Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Божхона

Омборда сақлаганда

 

Қайси ҳуқуқий ҳужжатлар импорт қилинадиган товарларни эркин муомала режимида чиқаргунга қадар божхона омборларига жойлаштириш мажбуриятини қўйишини айтиб берсангиз.

Улуғбек М.

 

Давлат божхона қўмитаси мурожаатни кўриб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг ­16-моддасига асосан, товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш қуйидаги божхона режимларига мувофиқ амалга оширилади: эркин муомалага чиқариш (импорт); реимпорт; экспорт; реэкспорт; божхона транзити; вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш); вақтинча сақлаш; божхона омбори; эркин божхона зонаси; эркин омбор; бож олинмайдиган савдо дўкони; божхона ҳудудида қайта ишлаш; божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш; йўқ қилиш; давлат фойдасига воз кечиш.

Товарлар ва транспорт воситаларининг хусусияти, миқдори, келиб чиққан мамлакати ёки мақсадидан қатъи назар, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, шахс исталган режимни танлашга ёки уни бошқасига ўзгартиришга ҳақли.

Режимларни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади. «Вақтинча сақлаш» божхона режими тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 447-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1.3-бандига асосан, товарлар, транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига келиш ва етказиб берилиш жойи фақат очиқ ёки ёпиқ турдаги божхона омбори бўлиши мумкин.

Мурожаатга жавобдан қониқмаган бўлсангиз, белгиланган тартибда юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Бахтиёр РАИМОВ,

ЎзР ДБҚ раисининг биринчи ўринбосари.

 

Таҳририятдан. «Вақтинча сақлаш» божхона режими тўғрисидаги низомнинг 1.4-бандига мувофиқ, товарлар ва транспорт воситалари доимий божхона назорати остида туриши шарти билан божхона органига тақдим этилгандан кейин 3 соат ичида уларнинг божхона расмийлаштируви якунланган ҳоллардагина божхона расмийлаштируви босқичи сифатида вақтинча сақлаш қўлланмаслиги мумкин.

 

ТИФ иштирокчиси ён дафтарига

«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 27.02.2004 йилда 1318-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, божхона органининг рухсатномаси мавжуд бўлганда «Божхона омбори» божхона режимида сақлаш таомили товарларни олувчининг омборида амалга оширилиши мумкин. Низомнинг 10-бандида бундай рухсатномани олиш учун аниқ асос назарда тутилади. Чунончи, қуйидаги ҳужжатлар БЮД расмийлаштириладиган божхона постига тақдим этилган тақдирда, ўз ташқи ўлчамлари (габаритлари) ва хусусиятларидан келиб чиқиб, божхона омборига жойлаштириш имконияти бўлмаган товарлар божхона омбори режимида божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилади:

товарларнинг номи ва миқдори, уларни сақлаш учун мўлжалланган жой (аниқ манзили) ва сақлаш учун жавобгар шахслар (мансаби, Ф.И.О.) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган хат;

товарларнинг юк ва товар кузатув ҳужжатлари (юкхат, коносамент, спецификация, ҳисобварақ-фактура, инвойс ва ҳоказо);

БЮД;

божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

товарлар сақланадиган жойнинг чизмаси ва фотосуратлари.

Товарлар сақланиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, улар сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилган бўлиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда товарлар сақланаётган ҳудудга ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши, шунингдек товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши истисно этилиши лозим. Шуни ҳам билиш лозимки, алоҳида сақлаш, қўллаш ва фойдаланиш шартларини талаб этувчи товарлар олиб кирилганда уларни шартли чиқариш имконияти мавжуд. Бу «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандида назарда тутилган. Шу тариқа, бундай товарларни божхона омборида сақлаш зарурати истисно этилади.

Шартли чиқариш – божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтган товарларнинг белгиланган чекловлар, талаблар ёки шартларга риоя этиш мажбурияти билан шахс тасарруфига берилиши. Божхона кодексининг 15-моддасига биноан, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиб, бу имтиёзлар нима муносабат билан берилган бўлса, шартли чиқариб юборилган товарлар ва транспорт воситаларидан фақат шу мақсадда фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга йўл қўйилади. Уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатида (АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2436-сон билан рўйхатдан ўтказилган) кўрсатилган товарлар ҳам киради. Бошқа мақсадда улардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга божхона тўловлари тўланган ҳамда Божхона кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талаблар бажарилган тақдирда йўл қўйилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2444 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика