Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 52 / Солиқ солиш

Маркетинг + бухгалтерия ҳисоби

 

2015 йилнинг III чорагида ташкилот 4 млн сўмлик маркетинг хизматларини кўрсатган, улардан 6%лик ставкада ЯСТ тўлаган. IV чоракда бухгалтерия хизматларини кўрсата бошлади, улардан тушум 3 млн сўмни ташкил этди. Маркетинг хизматлари бўйича тушум бўлмаган.

Агар бухгалтерия хизматини юритишдан чораклик тушум 100%ни ташкил этса, ташкилот ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллаши мумкинми? Имтиёзни қўллаш учун тушум қандай белгиланади – чорак якунлари бўйичами ёки йил якунларига қарабми?

Е.Кутовая,

МЧЖ бухгалтер-маслаҳатчиси.

 

– Йўқ, мазкур вазиятда сиз барча тушумни солиқ солишдан озод этиш тарзидаги имтиёзни қўллай олмайсиз.

Президентнинг «2012–2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорига (10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сон) мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналар кўрсатаётган бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматлари 2017 йилнинг 1 январигача ЯСТ солишдан озод этилади. Ушбу имтиёзни қўллаш тартиби Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом1 билан белгиланган.

Башарти бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар кўрсатишдан тушган соф тушум хизматларни сотишдан тушган тушум умумий ҳажмининг 80 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этса, имтиёз корхонангизнинг барча даромадларига (шу жумладан бошқа даромадларига ҳам) татбиқ этилади. Сиз фаолиятнинг икки тури билан шуғулланаётганлигингиз боис ушбу улуш бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатишдан тушган соф тушумни йил бошидан ҳисобот даври учун сотишдан тушган умумий соф тушумга бўлиш йўли билан аниқланади.

Сизнинг ҳолатингизда (йилнинг биринчи ярмида ҳеч қандай фаолият юритилмаган тақдирда) бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатишдан тушумнинг улуши 43%ни (3 / (3 + 4) х 100) ташкил қилади. Бинобарин, имтиёз фақат бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатишдан олинган даромад (тушум)га, яъни 3 млн сўмгагина татбиқ этилади. Бунда солиқ солиш мақсадида сиз фаолият турлари бўйича даромадларнинг алоҳида ҳисобини юритишингиз шарт.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолда ҳисоб Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомга2 мувофиқ юритилади. Қонун ҳужжатларида бундай имтиёзларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган. Шу боис уларнинг суммалари бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисобварақлари ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда ( 2-сонли шакл)3 акс эттирилмайди. Ҳисоб фақат 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварақларида юритилади, у ҳосил бўлишига қараб имтиёзлар суммасига дебетланади ва имтиёзли даврнинг тугаши бўйича кредитланади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 


1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1594-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2МВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 24.01.2003 йилдаги 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғига 2-илова.

 

Прочитано: 2381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика