Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Солиқ солиш

Умумий овқатланиш корхонасининг ўз минимуми бор

 

Корхона умумий овқатланиш (асосий фаолият тури) ва чакана савдо билан шуғулланади. ЯИТ бўйича ҳисобот топшириш қоидаларини тушунтириб берсангиз.

Агар корхонанинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланса, у Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада белгиланган шаклда ЯИТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириши ва солиқ органларига тақдим этиши шартми?

Н.Леликова,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 13.04.2010 йилда ­2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-бандига мувофиқ, мазкур меъёрий ҳужжат татбиқ этиладиган тўловчилар ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига тасдиқланган шаклдаги Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобини (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-илова) илова қилишади. Бироқ 2095-сон Низом ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш ва қурилиш соҳаси корхоналарига татбиқ этилмайди.

Умумий овқатланиш ташкилоти Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомни (АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қўллайди. Агар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият (масалан, чакана савдо) билан ҳам шуғулланса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри бутун ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёридан келиб чиқиб, асосий ходимлар (асосий фаолият тури бўйича), маъмурий, техник, ёрдамчи ходимлар, шунингдек асосий бўлмаган фаолият тури билан банд бўлган ходимлар сонини қўшиш йўли билан ишларнинг ўртача разряди тариф коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади. Ушбу коэффициент Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5 ва 9-иловаларида белгиланган.

2200-сон Низомнинг 13-бандига мувофиқ, солиқ тўловчилар асосий фаолият турига (чакана савдо, умумий овқатланиш, қурилиш) боғлиқ ҳолда тасдиқланган шакл бўйича ортиб борувчи якунсиз Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобни ЯИТ ва солиқ тўловчиларнинг суғурта бадаллари ҳисоб-китобига илова қилади. Агар чорак якунларига кўра сиз умумий овқатланиш корхонаси ҳисоблансангиз, солиқларни 2200-сон Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқарасиз ва тўлайсиз. Сизга ­2095-сон Низомни татбиқ этиб бўлмайди. Бинобарин, ташкилотингиз ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоб-китобига 3-иловада назарда тутилган шаклни ҳам тақдим этиши керак эмас.

 

Надежда ГУШЧИНА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2707 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика