Norma.uz
СБХ / 2016 йил / № 04 / Божхона

Сотинг ва БЮД тақдим этинг

 

Агар барча тегишли тўловлар тўланган бўлса, шартли чиқариб юборишда (НД-40) расмийлаштирилган товарни кирим ва реализация қилиш мумкинми?

А.Д.

 

– «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига мувофиқ шартли чиқариб юборилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 9.09.2004 йилда 1404-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-бандига кўра шартли чиқариб юбориш – божхона органлари томонидан божхона расмийлаштирувидан ўтган товарлар ва транспорт воситаларини белгиланган чеклашлар, талаблар ёки шартларга риоя этиши шарт бўлган шахс тасарруфига беришдир.

Шартли чиқариб юборишда товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати остида бўлади. Улардан шартли чиқариш амалга оширилган мақсадларга мувофиқ келмайдиган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шуни билиш лозимки, олиб кирилган товарларни шартли чиқариб юбориш фақат исталган вақтда шартли чиқариб юбориш мақсадларида улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш устидан божхона назоратини ўтказиш имконияти бўлгандагина амалга оширилади (Низомнинг 3-банди). Божхона назорати товарлар ва транспорт воситалари сақланган божхона режимига мувофиқ чиқишга рухсат берилган пайтдан эътиборан ёхуд улар божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан тугалланади (Божхона кодексининг* 41-моддаси). Шартли чиқариб юборилган товарларга нисбатан у тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилгунга қадар тугалланмаган ҳисобланади. Шу билан бирга Низомнинг 13-банди 2-хатбошисидаги БЮД топшириш муддати тўлиқсиз БЮД расмийлаштирилган санадан бошлаб 2 ойдан ошиши мумкин эмас деган талабларга риоя этилганда, Ўзбекистон ички бозорида шартли чиқариб юбориладиган товарларни тўлиқ БЮД расмийлаштирилишига қадар сотишни тақиқламайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2193 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика