Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Амалий бухгалтерия

Компенсация билан ишдан бўшатиш

 

II гуруҳ ногирони бўлган ходим 9 ой тўлиқ ишлаб берганидан кейин 2016 йил 17 мартда ишдан бўшади. Ҳисоб-китоб кунида унинг лавозим маоши 750 минг сўмни ташкил этди, ўтган 9 ой учун ўртача ойлик мукофотлар суммаси 275 минг сўмга тенг. Унга ногирон сифатида 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътил белгиланган эди.

Шу муносабат билан ногирон ходим фойдаланмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланишини тушунтириб беришингизни сўраймиз.

Д.Аҳророва,

бухгалтер.

 

– Таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда Меҳнат кодексининг 141-моддасига амал қилиш лозим. Таътилнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

Ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсация суммаси иш кунларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Таътил 30 календарь кун давом этганда иш кунлари сони 25 кунни (2016 йил март ойида, яъни ходим бўшаган ойда 25 иш кунини) ташкил этади. Ишдан бўшаётганда ходимга 19 иш куни (25 / 12 х 9) учун компенсация тўланиши керак.

Компенсацияни ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 1 025 минг сўмни, ўртача кунлик иш ҳақи эса – 40 354,33 сўмни (1 025 000 / 25,4) ташкил этади.

Ишдан бўшатишда компенсация суммаси 766 732,27 сўмга (40 354,33 х 19) тенг.

 

 

Ҳисоб-китоб кунида ходимнинг 7 календарь кундан иборат фойдаланилмаган таътили қолди (қолган кунлардан фойдаланилган). 7 календарь кун учун компенсацияни қандай ҳисоблаш керак?

 

– Бу ҳолда ишдан бўшаётган ходим 7 календарь кундан иборат таътилга эга. Унга шу 7 кунга тўғри келадиган иш кунлари учун ҳам ҳақ тўланиши керак. Бироқ қонун ҳужжатларида 7 календарь кундаги иш кунлари қайси даврдан келиб чиқиб ҳисобланиши кераклиги тушунтирилмаган. Шу муносабат билан қуйидагича йўл тутишни тавсия этиш мумкин: ходим 17 мартда фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланган ҳолда ишдан бўшатилади. Агар унга таътил берилса, 17 мартдан 23 мартгача бўлган даврда бериларди. Тегишинча, иш кунлари ҳам 17 мартдан 23 мартгача бўлган даврда ҳисобланади. Ушбу даврга 5 иш куни, 1 дам олиш куни ва 1 байрам куни тўғри келади. Компенсация қуйидагича ҳисобланади:

40 354,33 х 5 = 201 771,65 сўм.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари.

Прочитано: 2742 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-03-01 16:18:53, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика