Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Божхона

Шерободлик тадбиркорлар билан мулоқот

 

Сурхондарё вилоятида 2,73 минг кв.км майдонни эгаллаган Шеробод тумани ўзининг қишлоқ хўжалиги салоҳияти – етиштирилаётган пахтаси, ғалласи-ю сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳамда меваларининг ўзига хослиги, экспортбоплиги билан воҳа иқтисодиётини белгилаб берувчи қувватга эгадир.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан шерободлик тадбиркорлар учун ташкил этилган давра суҳбатида ҳам айнан мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирнинг кун тартибидаги асосий масаласида иштирокчиларга божхона органларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар ва соҳага оид қонунчиликдаги янгиликлар етказилди.

Республика Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сон Фармони билан божхона органлари зиммасига ҳам бир қатор вазифалар юклатилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларнинг экспорти бўйича тузилган шартномаларни божхона органларида ҳисобга қўйиш тартиби 2017 йилнинг 1 январидан бекор қилинади, эндиликда валюта назорати органлари, шу жумладан, божхона органлари томонидан экспорт шартномаларининг ижро этилиши ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.  Шунингдек, давра суҳбати давомида амалдаги тартиб бўйича бугунги кунда товарлар хорижга экспорт қилинаётганда уларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатлар олинаётганлиги, улар «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан 3 иш кунида тадбиркорларга тақдим этиб келинаётганлиги, Фармонга кўра эса 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб ушбу муддат уч бараварга қисқартирилиб, худди шундай товар учун сертификат олган аризачига бир иш куни мобайнида айнан шундай сертификат берилиши хусусида сўз борди. 

Фармон билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар» дастурининг 24-банди билан товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштиришда божхона расмийлаштирувини белгиланган жойлардан бошқа жойларда амалга оширганлик учун ЭКИҲнинг 10 фоизи миқдорида ундириладиган божхона йиғимининг икки бараварга камайиши экспорт қилишга мўлжалланган товарларни, айниқса тез бузилувчан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнини тезлаштириш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштиришга олиб келади ва пировардида буларнинг барчаси тадбиркорнинг вақтини ва молиявий харажатларини қисқартиради.

Тадбиркорлар билан мулоқот чоғида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгилаб берилганлиги алоҳида таъкидланди ҳамда вилоят божхона бошқармасида тадбиркорлар учун «Ишонч телефонлари» туну-кун хизмат қилаётганлиги эслатиб ўтилди.

Давра суҳбатида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар ва фаолиятида учраётган муаммолар ечимига қаратилган таклифларини тўғридан-тўғри мутахассислар билан муҳокама этдилар.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Прочитано: 1693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика