Мен доимий яшаш учун Тошкентга келдим. Яшаш гувоҳномам бор. Кўчиб келгунимча кутубхоначи бўлиб ишлаганман. Ҳозир ишламайман. Яқинда пенсия олиш ёшига етаман. Ўзбекистонда иш стажим йўқ. Пенсия ҳисоблашда менинг аввалги иш стажим эътиборга олинадими?
З.Валиуллина.
– Ҳа, пенсияни ҳисоблаш чоғида иш стажингиз ҳисобга олинади (3.09.1993 йилдаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сон Қонуннинг 35-моддаси). Ҳисоб-китоб пенсия тайинлаш вақтида Ўзбекистонда тегишли касб ва малакага эга бўлган ходимларнинг, сизнинг ҳолатингизда – кутубхона ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб амалга оширилади.