Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Иш берувчига ёрдам

Кундузги ва тунги сменаларда ишланганда

 

Ходимлар билан 1 йилга муддатли меҳнат шартномалари тузилган. Шаҳардаги офис ходимлари бир ҳафтада 5 кун соат 9.00 дан 18.00 гача иш билан банд. Терминал ходимлари тунги сменада соат 00.00 дан 6.00 гача, шунингдек кундузи ҳам ишлайдилар.

Ваколатхона ходимларининг иш ҳақи ҳисоб-китоби ва улар учун иш вақти жадвали борасида тушунтириш беришингизни сўраймиз.

Галина,

иқтисодчи.

 

– Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ тунги соат 00.00 дан 6.00 гача ишлайдиган ва йўл қўйиладиган энг кам танаффусдан кейин кундузги вақтда ишга жалб қилинадиган ходимлар учун иш вақти жадвалини қандай қилиб тўғри тузиш мумкин? Штатда бундай ходимлар қанча бўлиши керак?

 

– Ўзбекистон қонун ҳужжатларига биноан соат 22.00 дан то соат 6.00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 122-моддаси, кейинги ўринларда – МК). Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш (смена) вақти муддати 1 соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади. Бироқ ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан, ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек 1 кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади.

2016 йилнинг март ойида смена графиги вариантлари қуйидагича бўлади.

 

Смена графиги (2016 йил март ойи учун) (1)

 

Тартиб рақами

 

Фамилияси, исми, касби (лавозими)

 

Табель рақами

 

Бир сменада иш кунлари ва соатлари

 

Соатлар миқдори

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

Х

 

ярим ой учун

 

бир ой учун

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

кунлар

 

соатлар

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

1

 

АА

 

7

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

 

6

 

 

13

 

27

162

78

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

6

 

 

6

 

6

 

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Демак, график (1) бўйича бир нафар ходим ҳам бир ойдаги жами иш кунларида, дам олиш кунларидан ташқари (6 кунлик иш ҳафтасида) тунги вақтда чиқиб, ишни таъминлаб бера олади. Жорий йилнинг март ойида 6 кунлик иш ҳафтасида 166 иш куни мавжуд (2016 йилги иш вақти ҳисоб-китоби бўйича). Ходим график бўйича 27 иш куни ва 162 иш соатини ишлаб беради. Фарқ – 4 соат. Бунда ишланган барча соатлар тунги вақтга ва 1 байрам кунига тўғри келади.

Бироқ бу бир нафар ходим амалда бажара олмайдиган даражадаги мушкул иш графигидир. Бундан ташқари, ушбу график бўйича ходимда смена графиги бўйича дам олиш куни бўлган кунларда ишланадиган тунги сменаларда иш чиқиш таъминланмайди. Бундай иш режими учун камида икки нафар ходим бўлиши керак. Қуйида икки ходимнинг смена графиги келтирилган.

 

Смена графиги (2016 йил март ойи учун) (2)

 

Тартиб рақами

 

Фамилияси, исми, касби (лавозими)

 

Табель рақами

 

Бир сменада иш кунлари ва соатлари

 

Соатлар миқдори

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

Х

 

ярим ой учун

 

бир ой учун 

 

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

кунлар

 

 

соатлар

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

 

1

 

АА

 

7

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

8

 

16

96

 

48

 

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

2

 

ББ

 

10

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

 

7

 

15

 90

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

6

 

 

42

 

 

 

Смена графиги (2) бўйича икки нафар ходим ишлаяпти. Ойнинг барча кунларида ишга чиқилган. Бунда ходим АА 96 соат, ходим ББ эса фақат тунги сменада 90 соат ишлаган.

– Ходим соат 00.00 дан 6.00 гача ишлаган. Уни неча соатдан кейин яна ишга жалб қилиш мумкин?

– Ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 128-моддаси). Сизнинг ҳолатингизда ходим соат 6.00 да ишни тугатганидан сўнг ўша куни 18.00 гача дам олишга ҳақли. Кейинги куни у 9.00 дан 12.00 гача ишлаши мумкин, ундан кейинги кун эса соат 00.00 да (12 соатлик танаффусдан сўнг) тунги сменага ишга чиқса бўлади.

Агар ходимлар тунги сменада ваколатхонадаги кун тартиби бўйича белгиланган керакли соатларни ишлаб бера олмасалар, улар кундузги соатларда ишга жалб қилиниши мумкин (Смена графиги (3)га қаралсин).

 

Смена графиги (2016 йил март ойи учун) (3)

 

Тартиб рақами

 

Фамилияси, исми, касби (лавозими)

 

Табель рақами

 

Бир сменада иш кунлари ва соатлари

 

Соатлар миқдори

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

11

 

12

 

13

 

14

 

15

 

Х

 

ярим ой учун

 

бир ой учун 

 

 

16

 

17

 

18

 

19

 

20

 

21

 

22

 

23

 

24

 

25

 

26

 

27

 

28

 

29

 

30

 

31

 

кунлар

 

 

соатлар

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

 

1

 

АА

 

7

 

6

 

3

 

6

 

3

 

6

 

В

 

6

 

3

 

6

 

3

 

6

 

В

 

6

 

3

 

6

 

 

13
(8 + 5)

 

27
(16 + 11) 129
(96 + 33)

 

 

63
(48 + 15)

 

 

3

 

6

 

3

 

6

 

В

 

6

 

3

 

6

 

3

 

6

 

В

 

6

 

3

 

6

 

3

 

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Иш графигидан кўриниб турибдики, ходим АА жорий йилнинг 1 март куни соат 00.00 дан 6.00 гача тунги сменада ишлаган, 18.00 гача дам олган. 2 март куни у офисда соат 9.00 дан фақат 12.00 гача ишлаб бериши мумкин, негаки график бўйича 3 март куни соат 00.00 дан 6.00 гача тунги сменага ишга чиқиши лозим (шу боис 12 соатлик танаффус бўлиши керак). Қолгани шу тартибда кетади. Бутун ой давомида ходим 27 кун ишлайди (Ҳисоб-китоб бўйича 25 кун), лекин ишланган соатлар миқдори камроқ – 129 соат бўлади (Ҳисоб-китоб бўйича 166 соат). Агар бу смена графигида назарда тутилган бўлса, белгилангандан камроқ соат ишланса бўлади ­(яъни 166 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, кам бўлиши мумкин).

Унга график бўйича шаҳардаги офис ходимлари дам оладиган кунларда дам олиш кунлари белгиланиши мумкин.

 

– Тунги ва кундузги сменаларда банд бўлган ходимларнинг иш соатлари қандай ҳисобга олинади?

 

– Белгиланган смена графиги бўйича ишга чиқадиган ходимларнинг иш вақти жамлаб ҳисобга олиш усули билан ҳисобланади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шу жумладан ҳисобга олинадиган давр ва уни қўллашга доир бошқа масалалар жамоа шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади (МКнинг 123-моддаси). Мазкур моддада белгиланишича, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим, яъни бир ҳафтада 40, 36 соатдан ошмаслиги керак. Иш соатларининг энг юқори миқдори ҳам белгиланган, ундан оширмаслик лозим, бироқ у умумбелгиланган миқдордан кам бўлиши мумкин. Буларни локал ҳужжатда, масалан, ваколатхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда (битимда) қайд этиш керак:

тунги иш режимида ишлайдиган ходимлар (диспетчерлар) учун иш вақти муддатини белгилаш – бир ойда 100 соат (тунги ва кундузги соатларга тақсимлаш йўли билан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин), бир йилда 1 200 соат (таътил даври ҳисобга олинмаган ҳолда соатлар миқдори);

тунги иш режимида ишлайдиган ходимларнинг (диспетчерларнинг) иш вақтларининг жамланма ҳисобини тасдиқланган смена графиги бўйича юритиш;

календарь йилга тенг бўлган ҳисобга олинадиган давр (ой, чорак ва ҳоказо бўлиши мумкин) муддатини белгилаш;

диспетчерларга ҳақ тўлаш фондига асосан ҳисобланган соатлик тариф ставкасидан келиб чиқиб, тунги иш учун устамаларни ҳисобга олган ҳолда ходимлар (диспетчерлар) меҳнат ҳақини белгилаш;

тунги вақт учун тўловни соатлик тариф ставкасининг бир ярим баравари миқдорида белгилаш;

ва бошқа зарур шартлар.

Бунда ҳисобга олинадиган давр 1 йилдан, ҳар кунлик иш (смена) муддати эса 12 соатдан ошмаслиги керак.

 

– Ойлик лавозим маоши 1 300 000 сўм (бир ойда 1 марта тўланади) этиб белгиланган ходимлар учун тариф ставкаси қандай ҳисобланади? Масалан, ходим жорий йилнинг бир ойида 104 соат, шу жумладан тунги вақтда – 84 соат ва кундузги вақтда эса 20 соат ишлаган дейлик.

 

– Лавозим маошларини белгилашда шуни эътиборга олиш керакки, МКнинг 158-моддасига мувофиқ тунги вақтдаги иш учун оширилган миқдорда тўланган ҳақ тариф ставкаларига (мансаб маошларига) қўшилмайди. Тунги вақтдаги ҳар бир иш соати учун бир ярим баравардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Яъни бундай иш учун қўшимча тўлов миқдори соатлик ставканинг 50%идан кам бўлмаслиги керак. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Ходимларнинг лавозим маошлари меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш ва иш вақтининг жамланма ҳисобини юритмаган ҳолда белгиланганлиги боис, смена графиги бўйича тунги соатларда ишлайдиган ва жамланма ҳисоб юритиладиган ходимларнинг лавозим маошларига ҳақ тўлаш фонди сифатида қараш тавсия қилинади. Ҳақиқатда ишланган соатлар учун ҳақ белгиланган соатлик тариф ставкасидан келиб чиқиб тўланади. Уни 1 300 минг сўмга тенг бўлган бир ойлик МҲТФдан келиб чиқиб шартли равишда белгилаш мумкин:

● тунги вақт учун устамалар фондини аниқлаймиз: 1 300 х 50 / 150 = 430 минг сўм (яхлит қилиб олинганда);

● фондни устамаларни ҳисобга олмаган ҳолда белгилаймиз: 1 300 – 430 = 870 минг сўм;

● соатлик тариф ставкасини белгиланган иш вақти муддатидан келиб чиққан ҳолда белгилаймиз, масалан, 100 соатлик: 870 / 100 = 8,7 минг сўм.

Агар ходим график бўйича шартли равишда 104 соат ишлаган бўлса, унга ставка бўйича 904 800 сўм (104 х 8 700) ва тунги вақтда ишлаганлиги учун 365 400 сўм (84 х 8 700 х 0,5) устама (тариф бўйича тўловнинг ­50%и) тўланади. Жами тўлов 1 270 200 сўмни ташкил қилади.

29 800 сўм кам ҳисобланади, буни кундузги вақтда ишлаш орқали компенсация қилиш мумкин.

Ҳисоб-китоб бир ой учун (шартли – ҳисобга олинадиган давр) қилинди. Худди шу тартиб бўйича бир йил, бир чорак учун ҳисоб-китоб қилиш мумкин ва ҳоказо.

Бундан ташқари, МКнинг 161-моддасига эътиборни қаратиш лозим, унга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда ҳукумат томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.

 

– Агар смена графиги бўйича иш куни дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келса, Ўзбекистон қонун ҳужжатларига мувофиқ қандай ҳақ тўланади?

 

– Агар ходимга иш вақтининг жамланма ҳисоби белгиланган ва смена графиги бўйича иш кунлари календарга кўра шанба ёки якшанба кунларига тўғри келса, у ҳолда бу кун иш куни ҳисобланади. Зеро ходим иш графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МКнинг ­114-моддаси). Бундай иш учун бир баравар миқдорда ҳақ тўланади. Агар иш берувчи ўз буйруғи билан ходимни иш (смена) графигида белгиланган дам олиш кунларида ишга жалб қилса, мазкур ҳолатда унга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади (МКнинг 157-моддаси).

Агар иш вақтини жамлаб ҳисоблаганда график бўйича иш куни байрам кунига тўғри келса, ушбу кунда ишланган ҳар бир соат учун қайси вақтда (кундузги ёки тунги) ишланганлигидан қатъи назар, камида икки ҳисса ҳақ тўланади. Яъни байрам кунидаги иш тунги вақтга тўғри келса, камида икки ҳисса ҳақ тўланади. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида 2 та қўшимча тўлов (1,5 + 2), қоида тариқасида, амалга оширилмайди. Зеро, Меҳнат кодексида иккита коэффициентни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўловлар бўйича бирон-бир чекловлар келтирилмаган.

 

– Ўзбекистон қонун ҳужжатларида мукофотларни тақсимлаш қандай белгиланган – маошдан фоизлардами ёки раҳбарнинг ихтиёрига кўрами ва булар қандай тасдиқланади?

 

– Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади. Бу МКнинг 153-моддасида белгиланган. Барча иш берувчилар қуйидаги шартларни бажаришлари лозим: муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг I разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас (МКнинг 155-моддаси); ҳақ жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланган муддатларда тўланиши керак; у ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлмаган муддатда тўланиши керак (МКнинг ­161-моддаси).

Қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, иш вақти меъёрларидан чиқиб кетилганда меҳнатга ортиқча ҳақ тўлаш, шунингдек туман коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига киритилмайди. Тариф коэффициенти (ЯТС бўйича I разряд) 2,476 сўм ва 2015 йилнинг 1 сентябридан белгиланган ЭКИҲ 130 240 сўм (Президентнинг 26.08.2015 йилдаги ­ПФ-4751-сон Фармони 2-банди) бўлганда, 2016 йилнинг 31 мартига энг кам тўлов миқдори 322 474,24 сўмни ташкил қилади.

Шундай қилиб, меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари ички ҳужжатларда ёки иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Қоидага кўра, мукофот лавозим маошига нисбатан фоизларда белгиланади. Аниқ тартиб меҳнатга ҳақ тўлаш ёки мукофотлаш тўғрисидаги локал қоидаларда назарда тутилиши керак.

 

– Маоши ва лавозим мажбуриятлари ҳажми бир хил бўлган ходимларнинг мукофотлари бир хил бўлмаслиги, яъни бирида кўп, бирида кам бўлиши мумкинми?

 

– Агар мукофот ҳаммага, масалан, чорак якунлари бўйича тўланса, ҳисобот даврида ходимларнинг иш соатлари (кунлари) ҳажми бир хилда бўлмаган ва мукофот миқдори лавозим маошларига нисбатан фоизларда белгиланган тақдирда, у фарқ қилиши мумкин.

Бироқ у бошқа сабабларга кўра ҳам фарқ қилиши мумкин. Масалан, ТМЗ бўйича, ҳисобот топшириладиган суммалар ва ваколатхона учун салбий оқибатлар келтириб чиқарган муайян ходимларнинг бошқа иш кўрсаткичлари бўйича белгиланган муддатларда ҳисобот топширилган ёки топширилмаганлигига боғлиқ бўлади.

Шу боис ҳаммага мукофот тўланганда, ҳар бир ходимга муайян тўлов (фоиз) миқдори мукофот миқдорини (фоизини) оширувчи (камайтирувчи) кўрсаткичлар ва шартлар белгиланадиган локал ҳужжатларга мувофиқ раҳбар томонидан белгиланади. Бирор-бир ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳисобга олинмаган ҳолда барча ходимларга мукофотлар байрамларда берилганда, яъни, масалан, 8 Март, Наврўзга мукофотлар истисно қилиниши мумкин.

 

– Ходимга синов муддати давридаги иш вақти учун мукофот ҳисобланадими?

 

– Дастлабки синов даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади (МКнинг 86-моддаси). Яъни синов муддати мобайнида унга меҳнатга оид қонун ҳужжатларида, жамоа шартномаларида, локал ҳужжатларда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши лозим. Бунга иш ҳафтасининг тури, ҳар кунлик аниқ иш муддати, унинг бошланиши ва тугаш вақти, дам олиш ва овқатланиш учун танаффуслар муддати, иш кунлари ва ишланмайдиган кунлар алмашинуви, корхонада белгиланган мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, меҳнат ҳақи тўловининг аниқ миқдорлари, шу жумладан нормал иш шароитларидан четлашилганда меҳнат ҳақи тўловлари ва бошқалар киради.

 

«Norma Ekspert»

мутахассислари.

Прочитано: 7766 раз(а)

Комментарии к статье (2)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2016-04-17 12:03:02, Гость_:
рахмат хизматларингиз учун
2020-06-25 17:26:30, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика