Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 08 / Солиқ солиш

Хайрия ўз жойини топсин

 

Фойда солиғи тўловчилари учун хайрия ташкилотларига ажратмалар бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?

В.Малютина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Агар умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона хайрия мақсадларида бирор-бир харажатларни амалга оширса, мазкур харажатлар Солиқ кодексининг 147-моддасига мувофиқ чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади. Бунда корхона Кодекснинг 159-моддасига кўра солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланишга ҳақли.

Агар ҳомийлик ёки хайрия ёрдами экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига кўрсатилса, имтиёзлар тақдим этилади.

Эътибор беринг, имтиёзлар қўлланиши учун хайрия ёрдами кўрсатиладиган ташкилотларнинг рўйхати қатъиян чекланган. Мисол учун, агар сиз шаҳарни ободонлаштириш бўйича хайрия ёрдами кўрсатишни хоҳлаб, ҳокимликка – маҳаллий ҳокимият органига маблағ ўтказсангиз, имтиёз қўлланиши мумкин. Лекин агар сиз маблағни ободонлаштириш ишини амалга ошираётган қурилиш ташкилотига тўғридан-тўғри ўтказсангиз, сиз солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёзни қўллай олмайсиз.

Солиқ солинадиган фойда хайрия ёрдами суммасига камайтирилиши мумкин. Бироқ камайтириш суммаси солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаслиги керак.

Кўрсатилган ҳомийлик ёрдамининг бутун суммаси Фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 1-илова) 2-илова «Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар)»да, корхона солиқ солинадиган фойдани камайтириши мумкин бўлган қисми эса Ҳисоб-китобга ­6-илова «Солиқ солинадиган фойдани камайтириш»да кўрсатилади.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика