Norma.uz
СБХ / 2015 йил / № 50 / Солиқ солиш

Ходим хизмат қилади, ЯИТ тўланади

 

Корхона ходими сафарбарлик чақируви резервида (СЧР) хизмат қилишга чақирилган. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (22.02.2003 йилдаги 99-сон) мувофиқ, ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, хизматчиларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб улардан қайтгунга қадар бўлган даврда улар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари.

ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби чоғида амалда ишланган кунлар сонига СЧРда хизмат қилишга чақирилган ходимнинг ишда бўлмаган кунларини киритиш керакми?

С.Морозов,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Давлат бошқаруви органлари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари бошқарув аппарати, шунингдек жамоат ташкилотлари ва бирлашмалари, молиявий таъминлаш манбаларидан қатъи назар, ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни ташкилотларнинг иш ҳақи фонди ҳисобидан амалга оширадилар (Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажаришлари, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатларни амалга оширишлари билан боғлиқ кафолатли тўловларни бериш тартибининг1 6-банди).

Ходимнинг бундай вазифаларни бажариши ва ҳаракатлари вақтида уларни бажариш учун қонун билан белгиланган вақтдаги ёки тегишли орган томонидан берилган маълумотномада кўрсатиб ўтилган муддатдаги лимитга мувофиқ ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади (Тартибнинг 4-банди).

Давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш ишланмаган вақт учун ҳақ тўлашга киради (Меҳнат кодексининг 165-моддаси; Солиқ кодексининг 175-моддаси 4-банди).

Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда2 назарда тутилишича, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир, СЧРда хизмат қилиш даври ҳам ана шундай таътил ҳисобланади. Шу сабабли бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сонига ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоблаб чиқарилганда ходимнинг СЧРда хизмат қилган кунларини ҳам киритиш лозим.

 

Наталья ГРИШУТИНА, «Norma Profi» эксперти.

______________________________________

1ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон Қарорига 5-илова.

2МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 


Прочитано: 2015 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика