Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 15 / Аудит

Ўз таклифларингизни билдиринг

 

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси (ЎзБАМУ) экспертлари аудиторлик ташкилотлари вакилларининг фикр-мулоҳазаларини ўрганиб, «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни (9.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда) такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрладилар, улар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасига тақдим этилади.

Уларни «Солиқ ва божхона хабарлари» газетасида чоп этарканмиз, аудит, молиявий назорат соҳасидаги мутахассислар, «Аудит» ихтисослиги бўйича олимлар ва ўқитувчиларнинг ушбу таклифларни қизиқиш билан ўқиб чиқишларини кутамиз. Бизнинг профессионал соҳамизни қандай қилиб янада такомиллаштириш мумкинлиги ҳақидаги фикрларини ҳам билмоқчимиз.

Сиз улар билан norma.uz сайтида ва minovar@naaa.uz, naaa.uz@mail.ru электрон манзиллари орқали ўртоқлашишингиз мумкин.

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

ЎзБАМУ Кенгаши раиси.

 

 

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмасининг

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни такомиллаштиришга йўналтирилган

ТАКЛИФЛАРИ

3-1-модда. Аудиторнинг малака сертификати

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторнинг малака сертификати – аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат

 

Аудиторнинг малака сертификати чекланмаган муддатга берилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга

 

Ўзгартиришга асос

 

Аудиторларни сертификатлайдиган кўпгина яқин ва олис хориж мамлакатлари амалиётидан келиб чиқиб, шунингдек «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунда (21.09.2006 йилдаги ЎРҚ-55-сон) назарда тутилган тартибда солиқ маслаҳатчиларини сертификатлаш тажрибасини ҳисобга олиб, ваколатли давлат органига аудиторнинг малака сертификатини 5 йиллик муддатга беришдан босқичма-босқич чекланмаган муддатга беришга ўтказиш таклиф қилинади

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади

 

Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш ва унинг амал қилишини тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади

 

Ўзгартиришга асос

 

Чекланмаган муддатли аудиторнинг малака сертификати босқичма-босқич берилиши ташкиллаштирилиши муносабати билан «узайтириш ва» сўзларини чиқариб ташлаш таклиф этилади

 

6-модда. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этишга аудиторлар ва бошқа мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

аудиторлик текширувини ўтказишда иштирок этишга аудиторлар, бошқа аудиторлик ташкилотлари ва ўзга мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;

Ўзгартиришга асос

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи бўйича аудиторлик хулосасини тузганлик учун жавобгар бўлган аудиторлик ташкилоти (асосий аудиторлик ташкилоти) йирик хўжалик юритувчи субъект, йирик холдинг компаниялари ёки хўжалик юритувчи субъектнинг хорижда жойлашган шуъба жамиятининг консолидацияланган молиявий ҳисоботини аудитдан ўтказиш учун етарли миқдорда аудитор ёки бошқа мутахассисларга эга бўлмаслиги мумкин. Тегишинча, муайян аудиторлик таомилларини бажариш учун бошқа аудиторлик ташкилотини жалб этиш зарурати юзага келади.

Асосий аудиторлик ташкилоти томонидан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг консолидацияланган ёки алоҳида молиявий ҳисоботига киритилган шуъба корхона ёки таркибий бўлинманинг молиявий ахборотини текшираётган аудиторлик ташкилоти ушбу ахборот бўйича ҳисобот тузганлиги учун жавобгар бўлади (бундан кейин – бошқа аудиторлик ташкилоти).

600-сон «Алоҳида жиҳатлар: гуруҳнинг (шу жумладан бошқа аудиторлар ишининг) молиявий ҳисоботи аудити» халқаро аудит стандарти бошқа аудиторлик ташкилотининг ишидан фойдаланишни назарда тутади

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Қўшимча киритилади

 

хўжалик юритувчи субъектнинг рухсати билан аввалги аудиторнинг иш ҳужжатлари билан танишиш

 

Қўшимчага асос

 

Жорий даврдаги молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъектнинг йил бошидаги молиявий кўрсаткичларига ҳам тааллуқли. Янги аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг илк молиявий кўрсаткичлари ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиши керак, сабаби у аввалги аудиторлик ташкилоти аудит ўтказган бошланғич кўрсаткичларга қараб ҳам аудиторлик фикрини ифода қилади.

510-сон «Бирламчи келишувлар – бошланғич сальдо» халқаро аудит стандарти бундай исботни олиш учун аввалги аудиторнинг иш ҳужжатлари билан танишиш кўрсатмасини беради

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

аудиторлик текшируви билан қамраб олинган даврда хўжалик юритувчи субъектга профессионал хизматлар кўрсатиш, бундан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш мустасно;

 

аудиторлик текшируви билан қамраб олинган даврда хўжалик юритувчи субъектга профессионал хизматлар кўрсатиш, бундан ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилганлар мустасно;

 

16-модда. Аудиторлик текшируви ўтказишдаги чекловлар

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш тақиқланади:

в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун 17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар;

Қуйидагиларга аудиторлик текшируви ўтказиш тақиқланади:

в) мазкур хўжалик юритувчи субъектга аудиторлик текшируви қамраб оладиган даврда ушбу Қонун
17-моддаси биринчи қисмининг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатганлар;

Ўзгартиришга асос

 

Аудиторлик ташкилотларининг ҳуқуқлари чекланишига оид ҳаволаларни янада тўғри баён этиш учун

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет уч йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ҳақли эмас

 

Аудиторлик ташкилоти айнан бир хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятини кетма-кет беш йилдан ортиқ аудиторлик текширувидан ўтказишга ва (ёки) аудиторлик текширувида иштирок этишга ҳақли эмас

 

Ўзгартиришга асос

 

Фикримизча, миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш, моҳиятан олганда, уни молиявий ҳисобот халқаро стандартлари бўйича тузиш ҳисобланади. Молиявий ҳисобот тузишга доир аудиторлик текширувига чекловлар мавжуд бўлганда юқорида кўрсатилган трансформация учун ҳам шунга ўхшаш ёндашув қўлланиши лозим.

Аудиторлик текшируви ўтказишга чеклов «асосий аудиторлик ташкилоти»га нисбатан ҳам, асосий аудиторлик ташкилоти томонидан текширилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига киритилган шуъба корхона ёки таркибий бўлинманинг молиявий ахборотини текшираётган, ушбу ахборот бўйича ҳисобот тузганлиги учун жавобгар бўлувчи «бошқа аудиторлик ташкилоти»га нисбатан ҳам қўлланиши шарт.

Биргина хўжалик юритувчи субъектда аудиторлик текшируви ўтказишга уч йиллик чеклов йирик маҳаллий холдинг акциядорлик компанияларининг консолидацияланган молиявий ҳисоботини халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказишни самарали ташкиллаштириш имконини бермайди. Халқаро тармоққа кирувчи аудиторлик ташкилотларининг фикрича, аудит объектлари, ҳисобни ташкил этиш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш, шунингдек бундай миқёсдаги аудит жараёнини тизимлаштириш учун камида 2–3 йил керак бўлади. Халқаро амалиёт ўрганилганда 7 йиллик чеклов белгилангани аниқланди ва жуда оз мамлакатлар (масалан, Аргентина) 3 йиллик чекловни қўллаши кўринди

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Қўшимча қилинади

 

Халқаро аудит стандартлари асосида амалга оширилаётган аудиторлик текшируви мазкур моддада назарда тутилган чекловларга қўшимча равишда халқаро аудит стандартларида белгиланган чекловларга риоя этишни назарда тутади

 

Қўшимчага асос

 

Ушбу Қонунда ХАС бўйича аудиторлик текшируви чоғида барча чекловлар қайд этилмаганлиги муносабати билан тегишли ХАСга ҳавола қилиш йўли билан ХАСда назарда тутилган қўшимча чекловларга риоя этиш учун талабларни белгилаш зарур

 

17-модда. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги профессионал хизматларини кўрсатишлари мумкин:

 

миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;

 

хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин

Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги профессионал хизматларини кўрсатишлари мумкин:

 

миллий молиявий ҳисоботни молиявий ҳисобот халқаро стандартларига ўтказиш;

 

хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёки ички аудитининг вазифаларини амалга ошириш.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида ва аудиторлик хизматлари бўйича халқаро стандартларда назарда тутилган бошқа профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин

Ўзгартиришга асос

 

Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари номланишини халқаро амалиётга мувофиқлаштириш учун.

 

Ички аудит вазифаларини ички аудиторнинг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсгина эмас, балки аудиторлик ташкилоти ҳам ушбу вазифаларни амалга оширувчи мутахассисларга малака талабларини қўйиш йўли билан бажара олади.

Профессионал хизматлар аудиторлик хизматлари бўйича халқаро стандартлар (ISEA) асосида бажарилиши мумкин

18-модда. Аудиторлик ҳисоботи

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак

 

Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари бўйича аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак

 

Ўзгартиришга асос

 

ХАС бўйича аудит ўтказишда АФМС бўйича аудит ўтказишда «аудиторлик ҳисоботи» тушунчасига кирадиган аудиторлик ҳисоботи тақдим этилмаслиги муносабати билан фақат АФМС бўйича аудит ўтказишда бундай ҳисобот тузилишини кўрсатиб ўтиш зарур.

Маълумот учун: ХАС бўйича аудит ўтказишда аудиторлик ташкилоти текширилаётган хўжалик юритувчи субъектга 260-сон «Мулкдорнинг вакиллари билан ахборот жиҳатидан ўзаро ҳамкорлик қилиш» ХАС ва 265-сон «Ички назорат тизимидаги камчиликлар ҳақидаги ахборотни мулкдорнинг вакиллари ва ташкилот раҳбарияти эътиборига етказиш» ХАСга мувофиқ раҳбариятга хат тақдим этади

19-модда. Аудиторлик хулосаси

 

Амалдаги таҳрири

 

Таклиф этилаётган таҳрири

 

Аудиторлик хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади.

Аудиторлик хулосаси аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак

Аудиторлик фаолияти миллий стандартлари бўйича аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин аудиторлик хулосаси аудиторлик ҳисоботи асосида тузилади. Аудиторлик хулосаси аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши керак

 

Ўзгартиришга асос

 

ХАСда аудиторлик ҳисобот-хулосасини расмийлаштириш, унинг шакли ва мазмунига ҳамда аудиторлик ҳисобот-хулосаси формати ва мазмуни бўйича аудитор (аудиторлар) ва аудит бўйича бошлиқнинг розилигини олишга доир батафсил талаблар қўйилиши муносабати билан ХАС бўйича аудиторлик ҳисобот-хулосасини расмийлаштиришга нисбатан қўшимча техник талаблар ўрнатишга зарурат йўқ

 

 

Прочитано: 2372 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика