Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 40 / Амалий бухгалтерия

Тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш хусусиятлари

 

Мен тиббиёт коллежининг (умумий ихтисосликдаги тиббиёт ҳамшираси) охирги курсида таҳсил оляпман. Ўқишни битирганимиздан сўнг бизни туман касалхоналарига тарқатиб юборадилар. Тиббиёт ҳамшираларининг меҳнатига қандай ҳақ тўланиши, уларга қандайдир устамалар ва қўшимча тўловлар тўланиш-тўланмаслигини билмоқчи эдим.

Ольга.

 

Тиббиёт ҳамшираларининг иш ҳақи, давлат муассасаларининг бошқа тиббиёт ходимларининг иш ҳақи сингари, базавий маошдан (тариф тизими асосида аниқланади) ҳамда белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлардан ташкил топади. Тиббиёт ҳамшираси базавий маошининг миқдори унга берилган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядига (1-нчи, 2-нчи, 3-нчи ва ҳ.к.) ва унга мувофиқ тариф коэффициентига боғлиқ.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар лавозимга ва малака тоифасига қараб берилади. Тиббиёт ҳамшираларига Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарорига 2-илова) III бўлими билан қуйидаги разрядлар назарда тутилган:

 

Лавозимлар номи*

 

Разряд

 

тоифасиз

 

II тоифали

 

I тоифали

 

олий тоифали

 

Барча номлардаги тиббиёт ҳамшираси (реанимация ва интенсив терапия бўлимидан ташқари)

 

2

 

3

 

4

 

5

 

Операция ҳамшираси, анестезист ҳамшира, реанимация ва интенсив терапия бўлими ҳамшираси

 

3

 

4

 

5

 

6

 

Катта тиббий ҳамшира, етакчи тиббий ҳамшира

 

 

 

 

 

 

*Бош тиббий ҳамширалар учун Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда соғлиқни сақлаш муассасаларини турларга ажратиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1538-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ раҳбар ходимлар сифатида тиббиёт муассасасининг турига қараб белгиланадиган ишларнинг айрим разрядлари ўрнатилган.

 

Тиббиёт ҳамширасига махсус аттестация натижаларига кўра малака тоифаси берилади, бунда унинг касбий кўникма ва билимлари текширилади, шунингдек иш стажи ҳисобга олинади. У Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.01.2015 йилда 2649-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ўтказилади.

Ҳар бир разряд учун ўз тариф коэффициенти белгиланган: 1-разряд учун – 3,148, 2-разряд учун – 3,464, 3-разряд учун – 3,809 ва ҳ.к. Разрядларга мувофиқ келувчи тариф коэффициентлари ВМнинг 276-сон қарорига 1-иловада келтирилган.

Базавий тариф ставкаси тариф коэффициенти, энг кам иш ҳақи ва тиббиёт ҳамшираси ишлайдиган тиббиёт муассасаси учун белгиланган тузатувчи коэффициентдан келиб чиқиб ҳисобланади. Тузатувчи коэффициентни қўллаш мақсадида барча тиббиёт муассасалари шартли равишда 4 гуруҳга ажратилган:

1-гуруҳ – амбулатория-поликлиника муассасалари, санэпидемназорат хизматлари ва бошқа муассасалар – 1,0 коэффициенти;

2-гуруҳ – умумий ихтисосликдаги стационар тиббиёт муассасалари ва б. – 1,03 коэффициенти;

3-гуруҳ – ихтисослаштирилган стационар муассасалар – 1,05 коэффициенти;

4-гуруҳ – шошилинч ва тез тиббий ёрдам марказлари, тез тиббий ёрдам станциялари, ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари – 1,15 коэффициенти.

 

МИСОЛ. Тоифаси бўлмаган тиббиёт ҳамшираси Тошкент шаҳрининг туман касалхонасида ишлайди (тиббиёт муассасаларининг 2-гуруҳига киради; тузатувчи коэффициент – 1,03). Ҳамширага ишларнинг 2-разряди белгиланган, унга 3,464 тариф коэффициенти мувофиқ келади.

Ҳамширанинг базавий тариф ставкаси (қўшимча тўлов ва устамаларсиз) энг кам иш ҳақи 149 775 сўм* бўлганда 534 385 сўмга (3,464 х 149 775 х 1,03) тенг.

 

Базавий маошдан ташқари тиббиёт ҳамшираларига уларнинг меҳнат шароитлари, иш стажи, малака тоифаси ва лавозимига қараб тўланадиган устамалар ва қўшимча тўловлар берилиши лозим. Масалан, 276-сон Низомга 2-иловада келтирилган рўйхатга кўра соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган тиббиёт муассасаларида ишлаганлик учун тариф ставкасига 15%дан 75%гача миқдорда қўшимча тўловлар тўланади. Чунончи, юқумли касалликлар шифохоналарининг тиббиёт ҳамшираларига 15% миқдорида, анестезиология-реанимация бўлимларида ишлаётганларга эса 25% миқдорида қўшимча тўлов тўланиши керак ва ҳ.к.

Барча тиббиёт ҳамширалари учун олий маълумоти бўлганда тариф ставкасининг 10%и миқдорида устама назарда тутилган, бош тиббий ҳамшираларга умумий қўшимча тўлов – тариф ставкасининг 5%и ва малака тоифаси бўлганлиги учун: биринчи тоифалисига – ЭКИҲнинг 20%и, олий тоифалисига ЭКИҲнинг 40%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланган.

Бундан ташқари, стационар туридаги муассасаларда ишлаганда тиббиёт ҳамшираларига тунги вақтда (22.00 дан 6.00 гача) ишлаганлик учун устамалар тунда ишлаган ҳар бир соат учун соатбай тариф ставкасининг камида 50%и миқдорида тўланади.

Ихтисослик бўйича узлуксиз ишлаганлик ҳам рағбатлантирилади. Иш стажи учун устамалар миқдори тариф ставкасининг 10%идан 80%игача миқдорни ташкил этади.

 

МИСОЛ. Шаҳар касалхонасининг реанимация бўлими тиббиёт ҳамшираси (тузатувчи коэффициент – 1,03) иккинчи малака тоифасига эга (4-разряд, тариф коэффициенти – 4,191). Узлуксиз иш стажи учун унга тариф ставкасининг 10%и миқдорида устама белгиланган.

Тиббиёт ҳамширасининг тариф ставкаси 646 538 сўмни (149 775 х 4,191 х 1,03) ташкил этади. Унга қуйидаги қўшимча тўловлар тўланади:

реанимация бўлимида ишлаганлиги учун тариф ставкасининг ­25%и – 161 635 сўм (646 538 х 25%);

узлуксиз иш стажи учун тариф ставкасининг 10%и – 64 654 сўм (646 538 х 10%).

Шу тариқа, тиббиёт ҳамширасининг иш ҳақи қўшимча тўловларни ҳисобга олганда 872 827 сўмни (646 538 + 161 635 + 64 654) ташкил этади.

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 


*2016 йил 1 октябрдан 149 775 сўмлик энг кам иш ҳақи миқдори белгиланди (22.08.2016 йилдаги ПФ-4822-сон).

Прочитано: 9965 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-02-08 22:52:06, Гость_Muazzam:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика