Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 49 / Божхона

Фарзандфуруш

 

«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунга (25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-344-сон) мувофиқ, республикамиз ҳудудида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи давлат органларидан бири сифатида Давлат божхона қўмитаси зиммасига ҳам инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш, барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек жиноятларни тайёрлаш ва содир этишга дахлдор шахсларни аниқлаш ҳамда топиш каби бир қатор вазифалар юклатилган.

 

Хусусан, энг қабиҳ жиноятлардан бири бўлмиш одам савдосига қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида ҳам давлат божхона хизмати органлари доимий чора-тадбирларни олиб бормоқда. Одам савдоси қурбонлари орасида ёшлар, айниқса гўдакларнинг борлиги эса бу жиноятга бефарқ қараб бўлмаслигини яна бир бор исботлайди. Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай жиноятлардан бири ўз вақтида фош қилинди.

Ўзбек халқи азалдан болажон халқ ҳисобланади. Шу боисдан, бирон оила «тирноққа зор» бўлиб қолгудек бўлса, дарров халқимизга хос бағрикенглик ва меҳрибонлик ифодаси сифатида фарзанд асраб олишга ҳаракат қилинади. Айни шу вазиятдан фойдаланиб, мўмай даромад орттириб қолишга уринувчи кимсалар ҳам бор эканки, улар юртимизда бола асраб олиш учун жорий қилинган амалдаги тартибларни четлаб ўтиб, фарзандталаб инсонларга гўдакларни пуллашга ҳаракат қилишган.

Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) бировнинг боласини эмас, балки ўзининг жигарбандини – эндигина туғилган қизалоғини сотишни режалаштиради. Харидор топишда эса унга ҳамтовоғи Дилдора Муинова «ёрдам»га келади.

Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида тезкор тадбирга жалб қилинган «ёлланма харидор» билан учрашув белгиланади. Онадек мўътабар номга доғ туширган Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг ҳукми билан қилмишларига яраша жазо тайинланди.

 

Фарҳод КАРИМОВ,

Андижон вилоят божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 1758 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика