Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 43 / Мутахассис жавоб беради

Материаллар акцизсиз берилади

 

Корхона акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаради. Уни ишлаб чиқариш учун, шу жумладан акциз билан материаллар сотиб олинади.

Ушбу материалларнинг бир қисмини бошқа корхонага текинга ёки қарз шартномасига кўра беришни мўлжаллаяпмиз. Акциз солиғини ҳисоблаш керакми? Ҳисобварақ-фактуранинг 6 ва 7-устунларида нима кўрсатилади?

В.Романова.

Йўқ, илгари акциз солиғи билан сотиб олинган материаллар қарз шартномасига кўра ёки текинга берилганда корхонада акциз солиғи бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Сабаби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар акциз солиғи тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 229-моддаси).

Шу тариқа, илгари акциз солиғи билан сотиб олинган акциз тўланадиган материалларни қарз шартномасига кўра ёки текинга бериш операциялари бўйича корхонангиз акциз солиғи тўловчиси ҳисобланмайди. Тегишинча, бундай операциялар бўйича расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактуранинг 6 ва 7-устунлари тўлдирилмайди, чунки Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига ­(13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ акциз солиғи тўловчилари бўлмаган юридик шахслар 6 ва 7-устунларда акциз солиғини кўрсатмайдилар ва «Акциз солиғисиз» штампини қўядилар (ёзувини қайд этадилар).

Бироқ ушбу материалларни сотиб олаётганда тўланган акциз солиғи суммасини чегириш учун қабул қилишга ҳам ҳақли эмассиз. Агар ушбу материаллардан кейинчалик акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган бўлса, сотиб олинаётганда тўланган акциз солиғи суммаси чегириб ташланади (Солиқ кодексининг 237-моддаси).

Агар корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган ва материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларида (1010) қайд этилган акциз тўланадиган маҳсулот қарз шартномасига кўра ёки текинга берилса, акциз солиғини тўлаш мажбурияти юзага келади.

Акциз тўланадиган маҳсулот ҳисобланган ва корхонанинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган хом ашё бўйича мажбуриятлар, агар ушбу акциз тўланадиган маҳсулотдан бошқа акциз тўланадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланилса, юзага келмайди.

Масалан, корхона спирт ва спирт қўшилган вино ишлаб чиқаради. Спирт ишлаб чиқарилгандан кейин 1010-ҳисобварақда ҳисобга олинади, чунки кейинчалик спирт қўшилган винони ишлаб чиқаришда хом ашё ҳисобланади. Винога қўшиш учун спиртнинг берилиши акциз солиғи солиш объекти ҳисобланмайди. Ишлаб чиқарилган спирт қарз шартномасига кўра ёки текинга берилганда эса акциз солиғи солиш объекти юзага келади.

 

Валерий ЛИ, ЎзР Молия вазирлиги
Солиқ ва божхона тарифи сиёсати бошқармаси бўлимининг бошлиғи.

Прочитано: 1598 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика