Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 50 / Амалий бухгалтерия

Ёнилғи қуйиш шохобчасини ижарага олиш

 

МЧЖ автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчасини 2015 йилга вақтинча ижарага олди.

Буни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак? Шартнома ва ҳисобварақ-фактурадан ташқари қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Бензин кирими ва сарфининг ҳисобини юритиш керакми?

Н.Копилова, МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Қайта баҳолаш учун фойдаланиладиган асосий воситалар кодлари (шифрлари)га1 мувофиқ, автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) (шу жумладан бино ва ускуналар) (шифри – 20334) «Иншоотлар» гуруҳига киради.

Иншоотни вақтинча фойдаланишга бериш шартлари Фуқаролик кодексининг 573–578-моддалари ва «Ижара тўғрисида»ги Қонунга (19.11.1991 йилдаги 427-XII-сон) мувофиқ келиши керак бўлган ижара шартномаси асосида амалга оширилади. Агар шартнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бўлса, у давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Иншоотнинг ижарага берувчи томонидан топширилиши ва ижарага олувчи томонидан қабул қилиб олиниши тарафлар имзолайдиган топшириш далолатномаси ёки топширишга доир бошқа ҳужжат бўйича амалга оширилади. Бинобарин, ушбу ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш керак эмас, у реализацияни, яъни мулк ҳуқуқини бериш далилини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади, ижара чоғида эса бундай бўлмайди.

Шуни ҳам ҳисобга олиш муҳимки, Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари (ВМнинг 6.05.1994 йилдаги 240-сон Қарори билан тасдиқланган) 10-бандига мувофиқ, ҳар бир АЁҚШда албатта ушбу бандда саналган ҳужжатлар бўлиши керак. Шу сабабли ижара шартномасини тузаётганда унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг мавжудлигига эътибор қаратиш лозим.

Бухгалтерия ҳисобида оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг2 4-параграфига мувофиқ акс эттирилади:

Хўжалик операцияси

 

Дебет

 

Кредит

 

Оператив ижарага олинган асосий воситалар кирим қилинди

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Оператив ижара бўйича қарз акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»;

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» ва бошқалар

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара учун олдиндан ҳақ ва жадвал бўйича тўлаш муддати келганда ижарага берувчига тўланган бўнакларни ҳисоблаш акс эттирилди (ижара ҳақи бўнак тарзида тўланганда)

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

4330-«Бошқа берилган бўнаклар»

 

ҚҚСни ҳисобга олиш акс эттирилди (ҚҚС тўловчилари томонидан)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари»

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Оператив ижара шартномаси бўйича жорий тўловлар акс эттирилди

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Оператив ижара шартномасига мувофиқ асосий воситаларни қайтариш акс эттирилди

 

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

АЁҚШда бензин ҳисоби 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»га3 мувофиқ амалга оширилади. Харид қилганда у товарларни ҳисобга олиш (2900) ҳисобварақларида кирим қилинади, реализация қилишда балансдан ҳисобдан чиқарилади.

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, автомобиль бензини реализациянинг махсус тартиби назарда тутилган моддий-техника ресурслари стратегик турларига киради (Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисида низом4). Нефть маҳсулотларини (шу жумладан автобензинни) АЁҚШ орқали сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак (Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом5).

Ташкилотларга нефть маҳсулотларини беришда Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидаларига6 амал қилиш керак.

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma Profi» эксперти.

 


1«Бухгалтерия ҳисоби савол-жавобларда» (Тошкент, «Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси» НУ, 1996).

2Молия вазирининг АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4ВМнинг 5.02.2004 йилдаги 57-сон Қарорига 3-илова.

5ВМнинг 28.06.2003 йилдаги 289-сон Қарорига 2-илова.

6Ўздавнефтгазинспекция, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг АВ томонидан 23.01.2010 йилда 2072-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 2132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика