Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 49 / Амалий бухгалтерия

Зарар келтирувчи қарз: харажатлар қаерга киритилади

 

«А» МЧЖ (ҚҚС тўловчиси) қарз шартномаси асосида «Б» МЧЖдан (ҚҚС тўловчиси эмас) 3 600 сўм/кг баҳосида 10 т хом ашё материаллари кўринишида қарз олди. Кейинчалик «А» МЧЖ учинчи шахсдан худди шундай материалларни 4 800 сўм/кг баҳосида (шу жумладан ҚҚС – 800 сўм) сотиб олиб, уларни илгари 3 600 сўм/кг баҳосида (шу жумладан ҚҚС – 600 сўм) олинган қарзни «Б» МЧЖга қайтариш кўринишида берди.

10 млн сўм миқдоридаги қайтарилган хом ашё материаллари таннархи бўйича зарарларни ва 2 млн сўм миқдоридаги ҚҚС бўйича қолдиқ қийматни давр харажатларига киритиш тўғри бўладими?

А.Эргашев,

бухгалтер.

 

– Ҳа, тўғри бўлади.

Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва уларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 50-банди).

Хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулки чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар бошқа операцион харажатлар таркибига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.15.11-банди). Қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланган солиқлар ҳам бошқа операцион харажатларга киритилади (Низомнинг 2.3.14-банди).

Мол-мулкнинг чиқиб кетишидан (балансдан ҳисобдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-банди). Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ чегирилмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида сотиб олинган мол-мулк бўйича эса ҚҚС ҳисобга киритилмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси ­6-банди).

Шу сабабли корхонанинг зарари ҳисобидан товар қарзини қайтариш учун сотиб олинган ва қарз берувчига берилган материаллар бўйича илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим.

 

Хом ашё материаллари кўринишида қарз олиш ва қайтариш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттириш мумкин:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Товар қарзи (3 600 сўм/кг дан 10 т материаллар) олинди

 

36 000 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

Олди-сотди шартномасига кўра материаллар (4 800 сўм/кг дан 10 т, шу жумладан ҚҚС – 800 сўм) сотиб олинди

 

40 000 000

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Сотиб олинган материаллар бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

8 000 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Илгари олинган товар қарзи (3 600 сўм/кг дан 10 т, шу жумладан ҚҚС – 600 сўм) қайтарилди

 

36 000 000

 

6820-«Қисқа муддатли қарзлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Қарзни қайтариш ҳисобидан берилган материаллар қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

40 000 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Қарзни қайтариш ҳисобидан берилган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобланди

 

6 000 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Зарар кўриб берилган материаллар бўйича ҳисобга қабул қилинмайдиган ҚҚС акс эттирилди

 

2 000 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Товар қарзини қайтариш натижасида олинган зарар акс эттирилди

 

12 000 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Музаффар МИРЗАҒАНИЕВ,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика