Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 08 / Амалий бухгалтерия

Таъмирлаш қийматни оширмайди

 

2015 йилда ташкилот бинони пудрат усули билан капитал таъмирлади. Бинони капитал таъмирлаш муносабати билан унинг баланс қийматини кўпайтириш бўйича операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби қандай?

И.Наумова,

МЧЖ бухгалтери.

 

– Саволга жавоб бериш учун бинонинг баланс қийматини унда бажарилган ишлар ҳисобига кўпайтириш мумкин-мумкин эмаслигини аниқлаш муҳим.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-параграфига мувофиқ асосий воситаларнинг (АВ) дастлабки қабул қилинган фаолият кўрсатиш норматив кўрсаткичларини яхшилайдиган (оширадиган) капитал қўйилмалар уларнинг бошланғич қийматини оширади. Бундай кўрсаткичларга, хусусан, фойдали ишлатиш муддати, қувват, қўллаш сифати ва ҳ.к. киради. Объектни қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар АВнинг бошланғич қийматини оширади. Яъни АВдан фойдаланишда келгусида иқтисодий нафни оширишга олиб келадиган харажатлар капитал қўйилмалар деб эътироф этилади.

Капитал таъмирлаш воситасида АВларнинг базавий ва корпус деталлари ва узеллари таъмирланади, барча конструкцияларнинг эскирган деталлари ва узеллари алмаштирилади ёки тикланади, яъни асосий воситалар ишчи ҳолатида сақлаб турилади. Демак, капитал таъмирлаш АВдан фойдаланишда бўлғуси иқтисодий нафни кўпайтирмайди ­(5-сон БҲМСнинг 7-параграфи).

Шу сабабли АВ бўйича капитал таъмирлаш харажатлари улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим. Ишлаб чиқаришдаги АВни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда уларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган АВлар бўйича эса – давр харажатлари таркибига киритилади.

Агар бинода бажарилган ишлар капитал қўйилмалар аломатларига (масалан, реконструкция қилиш) мувофиқ келса, бухгалтерия ҳисобида улар қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Пудрат ташкилотлари томонидан бўнак ўтказилди

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Пудрат ишлари бажарилди

 

 0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Бўнак ҳисобга олинди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

Пудрат ташкилотлари томонидан пул маблағлари ўтказилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Бино реконструкция қилишдан кейин фойдаланишга топширилди

 

0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»

 

0810-«Тугалланмаган қурилиш»

 

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2151 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика