Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Солиқ солиш

Ошхонада алкоголь сотилса...

 

Корхонамиз пиво ва алкоголли ичимликларни сотади, умумий овқатланиш корхонаси алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасига эга. Фирма дўкони ижара шартномаси асосида бошқа МЧЖга тегишли ошхона биносида жойлашган. ­4%лик ставкада ЯСТ тўланади. ДСИ ходимлари бу дўкон бўйича 10%лик ставкада ЯСТ тўлашни талаб қилмоқдалар.

Ошхона биносида жойлашган дўконда алкоголь сотилганда ЯСТ қандай ставкада тўланиши керак?

Р.Ўринов,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Бу саволга жавоб бериш учун алкоголли ичимликларнинг чакана савдоси уларнинг умумий овқатланиш корхонасида сотилишидан нимаси билан фарқланишини аниқлаб олиш зарур.

 

Алкоголли ичимликларнинг чакана савдоси

Алкоголь билан чакана савдо қилиш тартиби ва шартлари Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари (16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон қарорга 2-илова) билан тартибга солинган.

Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

1) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахсларгина алкоголнинг чакана савдоси билан шуғулланишлари мумкин;

2) алкоголли маҳсулотлар билан фақат алоҳида кириладиган ва камида 25 кв.метрли (шаҳарларда) савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган турғун савдо шохобчасида чакана савдо қилиш мумкин;

3) алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус назорат-касса машиналаридан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликларни сотиш

Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли ичимликларни сотиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 2-илова) билан тартибга солинган.

Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

1) умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бўлганда умумий овқатланиш корхоналари алкоголли маҳсулотни сотадилар (ВМнинг 28.03.2012 йилдаги 89-сон қарори билан тасдиқланган Низом);

2) умумий овқатланиш корхоналари омборхоналарга ва асбоб-ускуналарга эга бўлган ўзининг ёки ижарага олинган умумий овқатланиш объекти мавжуд бўлгандагина алкоголь сота оладилар;

3) алкоголли ичимликларни олиб чиқадиган қилиб сотишга йўл қўйилмайди.

Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, корхонангиз алкоголли маҳсулотларни умумий овқатланиш корхонаси сифатида сотаяпти. Бундай сотишдан тушумга умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган 10%лик ставкада ЯСТ солинади (22.12.2015 йилдаги ­ПҚ-2455-сон қарорга 10-2-илова).

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2327 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика