Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 42 / Ҳисоботга тайёрланамиз

Ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар

2017 йил учинчи чораги учун

 

«СБХ»нинг 4.04.2017 йилдаги 14 (1182) ва 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197)-сонларида «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган жорий йилнинг I ва II чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик. Ушбу сонда 2017 йилнинг 9 ойи (III чораги) учун ЯСТни ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботини тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз, у солиқ органларига 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

 

 

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан – Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари.

 

*ЯСТни ҳисоблашга доир тавсиялар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия») ва «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни, шу жумладан электрон ОАВларда «Norma» gazetalari birlashgan tahririyati» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина кўчириб босишга рухсат берилади.

 

1-ВАЗИЯТ.

ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўконга эга. II чоракдан бошлаб совутиш ускуналарини реализация қилиш бўйича воситачилик фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.

Савдо шохобчаси ва офис хонасининг умумий майдони 150 кв.метрни ташкил этади.

 

Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар олинди:

товарлар реализациясидан тушум – 100 000 минг сўм;

воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи – 25 000 минг сўм;

бошқа даромадлар – 15 000 минг сўм, шу жумладан I чоракдаги дивидендлар – 10 000 минг сўм, II чоракда етказиб берувчидан чегирма – 5 000 минг сўм.

Май ойида таннархи 10 000 минг сўмни ташкил этувчи текинга берилган товарлар кўринишида қариялар ва ногиронлар уй-интернатига хайрия ёрдами кўрсатилган.

 

I чоракда ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланма – 735,95 минг сўмни ҳисобга олганда ярим йиллик учун бюджетга 12 985,95 минг сўм миқдорида ЯСТ тўланган.

 

III чоракда савдо фаолиятидан 8 000 минг сўм миқдорида тушум олинган. Август–сентябрда савдо биноси таъмирланиши муносабати билан савдо фаолияти амалга оширилмаган.

Воситачилик ҳақи 32 000 минг сўмни ташкил этди.

Сентябрда ортиқча қурилиш материаллари реализация қилинди: бир қисми 9 000 минг сўмга (таннархи – 8 200 минг сўм), бошқаси – 7 000 минг сўмга (таннархи – 7 900 минг сўм).

 

III чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган бир нечта фаолиятни амалга оширишда корхона Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади.

Товар обороти савдо фаолияти бўйича ЯСТ солиш объекти ҳисобланади – ставкаси 4% (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова), воситачилик фаолиятида воситачилик ҳақи – ставкаси 33% (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова);

товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ТМЗнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва ТМЗнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 50-банди). Молиявий натижани ҳар бир операция бўйича алоҳида аниқлаш лозим.

Ортиқча ТМЗни реализация қилишдан олинган фойда солиқ солиш мақсадида бошқа даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди) ва унга асосий фаолият тури ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). ТМЗни реализация қилишдан кўрилган зарар ЯСТни ҳисоблашда инобатга олинмайди;

корхона ЯСТнинг турли энг кам миқдорлари белгиланган фаолиятнинг 2 турини амалга оширади: чакана савдо бўйича – қатъий белгиланган солиқни ҳисобга олган ҳолда, воситачилик фаолияти бўйича – ер солиғининг 3 баравар миқдорини ҳисобга олган ҳолда.

Энг кам миқдорнинг қайси бирини ҳисобга олиб ЯСТ тўлаш кераклигини аниқлаш учун ҳисобот чораги якунларига кўра корхонанинг асосий фаолият тури ортиб бормайдиган якун билан белгиланади. Асосий фаолият тури воситачилик хизматлари бўлганда ЯСТ Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобланади. Асосий фаолият тури якка тартибдаги тадбиркорлар реализация қилишига рухсат берилган товарлар билан чакана савдо қилиш бўлганда ЯСТ Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 4.04.2013 йилда 2449-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобланади.

 

2017 йилда якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари Президентнинг 27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорига 12-иловада, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари – 20-иловада белгиланган.

 

9 ой учун ягона солиқ тўлови қуйидаги тартибда ҳисобланади.

 

Фаолиятнинг 2 тури бўйича товарлар ва хизматлар реализациясидан соф тушум 165 000 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича – 108 000 минг сўм (39 000 + 61 000 + 8 000);

воситачилик фаолияти бўйича – 57 000 минг сўм (25 000 + 32 000).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 020-сатрида фаолиятнинг 2 тури бўйича тушумнинг салмоғи кўрсатилади:

чакана савдо – 65% (108 000 / 165 000 х 100);

воситачилик фаолияти – 35% (57 000 / 165 000 х 100).

9 ой якунларига кўра бошқа даромадлар 15 800 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри «Жами» устуни; ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг ­010-сатри), шу жумладан:

қурилиш материалларини реализация қилишдан олинган фойда – 800 минг сўм (9 000 – 8 200) (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатри);

I чоракда олинган дивидендлар – 10 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 150-сатри);

II чоракда етказиб берувчидан олинган чегирма – 5 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 180, ­1802-сатрлари).

 

Қурилиш материалларини таннархидан паст, 900 минг сўмга (7 000 – 7 900) тенг бўлган нархда реализация қилишдан кўрилган зарар ЯСТни ҳисоблашда инобатга олинмайди.

 

9 ой якунлари бўйича солиқ солинадиган ялпи тушум 180 800 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо бўйича – 123 800 минг сўм (108 000 + 15 800) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 57 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада ярим йиллик учун солиқ солинадиган тушумнинг қуйидаги суммага камайишига доир маълумотларни такрор акс эттириш лозим:

дивидендлар – 10 000 минг сўм (0202-сатр);

етказиб берувчидан чегирмалар – 5 000 минг сўм (0206-сатр).

Солиқ солинадиган ялпи тушум камайтириладиган якуний сумма 15 000 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 010-сатри; 0502, 050-сатрлари (1-устун)).

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база 165 800 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо бўйича – 108 800 минг сўм (123 800 – 15 000) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 57 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ суммаси 23 162 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри «Жами» устуни), шу жумладан:

савдо фаолияти бўйича – 4 352 минг сўм (108 800 х 4%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 1-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 18 810 минг сўм (57 000 х 33%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 2-устуни).

 

090-сатр кўрсаткичи ЯСТ ҳисоб-китобининг 120, ­130-сатрларига ҳам ўтказилади (23 162 минг сўм).

ЯСТ ҳисоб-китобининг 091-сатрида фаолият турлари бўйича ЯСТ суммасининг ягона солиқ тўлови умумий суммасидаги салмоғи (%да) кўрсатилади. Ушбу сатрнинг 1-устунида («Чакана савдо») 19% (4 352 / 23 162 х 100), 2-устунида – 81% (18 810 / 23 162 х 100) кўрсатилади.

 

Сўнгра ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси билан солиштириш учун ЯСТнинг энг кам миқдори аниқланади. Корхона фаолиятнинг 2 тури билан шуғулланади. III чорак якунларига кўра ортиб бормайдиган якун билан салмоғи 80%ни ташкил этувчи воситачилик фаолияти (32 000 / (32 000 + 8 000) х 100) асосий фаолият тури ҳисобланади. Шу сабабли ЯСТ ­2203-сон Низомга мувофиқ, ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби ҳамда Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур.

 

ЯСТнинг энг кам миқдори ер солиғининг 3 баравар суммаси ҳамда савдо ва офис хонасининг умумий майдонидан (0,015 га) келиб чиқиб ҳисобланади. 2017 йилги ер солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-2699-сон қарорига 20-иловада белгиланган. Самарқанд шаҳрида ставка – 18 110 347 сўм/га. Чорак учун энг кам ЯСТ 203,741 минг сўмга ((3 х 18 110 347 х 0,015) / 4) тенг. У чорак учун солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот ва ундан олдинги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари фарқи) келиб чиқиб ҳисобланадиган ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси билан солиштирилади. У 40 800 минг сўмга тенг (180 800 – 140 000) (ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китоби ­010-сатри 3-устуни), шу жумладан:

чакана савдо бўйича – 8 800 минг сўм (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-сатри 4-устуни);

воситачилик фаолияти бўйича – 32 000 минг сўм (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 010-сатри 5-устуни).

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси 10 912 минг сўмга (8 800 х 4% + 32 000 х 33%) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди.

 

I чоракда қатъий белгиланган солиқ бўйича ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланган сумма 735,95 минг сўмни ташкил этган. Асосий фаолият тури ва, тегишинча, ЯСТнинг энг кам миқдори тури ўзгарганда қўшимча ҳисобланган ЯСТнинг ортиб борувчи якуни олдинги ҳисобот даври учун ҳисобланган ЯСТ суммасига тенг (2449-сон Низомнинг 8-банди). Яъни ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китоби 060-сатрида 735,95 минг сўм кўрсатилади. Худди шу сумма ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига ўтказилади.

9 ой учун бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси (I чоракда энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни инобатга олганда) 23 897,95 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). III чорак учун бюджетга ярим йиллик учун тўланган ЯСТ (12 985,95 минг сўм) чегирилган сумма, яъни 10 912 минг сўм ўтказилади.

 

2-ВАЗИЯТ.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

2017 йил 1 февралда рўйхатдан ўтказилган ишлаб чиқариш корхонаси (Қарши шаҳрида) ЯСТ ва ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Шунингдек тузилган шартнома асосида «Камолот» жамғармасига ажратмалар тўлайди.

Корхона умумий майдони 920 кв.м бўлган офис, ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналарни ижарага олади.

 

Ярим йиллик якунларига кўра кўрсаткичлар қуйидагича бўлган:

республика ичида маҳсулот реализациясидан соф тушум – 107 000 минг сўм;

маҳсулотнинг бир қисмини таннархидан паст нархда реализация қилишдан зарарлар – 5 000 минг сўм (ҚҚСсиз);

маҳсулотни экспортга реализация қилишдан тушум – БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича 36 000 минг сўм.

Ижобий курс фарқи 2 200 минг сўмни, салбийси – 1 800 минг сўмни ташкил этди.

Ярим йиллик якунларига кўра ҚҚС:

солиқ солинадиган оборотлар бўйича – 22 400 минг сўм;

ҳисобга қабул қилинган – 4 200 минг сўм;

бюджетга тўланадиган – 18 200 минг сўм.

Ярим йиллик якунларига кўра ЯСТ 2 597 минг сўмни ташкил этди, шундан «Камолот» жамғармасига 207,76 минг сўм, бюджетга – 2 389,24 минг сўм ўтказилди.

 

III чоракда реализация қилишдан тушум:

республика ичида – 56 000 минг сўмни (ҚҚСсиз);

экспортга – БЮД расмийлаштирилган санадаги МБ курси бўйича қайта ҳисоблаганда 42 000 минг сўмни ташкил этган. Экспорт контракти бўйича тушум ҳисобот чорагида тўлиқ миқдорда келиб тушди.

21 000 минг сўмлик суммада, шу жумладан 15 600 минг сўмлик ҚҚС билан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ТМБ сотиб олинди, чет ташкилотларнинг хизматларига ҳақ тўланди. Олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС 3 100 минг сўмни ташкил этди.

 

Июль–август учун баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқи 2 100 минг сўмни, салбийси – 1 900 минг сўмни ташкил этди. Августда счётда қайд этилган валюта маблағлари ваколатли банкка сотилди. Битим курси ва МБ курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти қиймати ўртасидаги ижобий фарқ 1 200 минг сўмни ташкил этди.

Августда муассисдан бозор қиймати 65 000 минг сўм бўлган автотранспорт воситаси текинга олинган.

 

III чорак учун ЯСТ ва ҚҚСни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

ЯСТ солиш объекти ялпи тушум ҳисобланади, унга республика ичида маҳсулот реализациясидан тушум (ҚҚС чегирилган ҳолда) ва экспортдан тушум киритилади. ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). Бунда ўз маҳсулотини (ишларни, хизматларни) экспорт қилувчи корхоналар учун экспорт улуши қуйидагича бўлганда ставкани пасайтириш кўринишидаги имтиёз назарда тутилган:

реализациянинг умумий ҳажмида 15%дан 30%гача бўлганда – амалдаги ставкани 30%га;

30% ва ундан кўпроқ бўлганда – 50%га (5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармоннинг 1-банди; ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова).

Экспорт улушига қараб ЯСТнинг пасайтирилган ставкаси ЯСТ ҳисоб-китобига 6-илова «Экспорт улушига қараб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» бўйича аниқланади;

баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо ЯСТ солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси 5-қисми). Салбий сальдо ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтирмайди;

текинга олинган мол-мулк корхонанинг бошқа даромадларига киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). Даромад бозор қиймати бўйича аниқланади;

ҚҚС Солиқ кодексининг VII бўлимига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади. Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишда ҚҚС солиш объекти, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда, реализация қиймати ҳисобланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Товарларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш (қимматбаҳо металлар бундан мустасно) оборотига ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади (Солиқ кодексининг 212-моддаси). Экспорт экспорт контракти, БЮД ва божхона органининг қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак (Солиқ кодексининг 213-моддаси).

ҚҚС билан сотиб олинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС (етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактурасида ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган) Солиқ кодексининг 218-моддасида белгиланган шартларга риоя қилганда ҳисобга қабул қилинади. Экспорт қилинадиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС фақат чет эллик харидордан тўлов келиб тушгандан кейин ҳисобга қабул қилинади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС солиқ солинадиган оборотлардан ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммаси билан ҳисобга қабул қилинган ҚҚС ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади. Экспорт қилувчи корхоналарда ноль даражали ставка қўлланилганда ушбу суммалар ўртасида салбий фарқ юзага келиши мумкин, у Солиқ кодексининг 227, 228-моддалари ва Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 7.04.2016 йилда 2775-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда қайтарилиши лозим.

Ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммаси бюджетга ўтказиладиган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, 2439-сон қарорга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этадилар;

ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича (ҚҚС суммасига камайтирган ҳолда) ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ суммасидан 8% «Камолот» жамғармасига ўтказилади;

корхона янги ташкил этилган корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб (2017 йил 1 февралдан) 6 ой давомида ер солиғининг 3 баравар суммаси тарзидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмасдан ЯСТ тўлаган (2203-сон Низомнинг 2-банди «г» кичик банди). Давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 6 ойлик муддат тугаган ойдан кейинги ойдан, яъни 2017 йил 1 августдан бошлаб ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланмоқда.

Ҳисобот чораги мобайнида энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори ва ҳисоб-китоб суммаси корхонага энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни тўлаш тартиби татбиқ этилган ҳисобот чорагидаги ойларни инобатга олиб аниқланади (2203-сон Низомнинг 8, 9-бандлари).

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ қуйидаги тартибда ҳисоб-китоб қилинади.

 

Маҳсулот реализациясидан соф тушум 241 000 минг сўмга тенг (107 000 + 36 000 + 56 000 + 42 000) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри).

Маҳсулот таннархидан паст нархда реализация қилинишидан I чоракда кўрилган зарарлар (5 000 минг сўм) 9 ой якунлари бўйича ЯСТ ҳисоб-китобининг 025-сатрида такрор акс эттирилади, сўнгра солиқ солинадиган тушумни аниқлашда ҳисобга олинади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри).

 

9 ой якунларига кўра бошқа даромадлар  66 800 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 030-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри), шу жумладан:

текинга олинган мол-мулк – 65 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 050-сатри);

курс фарқи (ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги фарқ) бўйича ижобий сальдо – 1 800 минг сўм (2 200 + 2 100 + 1 200 – (1 800 + 1 900)) (ЯСТ ҳисоб-китобига ­2-илованинг 140-сатри).

 

9 ой якунларига кўра солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) 312 800 минг сўмни (241 000 + 5 000 + 66 800) ташкил этади. Солиқ солинадиган база ҳам шу суммага тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри).

Корхона экспортчи ҳисобланади, шу сабабли ЯСТнинг пасайтирилган ставкасини қўллашга ҳақли. ЯСТ ҳисоб-китобига 6-иловадаги экспорт улушига қараб ставкага 30%лик ёки 50%лик тузатиш киритилади:

010-сатрда реализациядан соф тушум кўрсатилади – 241 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри маълумотларига кўра);

020 ва 030-сатрларда – ўз маҳсулотининг экспортидан тушум – 78 000 минг сўм;

040-сатрда – реализациянинг умумий ҳажмида экспортдан тушумнинг салмоғи – 32% ((78 000 / 241 000) х 100);

050-сатрда – белгиланган ЯСТ ставкаси – 5%;

060-сатрда – ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси. Экспорт улуши 32%га тенг, шу сабабли ставка 50%га камайтирилади ва 2,5%ни ташкил этади.

ЯСТ ҳисоб-китобининг 080-сатрида 2,5% қайд этилади.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ суммаси – 7 820 минг сўм (312 800 х 2,5%) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090-сатри).

 

Сўнгра ҚҚС ҳисобланади. III чорак учун солиқ солинадиган оборотлардан ҚҚС 11 200 минг сўмга тенг (56 000 х 20%).

9 ой якунларига кўра ҚҚС:

солиқ солинадиган оборотлар бўйича – 33 600 минг сўмни (22 400 + 11 200) (ҚҚС ҳисоб-китобининг ­040-сатри);

ҳисобга қабул қилинадигани – 7 300 минг сўмни (4 200 + 3 100) (ҚҚС ҳисоб-китобининг 010, 030-сатрлари);

бюджетга тўланадигани – 26 300 минг сўмни (ҚҚС ҳисоб-китобининг 050-сатри; ЯСТ ҳисоб-китобининг 100-сатри) ташкил этади.

 

ЯСТ ҚҚС суммасига, бироқ ЯСТ ҳисоб-китобининг ­090-сатрида кўрсатилган ЯСТ суммасининг 50%идан ошмайдиган қисмига камайтирилади. ҚҚС суммаси (26 300 минг сўм) ЯСТ суммасининг 50%идан кўплиги сабабли ҳисобланган ЯСТ фақат 3 910 минг сўмга (7 820 / 2) камайтирилади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 110-сатри).

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиқарилган ЯСТ (ЯСТ ҳисоб-китобининг 120-сатри) 3 910 минг сўмни ташкил этади. 9 ой якунларига кўра «Камолот» жамғармасига ажратмалар 312,8 минг сўмни (3 910 х 8%) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатри).

«Камолот» жамғармасига ажратмалар чегирилган ҳолда ЯСТ – 3 597,2 минг сўм (3 910 – 312,8) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри).

 

Август ойидан бошлаб корхона 2203-сон Низомга мувофиқ ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишида энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга ДСИга ЯСТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби ҳамда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТнинг маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этиш зарур.

Энг кам ЯСТ ва ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўланган ҳисобот чорагидаги ойлар учун ҳисобланади. Уни аниқлашда Президентнинг ПҚ-2699-сон қарорига 20-илова билан Қарши шаҳрида белгиланган ер солиғи ставкаси – 14 646 583 сўм/га ҳисобга қабул қилинади. Корхона ишлаб чиқариш корхонаси сифатида пасайтирувчи коэффициентни қўллаш ҳуқуқига ҳам эга.

Йиллик энг кам ЯСТ 2 021,228 минг сўмга (3 х 14 646 583 х 0,092 х 0,5), август–сентябрь учун – 336,871 минг сўмга (2 021,228 / 12 х 2) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ҳисобот чорагидаги маълумотлар (ҳисобот ва ундан олдинги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари фарқи) бўйича ортиб бормайдиган якун билан имтиёзлар ҳисобга олинмаган ставкада аниқланади. У чорак учун 8 220 минг сўмга ((312 800 – 148 400) х 5%), август–сентябрь учун – 5 480 минг сўмга (8 220 / 3 х 2) тенг.

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан кўп, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш амалга оширилмайди.

 

9 ой якунларига кўра 3 597,2 минг сўм миқдоридаги ЯСТ суммаси тўланиши лозим (ЯСТ ҳисоб-китобининг ­180-сатри). III чорак учун бюджетга ярим йиллик якунларига кўра тўланган солиқ (2 389,24 минг сўм) чегирилган сумма, яъни 1 207,96 минг сўм ўтказилади.

 

3-ВАЗИЯТ.

УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Корхона Бухоро шаҳрида 2 та умумий овқатланиш шохобчасига (қаҳвахонага) эга, майдони 80 кв.м бўлган битта қаҳвахона ижарага берилади. Корхонанинг ўзи умумий овқатланиш хизматларини кўрсатадиган қаҳвахона майдони 100 кв.метрни ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори йил учун 790 915 сўмни, чорак учун – 197 729 сўмни ташкил этади.

 

Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар мавжуд:

умумий овқатланиш хизматлари реализациясидан тушум – 94 500 минг сўм;

ижарадан даромадлар – 4 800 минг сўм (майдони 80 кв.м бўлган қаҳвахонанинг ойлик ижара тўлови 800 минг сўм);

қарз шартномаси бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар – 164,384 минг сўм, фоизлардан солиқ – 16,438 минг сўмни тўлов манбаи (қарздор) ушлаб қолган. Корхона 147,946 минг сўм олган.

Ярим йиллик якунларига кўра  ЯСТ – 9 930 минг сўм.

 

III чоракда:

умумий овқатланиш хизматлари реализациясидан тушум – 52 000 минг сўм;

қаҳвахонани (80 кв.м) ижарага беришдан даромадлар – 2 400 минг сўм (ойлик ижара тўлови – 800 минг сўм).

Сентябрда муассисга совутиш ускунаси текинга берилган, унинг тиклаш қиймати – 2 200 минг сўм, ҳисобланган эскириш суммаси – 2 080 минг сўм, қайта баҳолаш сальдоси – 450 минг сўм.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

умумий овқатланиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 10%ни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова);

бошқа даромадлар таркибига қуйидагилар киради:

ижарага беришдан даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 2-банди);

II чоракда олинган фоизлар тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 14-банди);

совутиш ускунасининг чиқиб кетишидан даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди).

Кўчмас мулкни ижарага беришдан даромадларга шартнома бўйича ижара тўловидан, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан кам бўлмаган суммадан келиб чиқиб ЯСТ солинади (ПҚ-2699-сон қарорнинг ­5-банди). Шартномадаги ижара тўлови суммаси энг кам ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқарилган ижара тўлови суммасидан кам бўлса, ЯСТ энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади (МВ ва ДСҚнинг 26.01.2012 йилдаги ММ/04-01-32-14/87 ва 13/1-954-сон тушунтириш хати). Жорий йил учун ижара тўловларининг энг кам ставкалари Давлат рақобат қўмитасининг «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш тўғрисида»ги хати (16.12.2016 йилдаги 377/01-14-сон), Тошкент шаҳри бўйича – Тошкент шаҳар ҳокимининг 29.12.2016 йилдаги 1161-сон қарори билан белгиланган.

II чоракда олинган фоизлар суммаси 9 ой якунлари бўйича ҳисоботда такрор акс этади – аввал бошқа даромадлар таркибида ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада, кейин солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайиши тарзида ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада кўрсатилади;

корхонанинг асосий фаолият тури умумий овқатланиш ҳисобланади, шу сабабли ЯСТ ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади (2203-сон Низом). Энг кам ЯСТни ҳисоблашда 2 та умумий овқатланиш шохобчаси майдони, шу жумладан ижарага берилаётган қаҳвахона майдони ҳисобга олинади. Бухоро шаҳрида юридик шахслар учун ер солиғи ставкаси 1 га учун 14 646 583 сўмни ташкил этади (ПҚ-2699-сон қарорга 20-илова).

 

9 ой якунларига кўра реализациядан соф тушум 146 500 минг сўмни (94 500 + 52 000) ташкил этди (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри).

 

Бошқа даромадлар ЯСТ ҳисоб-китобига 2-иловада кўрсатилади. Аввал ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови билан шартномада белгиланган ижара тўлови ўртасидаги фарқни аниқлаш учун ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илова тўлдирилади.

1 кв.м учун бир йил ҳисобида умумий овқатланиш объектлари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаси 10 800 сўмни ташкил этади (Энг кам ставкаларнинг ­51-банди, Давлат рақобат қўмитасининг 377/01-14-сон хатига илова) (ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг 021-сатри). Январь–сентябрда 1 кв.м учун ижара тўлови суммаси:

шартномага кўра ижара тўлови бўйича – 90 000 сўмни (800 000 / 80 кв.м х 9 ой) (ЯСТ ҳисоб-китобига 1-илованинг 031-сатри);

энг кам ставкадан келиб чиққанда – 8 100 сўмни (10 800 / 12 х 9) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобига ­1-илованинг 041-сатри).

Энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўлови шартномада белгиланганидан кам, шу сабабли 9 ой якунларига кўра 7 200 минг сўм миқдоридаги ижара тўлови бошқа даромадларга киритилади (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 030-сатри).

 

II чоракда олинган фоизлар кўринишидаги даромадлар (164,384 минг сўм) ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг ­160-сатрида ва 4-илова «Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши»да (0202-сатр) такрор акс эттирилади.

 

Совутиш ускунаси текинга берилиши натижасида 330 минг сўм (2 080 – 2 200 + 450) миқдорида даромад олинган. У бошқа даромад деб тан олинади ва ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида кўрсатилади.

 

Шу тариқа, 9 ой якунларига кўра бошқа даромадлар 7 694,384 минг сўмни ташкил этди (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри; 030-сатри).

Солиқ солинадиган ялпи тушум 154 194,384 минг сўмга (146 500 + 7 694,384) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри). У II чоракда қарз шартномаси бўйича олинган фоизлар суммаси – 164,384 минг сўмга камайтирилади (ЯСТ ҳисоб-китобига 4-илованинг 0202-сатри).

 

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри) 154 030 минг сўмга (154 194,384 – 164,384), ЯСТ суммаси эса – 15 403 минг сўмга тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090, 120 ва 130-сатрлари).

 

Корхона ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 197 729 сўмга тенг. III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси реализациядан тушум ва бошқа даромадларни ўз ичига оладиган солиқ солинадиган ялпи тушумдан (ҳисобот ва бундан аввалги ҳисобот даврларидаги ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрларидаги фарқ) келиб чиқиб аниқланади. У 5 473 минг сўмга ((154 194,384 – 99 464,384) х 10%) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

Энг кам ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан кам, шу сабабли ЯСТ қўшимча ҳисоблаб ёзилмайди. Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 050-сатрида ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрида «0» кўрсатилади.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТ суммаси 15 403 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 180-сатри). Ярим йиллик учун тўланган солиқни (9 930 минг сўм) ҳисобга олганда III чорак учун бюджетга 5 473 минг сўм миқдорида тўланиши лозим.

 

4-ВАЗИЯТ.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ КОРХОНА УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган микрофирма маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш хизматларини кўрсатади. «Камолот» жамғармаси билан шартнома тузилган.

Корхона балансида бино бор, ундаги хоналарнинг умумий майдони 240 кв.метрни ташкил этади. Кадастр ҳужжатларига кўра, бино учун ажратилган ер участкаси 0,11 гектарга тенг.

Маълумотнома-ҳисоб-китоб (2203-сон Низомга 2-иловага мувофиқ, ҳар йили 1 февралгача тақдим этилади) маълумотларига кўра энг кам ЯСТнинг йиллик миқдори 7 528 331 сўмни ташкил этади.

 

Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:

хизматларни реализация қилишдан тушум – 86 600 минг сўм;

бошқа даромадлар (ҳисобдан чиқарилган, 3 йил ўтгач талаб қилинмаган депонентланган иш ҳақи, етказиб берувчидан чегирма) – 2 300 минг сўм (500 + 1 800);

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши:

чегирма суммасига – 1 800 минг сўм;

ёш оила аъзоси бўлган ходим расмийлаштирган ипотека кредити бўйича текинга киритилган бадал суммасига – 8 710 минг сўм (апрелда корхона бадал сифатида 10 000 минг сўмни текинга ўтказиб берган).

Бюджетга 3 743,023 минг сўм миқдорида (I чоракда қўшимча ҳисобланган суммани инобатга олганда) ЯСТ тўланган. «Камолот» жамғармасига 313,56 минг сўм ўтказилган.

 

III чоракда реализациядан тушум 48 500 минг сўмни ташкил этди. Августда контрагентга шартнома шартларини бузганлиги учун 5 000 минг сўм миқдорида жарима тўлаш тўғрисида даъво йўлланди. 30 сентябрь ҳолатига кўра солиштирув далолатномаси бўйича жарима тан олинди ва 2 000 минг сўм миқдорида тўланди.

 

9 ой якунларига кўра ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналар учун ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова). 2017 йил 1 январдан бошлаб шаҳардаги маиший электрон ва электр ускуналарни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматларга белгиланган тартибда ЯСТ солинади;

контрагентдан ундирилган жарима бошқа даромадларга киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 12-банди). ЯСТ солинадиган тушумга қарздорнинг мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, солиштириш далолатномалари асосида ундирилган ва қарздор тан олган жарима суммаларинигина киритиш лозим. Контрагент жаримани тўлаш мажбуриятини тан оладиган пайтга қадар корхона жарима суммасини солиқ солинадиган тушум таркибида тан олмаслиги керак; 

солиқ солинадиган ялпи тушум қуйидагиларга камайтирилади:

Солиқ кодексининг 356-моддаси 1-қисми 6-бандига мувофиқ чегирма суммасига;

ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 10%ига (Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисми). ССБни камайтириш фоизи ялпи тушумдан, шу жумладан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ЯСТ бўйича чегирмалар суммасига камайтирилган бошқа даромадлардан ҳисобланади. Имтиёзни қўллаш учун иш берувчи-корхона раҳбарининг ипотека кредитлари бўйича бадаллар текин йўналтирилиши тўғрисидаги буйруғи расмийлаштирилган, банк (бошқа кредит ташкилоти) билан ёш оила аъзоси бўлган ходим ўртасида тузилган шартнома нусхаси бўлиши керак.

Ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади («Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси; 17.02.2017 йилдаги ПФ-4962-сон Фармон таҳриридаги 18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 3-банди).

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада акс эттирилади;

2203-сон Низомга мувофиқ, ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисобланади.

 

9 ой якунларига кўра хизматлар реализациясидан соф тушум 135 100 минг сўмни (86 600 + 48 500) ташкил этди (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010-сатри).

 

9 ой якунларига кўра бошқа даромадларнинг умумий суммаси 4 300 минг сўмни ташкил этди (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 010-сатри; 030-сатри), шу жумладан:

ҳисобдан чиқарилган, 3 йил ўтгач талаб қилинмаган депонентланган иш ҳақи – 500 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 080-сатри);

етказиб берувчидан чегирма – 1 800 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 180-сатри);

ундирилган жарима – 2 000 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобига 2-илованинг 130-сатри).

 

Солиқ солинадиган ялпи тушум 139 400 минг сўмни (135 100 + 4 300) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри). У чегирма ва ипотека кредити бўйича бадал суммасига камайтирилади. Бунда солиқ солинадиган базанинг фақат 10%и доирасида ипотека кредити бўйича чегирма қилиш мумкин.

 

III чорак учун ипотека бадалига текин йўналтирилган маблағлар қисмида ССБ камайтирилиши мумкин бўлган чекланган сумма чегирма суммасини айирганда солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб аниқланади. Камайтирилиши чекланган сумма 13 760 минг сўмга ((139 400 – 1 800) х 10%) тенг. Ипотека бадалига 10 000 минг сўм йўналтирилган, шу сабабли солиқ солинадиган ялпи тушумдан айни шу сумма чегирилади.

ЯСТ ҳисоб-китобига 4-иловада қуйидагилар кўрсатилади:

I чоракда етказиб берувчидан олинган чегирма суммаси – 1 800 минг сўм (020 ва 0206-сатрлар);

ёш оила аъзоси бўлган ходимнинг ипотека кредити бўйича текин йўналтирилган бадал – 10 000 минг сўм (040-сатр);

ярим йиллик якунларига кўра ялпи тушум камайтириладиган умумий сумма – 11 800 минг сўм (ЯСТ ҳисоб-китобининг 010, 050 ва 0502-сатрлари).

 

Солиқ солинадиган база 127 600 минг сўмни (139 400 – 11 800) ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 060-сатри).

 

9 ой якунларига кўра ҳисоблаб ёзилган ЯСТ суммаси 6 380 минг сўмга (127 600 х 5%) тенг (ЯСТ ҳисоб-китобининг 090 ва 120-сатрлари).

«Камолот» жамғармасига ажратмалар 510,4 минг сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 160-сатри).

Ажратмаларни чегирган ҳолда ЯСТ – 5 869,6 минг сўм (6 380 – 510,4) (ЯСТ ҳисоб-китобининг 130-сатри).

 

Корхона ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлайди. Чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 1 882,083 минг сўмга (7 528 331 / 4) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри).

III чорак учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТ ставкасига кўпайтирилган, ҳисобот ва бундан аввалги ҳисобот даврлари учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатрлари фарқи сифатида ортиб бормайдиган якун билан аниқланади. У 2 525 минг сўмга ((139 400 – 88 900) х 5%) тенг (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 030-сатри).

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси ЯСТнинг энг кам миқдоридан катта, шу сабабли қўшимча ҳисоблаб ёзиш мавжуд эмас. I чорак бўйича қўшимча ҳисоблаб ёзиш суммаси (137,083 минг сўм) Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 060, 070-сатрларида кўрсатилади ва ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатрига кўчирилади.

 

9 ой якунларига кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси (I чоракда энг кам ЯСТгача қўшимча ҳисоблаб ёзишни инобатга олган ҳолда) 6 006,683 минг сўмни ташкил этади. Ҳисобот чораги учун бюджетга 2 263,66 минг сўм (6 006,683 – 3 743,023) тўланади. III чорак учун «Камолот» жамғармасига ажратмалар 196,84 минг сўмни (510,4 – 313,56) ташкил этади.

 

«Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар

Прочитано: 1660 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика