини тўловчилардир (Солиқ кодексининг ­287-моддаси 1-қисми).

Солиқларнинг ушбу турлари бўйича имтиёзлар I ва II гуруҳ ногиронларига берилган (Солиқ кодексининг 275, 290-моддалари). Яъни агар сиз III гуруҳ ногирони бўлсангиз, сизга имтиёзлар татбиқ этилмайди.

Қизингиз ушбу солиқларни тўлашга мажбур эмас, чунки у мол-мулк (уй) ва ер участкасининг эгаси эмас. Бироқ уни сиз учун тўлашга ҳақли. Қизингиз иш берувчига тегишли ёзма розилик бергандагина иш ҳақидан солиқларни ушлаб қолиш мумкин (МКнинг 164-моддаси).

 

Баҳром ОРТИҚОВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1622 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика