Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 08 / Солиқ солиш

Ёрдамни беғараз беринг

 

Корхонамизга баъзан жамоат ташкилотлари (масалан, кўрлар жамияти ёки маҳалла) ёрдам учун озроқ миқдорда пул ўтказишимизни сўраб ёзма мурожаат қилишади. 10–15 йил аввал корхонага «Нуроний» хайрия жамғармасига муайян суммани ўтказиб, ягона солиқни ана шу суммага камайтиришга рухсат беришар эди чамамда. Ҳозир ЯСТ бўйича ҳисобот шаклида «Хайрия жамғармасига пул ўтказиш ҳисобига камайтиришга» сатри мавжуд эмас.

Тўланадиган ЯСТ суммаси расмий тарзда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаларига йўналтирилган пул маблағлари суммасига камайтириладими? Қандай ташкилот расмий равишда рўйхатдан ўтказилган хайрия жамғармаси ҳисобланади? ННТ, жамоат ташкилоти ва хайрия жамғармаси бир-бирларидан қандай фарқ қиладилар?

В.Малютина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Сизни қизиқтираётган имтиёз ягона солиқ тўлови бўйича амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

Амалдаги қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилотларига тааллуқли бир қатор қоидалар мавжуд. Солиқ кодексининг 17-моддасига мувофиқ нотижорат ташкилотлари деганда фойда олишни фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ва олинган даромадларни ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган юридик шахслар тушунилади. Нотижорат ташкилотларига бюджет ташкилотлари, шу жумладан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари киради. Фуқаролик кодексининг 40-моддасига кўра тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.

ФКнинг 73–78-моддалари мазмунидан келиб чиқилганда, тижоратчи бўлмаган ташкилотлар: матлубот кооперативи; жамоат бирлашмалари; жамоат фондлари; муассасалар, юридик шахслар бирлашмалари; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари шаклида тузилади.

«Жамоат фондлари тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.2003 йилдаги 527-II-сон) 3-моддаси қуйидаги формулировкани беради: «юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб ­эътироф этилади». Жамоат фонди деб адлия органлари томонидан шундай фонд сифатида рўйхатдан ўтказилган ташкилот эътироф этилади ­(527-II-сон Қонуннинг 13-моддаси).

«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг (14.04.1999 йилдаги 763-I-сон) ­2-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилоти – жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.

«Жамоат ташкилоти» тушунчаси амалдаги қонун ҳужжатларида келтирилган.

Шу тариқа, «нодавлат нотижорат ташкилоти» тушунчаси ўз ичига «жамоат фонди» тушунчасини олади, ушбу фондлар ННТ ташкил этиш шаклларидан биридир.

 

Лилия ХИСМАТОВА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2411 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика