Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 08 / Амалий бухгалтерия

Дастгоҳ тўхтадими? – Консервацияланг

 

Тикув корхонамиз 2015 йил мартдан фаолиятини тўхтатди. Биз ягона солиқ тўловчилари ҳисобланиб, мол-мулк солиғини тўламасдик. Ҳозирда ускуналар ишламаяпти, харидор қидиряпмиз.

Солиқ кодексида амортизация ажратмалари нормасини камайтириш мумкин деб кўрсатилган. Агар ускуналардан бутунлай фойдаланилмаётган бўлса, ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаса-чи?

Фаолиятнинг мавжуд эмаслиги муносабати билан асосий воситалар эскиришини ҳисоблаб ёзмасак бўладими?

Н.Исроилова,

МЧЖ ХК бош бухгалтери.

 

– Асосий воситалар ҳисоби ва улар амортизациясини ҳисоблаб ёзиш ­5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади. Унинг 32-бандида белгиланишича, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.

Ускуналарни консервациялаш учун сиз Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) амал қилишингиз керак. Унга кўра асосий воситалар, уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида консервация қилиниши мумкин, бироқ 24 ойдан ортиққа эмас.

Фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор аниқ муддат белгиланган ҳолда:

а) табиий монополиячиларга;

замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;

қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

б) ўзларига қарашли корхоналар бўйича – вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан («а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари);

в) «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган корхоналар бўйича – мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.

Асосий воситаларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш бўйича ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштириш учун жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектга юкланади.

5-сон БҲМСга кўра асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Амортизацияни ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки у балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.

Шу тариқа, агар корхонангиз балансида қайд этилган асосий воситалар маълум сабабларга кўра ишлатилмаётган, бироқ консервацияга ўтказилмаган бўлса, амортизацияни белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзиш керак.

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2322 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика