Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Товарни қайтарамиз

 

Улгуржи савдо билан шуғулланувчи харидор корхона (ЯСТ тўловчиси) илгари сотиб олинган товарнинг яроқлилик муддати номувофиқлигини аниқлади. Тузилган шартнома асосида ушбу товар қайтарилмоқда. Етказиб берувчи корхона сотилган товарни қабул қилишга тайёр. Харидор ҳам, етказиб берувчи ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди.

Сотиб олинган товарнинг қайтарилишини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин, харидорнинг бухгалтерия ҳисобида ушбу операцияни қайси проводкалар ва қандай ҳужжатлар билан акс эттириш лозим?

 

Л.Медведева,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Товар турли вазиятларда қайтарилиши мумкин.

 

Муддати ўтган товарни бошқа товарга айирбошлаш

Товарни харидорнинг аризасига асосан қайтариш тавсия этилади. У юкхат ёки қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Бу ҳужжатлар 2 нусхада (етказиб берувчи ва харидор учун) тузилади.

Қайтариш чоғида етказиб берувчи корхона қайтарилаётган товар суммасига қўшимча ҳисобварақ-фактура тузади.

Товарларни етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурада қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:

1) қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва тузилган санаси;

2) унга қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилаётган оддий ҳисобварақ-фактурани тўлдиришда зарур бўлган барча мажбурий реквизитлар;

3) тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуранинг рақами ва санаси;

4) ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага салбий тузатиш киритиш миқдори (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг «Миқдори» устунида кўрсаткич рақами «Етказиб бериш қиймати» устунида бўлганидек минус белгиси билан кўрсатилади.

«Имзолар» бўлимини етказиб берувчининг директори ва бош бухгалтери имзолаши керак, чунки айнан етказиб берувчининг бошланғич ҳужжатига тузатиш киритиляпти. Тегишинча, унинг муҳри ҳам қўйилади (мавжуд бўлганда).

«Товарни берди» сатрига эса харидорнинг ваколатли шахси имзо қўяди, чунки айнан харидор товарни ўз омборидан беряпти (қайтаряпти).

«Олди» сатрига етказиб берувчи корхонанинг қайтарилаётган маҳсулотни олишга ишончнома берилган шахси имзо қўяди. Бунда ишончнома етказиб берувчи корхона қайтарилаётган товарларни ҳисоб бериш шарти билан олишни ишониб топширган шахснинг ваколатларини тасдиқлайди. Бинобарин, «Ишончнома бўйича» сатрида етказиб берувчи корхона қайтарилаётган товарни олиш учун расмийлаштирган ишончноманинг рақами ва санаси кўрсатилади.

Етказиб берувчи товарнинг янги туркумига белгиланган тартибда юкхат ва ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.

Сотиб олинган товарнинг қайтарилишини акс эттиришда харидорнинг бухгалтерия ҳисобида «сторно» проводкасини кўрсатиш ўринлидир.

 

 

Товар товарга айирбошланганда харидордаги проводкалар

 

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олинган товарларнинг қайтарилиши акс эттирилди

СТОРНО

2900-«Товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Товарнинг янги туркуми келиб тушгани акс эттирилди

 

2900-«Товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

 

 

Ҳақи тўланган қайтарилаётган товар учун пул маблағларининг қайтарилиши

Бу ҳолда товарнинг қайтарилиши 1-вазиятдагидек расмийлаштирилади.

Бунда товарнинг ҳақи тўланган бўлса, етказиб берувчи харидорга пул маблағларини қайтаради.

 

 

Қайтарилган товар учун пул маблағлари қайтарилганда харидордаги проводкалар

 

 

дебет

 

кредит

 

Сотиб олинган товарларнинг қайтарилиши акс эттирилди

СТОРНО

2900-«Товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

Тўланган пул маблағларининг қайтарилиши акс эттирилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар»

 

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1693 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика