Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 50 / Мутахассислар билан ривожланиш сари!

МҲХС мамлакат бўйлаб қадам ташламоқда

 

Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси беш йилдан буён етакчи халқаро аудиторлик ташкилотларининг вакиллари билан ҳамкорликда МҲХС бўйича кузги ўқишларни ўтказмоқда. Жорий йил юбилей йили бўлди: Ўзбекистон бухгалтерлари федерацияси мазкур қўшма лойиҳанинг 5 йиллигини ва ўзи ташкил этилганлигининг 15 йиллигини нишонламоқда.

 

Федерация барча манфаатдор тарафлар учун навбатдаги тадбирни МҲХСни Ўзбекистонда жорий этишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказди. Давра суҳбати модератори иқтисод фанлари доктори, профессор, САР – ЎБФ бошқаруви раиси Нозир Иброҳимов бўлди. Бухгалтерлик касбини ривожлантиришга, бухгалтерия ҳисобини уйғунлаштириш ва бутун дунёда сифатли молиявий ҳисоботни тақдим этишга катта интеллектуал ҳисса қўшаётган «Deloitte», «Ernst&Young», «PricewaterhouseCoopers» етакчи халқаро ­аудиторлик ташкилотларининг вакиллари маърузалар билан чиқиш қилдилар.

Тадбирда «PricewaterhouseCoopers» халқаро аудиторлик фирмаси экспертлари томонидан ­1-МҲХС (IFRS) «Молиявий ҳисобот халқаро стандартларини биринчи марта қўллаш», «Deloitte» ХАФ экспертлари томонидан 12-МҲХС (IAS) «Фойда солиқлари», «Ernst&Young» экспертлари томонидан 2-МҲХС (IAS) «Захиралар»ни қўллаш масалалари кўриб чиқилди. Мутахассислар келиб тушган саволларга атрофлича жавоблар беришди.

Давра суҳбати ишида 80 дан ортиқ киши: йирик компаниялар ва кичик бизнес бухгалтерлари, аудиторлар – ЎБФ аъзолари, Ўзбекистон акциядорлик жамиятларининг МҲХСни жорий этиш бўйича департаментлари раҳбарлари иштирок этдилар. Иштирокчиларнинг фикрларига кўра давра суҳбати Ўзбекистон корхоналарида молиявий ҳисобот халқаро стандартларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш нуқтаи назаридан жуда мазмунли ва фойдали бўлди. Тадбир якунларини чиқараётганда унинг амалий йўналганлиги ва МҲХСни жорий этишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишнинг муҳимлиги қайд этилди. Иштирокчилар Бухгалтерлар федерациясига МҲХС бўйича йиллик кузги ўқишларни ташкил этганлик учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

Ўз ахборотимиз.

Прочитано: 1679 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика