Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 14 / Солиқ солиш

Юридик шахсдан – жисмоний шахсга

 

МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (ХК) 2008 йилда иккита хорижий муассис – жисмоний ва юридик шахс томонидан ташкил этилган. Устав фонди тўлиқ шакллантирилган. 2015 йилда жамият устав капиталида қиймати 5 500 АҚШ долларига (ХК рўйхатдан ўтган санадаги сўмдаги эквиваленти 8 498 686,34 ни ташкил этади) тенг улушга эга бўлган юридик шахс олди-сотди шартномасига асосан уни ўша номинал қиймат – 5 500 АҚШ долларида бошқа жисмоний шахсга беряпти. Қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида сўмдаги эквивалент 15 545 640 сўмни ташкил этди. Юридик шахс дивидендлар ва улушнинг ҳақиқий қиймати тўланишидан ёзма равишда воз кечди.

Жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида улушнинг олди-сотдиси ва юзага келган курсдаги фарқ қандай акс эттирилади? Унда дивидендлар ҳисоблаб ёзилгани ва сотилаётган улушнинг ҳақиқий қийматини акс эттириш керакми? Жамият учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

И.Ким,

МЧЖ ХК бош бухгалтери.

 

– Сизнинг ҳолатда муассис билан жисмоний шахс ўртасида улушнинг олди-сотди битими амалга оширилган. Унда корхона қатнашмаяпти. МЧЖнинг бухгалтерия ҳисобида фақат устав капиталини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (8330-«Пай ва улушлар» ҳисобварағи) таҳлилида ўзгартиришлар бўлади. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар асосида қуйидаги проводка берилади:

дебет 8330-«Пай ва улушлар» – чиқиб кетаётган муассиснинг субконто бўйича чиқиб кетаётган муассис улушининг қийматига;

кредит 8330-«Пай ва улушлар» – МЧЖдаги улушни олаётган муассиснинг субконто бўйича чиқиб кетаётган муассис улушининг қийматига.

Яъни таъсис ҳужжатларидаги валюта ва сўмдаги улушларнинг миқдорлари аввалгича қолади, фақат муассислар таркиби ўзгаради.

Мазкур битим бўйича корхонада курсдаги фарқ юзага келмайди. Дивидендлар ҳисоблаб ёзилмайди.

Жамият муассис чиқиб кетаётганда улуш унга ўтган ҳолдагина ҳақиқий қийматни тўлаши шарт (6.12.2001 йилдаги «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сон Қонуннинг 22-моддаси).

МЧЖда мазкур битим юзасидан солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби корхона даромад олмайди ва уни тўлаш манбаи ҳисобланмайди.

Улушни сотиш битими суммасига қараб норезидент юридик шахсда Ўзбекистон ҳудудидаги мол-мулкни реализация қилишдан даромад юзага келиши мумкин, у Солиқ кодексининг 155-моддасига мувофиқ аниқланади ва унга Солиқ кодексининг 155-1-моддасида белгиланган тартибда фойда солиғи солинади.

Сизнинг ҳолатда жисмоний шахс – улуш харидори даромад юзага келганда уни тўлаш манбаи, бинобарин, солиқ агенти бўлиб чиқади. У солиқни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт.

Солиқ агенти сотиб олинаётган мол-мулкка мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар солиқ органига мустақил равишда ёки ваколатли шахс орқали Юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт. Унинг шакли МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада келтирилган. Уни тўлдириш тартиби ҳам ушбу иловада кўрсатилган.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 3001 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика