Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Божхона

Бунёдкорлик ва маъмурчилик ҳомийси

 

Амир Темур ўз замонасининг буюк жаҳонгири, илм-фан, маданият ва маърифатнинг улкан ҳомийси сифатида нафақат мамлакатимиз, балки дунё тарихида ўчмас из қолдирган сиймолардан ҳисобланади. Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган навбатдаги маънавият дарси буюк Соҳибқирон ва темурийлар даврининг интеллектуал салоҳияти ва маънавий меросини ўрганишга бағишланди.

 

Тадбирга таклиф қилинган Халқаро Амир Темур хайрия жамғармаси раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўлқин Ҳайитов Соҳибқирон бобомиз даврида амалга оширилган кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Таъкидланганидек, Амир Темур ва темурийлар даври Ватанимиз халқлари тарихида ўзига хос муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уни чуқурроқ ва атрофлича ўрганиш маънавий-маданий меросимизга боғлиқ қимматбаҳо ва ноёб тарихий фактларнинг ўзлаштирилишига хизмат қилади.

Дарҳақиқат, Темур ўз сиёсатини мамлакатда марказлашган кучли мустақил жамиятни ўрнатиш, ҳар бир ишда қонун устуворлигини жорий қилиш, юртда осойишталикни таъминлаш, ҳунармандчилик, савдо-сотиқни ривожлантириш, ислом ақидаларига риоя қилишдан бошлади. Муҳим жиҳати шундаки, Темур ўзининг кенг бунёдкорлик, маъмурчилик ишларини нафақат она Ватани Туронда, балки ундан узоқ бўлган ўзга юртларда ҳам муваффақиятли олиб борди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 2323 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика