Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 49 / Божхона

Сизни божхона кузатади

 

Ҳамкорларимиз технологик ускуна солинган бир нечта катта юк машиналарини ЕИдан жўнатмоқдалар. Ташувчи – хорижий компания. Ҳар бир машинадаги юкнинг инвойс қиймати 150 мингдан 300 минг еврогача. TIR карнети халқаро қоидаларга кўра 60 минг еврогача бўлган божхона тўловларини (бож + ҚҚС) қоплайди. Юк Ўзбекистон чегарасидан Самарқанддаги тайинланган божхонагача етказиб келиниши керак. Агар TIR карнети божхона кафолатини таъминлаш учун етарли бўлмаса, масала қандай ҳал этилади? Буни иккинчи дафтарча ёрдамида ҳал этиш мумкинми ёки транзит декларация учун ҳақ тўлашга тўғри келадими? Бу қанчага тушади? Ёки ягона ечим – кузатувми? Чегарадан Самарқандгача у қанчага тушади?

Р.Ҳакимов.

 

– Божхона органлари ўз мамлакатлари ҳудудидан ўтаётган автотранспорт воситалари, уларнинг таркиблари ёки контейнерлари ташувчилар ҳисобига кузатилишини фақат истисноли ҳолатларда талаб қилишлари мумкин (ХЙТ Конвенциясининг 23-моддаси, Женева, 1975 йил).

Бунда ушбу моддага шарҳда кўрсатилишича, божхона органларига тўламаслик хавфи бўлган олиб кириш ёки олиб чиқиш божлари ва йиғимлари суммасини баҳолаш (эркин тартибда) тавсия этилади*.

Агар олиб ўтилаётган товарлар учун тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва йиғимлари суммаси кафолат суммасидан ортиқ бўлса ёки ташувчи Ўзбекистон божхона қонунчилиги қоидаларига риоя этилишини кафолатлай олмаслигини тахмин қилишга асос бўлса, божхона органларининг мансабдор шахслари товар юкланган транспорт воситаларининг божхона кузатувини қўллашлари мумкин (АВ томонидан 10.12.1996 йилда 290-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

Маълумот учун! Ўзбекистонда ХЙТ Конвенцияси доирасида 1 та ХЙТ дафтарчаси учун кафолат суммаси 50 минг АҚШ доллари ёки ЎзР миллий валютасига эквивалент суммани ташкил этади.

 

Ҳар бир автотранспорт воситаси ёки контейнерга 1 та ХЙТ дафтарчаси тузилади. Бироқ транспорт воситалари таркибига ёхуд битта транспорт воситаси ёки уларнинг таркибига ортилган бир нечта контейнерга ягона ХЙТ дафтарчаси тузилиши мумкин. Бу ҳолда ХЙТ дафтарчасининг юк манифестида таркибнинг бир қисмини ташкил этувчи ҳар бир транспорт воситасидаги ёки ҳар бир контейнердаги юкни алоҳида кўрсатиш зарур (ХЙТ Конвенциясининг 17-моддаси).

Хорижий товарларнинг республика ҳудуди бўйлаб ташилиши устидан божхона назоратини такомиллаштириш мақсадида 2004 йил 1 июндан бошлаб автотранспорт воситаларининг мажбурий божхона кузатуви жорий этилган, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.

Божхона кузатуви учун божхона йиғими 1 та транспорт воситаси учун тўлов кунидаги ЎзР Марказий банки курси бўйича миллий валюта – сўмда қуйидаги миқдорларда ундирилади:

200 км гача бўлган масофага – 50 евро;

200 км дан ортиқ бўлган масофага – 120 евро ­(ВМнинг 20.05.2004 йилдаги 239-сон қарори).

 

Жавобларни ЎзР ДБҚнинг Божхона назоратини ташкил этиш бўйича бош бошқармаси тайёрлади.

 


*Тушунтиришлар, ХЙТ Конвенцияси моддаларидан ташқари, ХЙТ Конвенцияси бўйича Маълумотномадаги тушунтириш ёзувлари ва шарҳларга асосланган. Улар Конвенциянинг айрим қоидалари ва уларга иловаларни янада аниқ талқин қилади ва изоҳлайди, уларни бирхиллаштириш ва бир хил қўллаш имконини беради, сабаби ХЙТ Конвенцияси Маъмурий қўмитаси ва транспорт билан боғлиқ божхона масалалари бўйича БМТ ЯИК Ишчи гуруҳининг (TRANS/GE. 30/55 ­40-банди) фикрини акс эттиради.

Прочитано: 1844 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика