Онам квартирага доир васиятномани менинг номимга расмийлаштириб, уни менга берди. Бироқ у васиятномани бошқа болалари номига ҳам қайта ёзиши мумкинку. У аввалги васиятноманинг асл нусхасига эга бўлмаган ҳолда янгисини расмийлаштириши мумкинми?
Роман.
– Ҳа, мумкин. Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига мувофиқ, мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас. Бунинг учун бирор-бир шахснинг, шу жумладан бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган васиятномада меросхўрлар этиб тайинлаган шахсларнинг розилиги талаб қилинмайди. Васият қилувчи ўз васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд унда мавжуд бўлган айрим васият фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли (ФКнинг 1127-моддаси).
Елена ЕРМОХИНА, «Norma Profi» эксперти.