Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Солиқ солиш

Муассис ҳисобига ҳордиқ чиқариш

 

Ходимлар жамоа бўлиб дам олишлари учун корхонамиз Тошкент–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича авиачипталар сотиб олди. Ҳисобварақ-фактурада авиачипталарни олувчиларнинг Ф.И.Ш. аниқ қайд этилмаган.

Солиқ кодексининг 171-моддасига мувофиқ, юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатлари жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

1. Корхона ходимлар учун ҳақи тўланган авиачипталар қийматидан ЖШДС ушлаб қолмаслиги мумкинми?

2. Муассис ўз дивидендлари ҳисобидан авиачипталар ҳақини тўлай оладими?

О.Ведрова,

бухгалтер.

 

1

Корхона ходимлар учун ҳақини тўлаган чипталар қиймати уларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 177-моддаси).

Чипталарни сотиб олишга ҳисобварақ-фактурада чипталар сотиб олинган ходимларнинг Ф.И.Ш. кўрсатилмаганлигига қарамай, корхона ушбу ахборотни олиши мумкин, сабаби чипталар муайян шахсларнинг аризаларига кўра улар учун сотиб олинаяпти. Авиачипта уни кўрсатувчига бериладиган ҳужжат эмас. Шу боис ушбу харажатларни Солиқ кодексининг ­171-моддасида белгиланган муайян шахсларнинг даромади ҳисобланмаган дам олишни ташкил этишга доир харажатларга киритиш нотўғри бўлади. Муайян шахснинг хизмат мақсади учун кўзланмаган йўлкира ҳақини тўлаш унинг даромади ҳисобланади.

 

2

Муассис ўз дивидендларини хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин. Ушбу дивидендлар таъсис йиғилиши баённомаси ёки муассис қарорига кўра унга ҳақиқатда ҳисобланган бўлиши муҳимдир. Муассиснинг ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендлар бўйича унинг олдидаги қарз суммасидан чипталар қийматини ушлаб қолиш тўғрисидаги ёзма қарори ҳам бўлиши зарур. Бу ҳолда чипталар сотиб олинган жисмоний шахсларда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди, чунки жисмоний шахслардан текин олинган пул ва натура шаклидаги даромадлар солиқ солишдан озод этилган (Солиқ кодексининг 179-моддаси ­15-банди).

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1703 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика