Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 13 / Солиқ солиш

Моддий рағбатлантиришда бехато солиқ тўлаш

 

Яқинда «Жавоб берамиз» маълумотнома хизматига бухгалтер З.Б. қўнғироқ қилиб, экспертга савол берди: «Ходимларимизга мукофотни ҳеч қандай солиқ ушлаб қолинмайдиган қилиб қай йўсинда тўлашим мумкин?..»

Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқларни ортиқча тўлашни хоҳламасликларини тушуниш мумкин. Бироқ буни тўғри, қонунчилик нормалари асосида амалга ошириш лозим. Рағбатлантирувчи тўловларга солиқ солишда юзага келувчи саволлар ечимини топишда бухгалтерларга кўмак беришни кўзлаб, «Norma Online» экспертлари улар учун ўзига хос «шпаргалка» тайёрладилар.

 

Моддий рағбатлантириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

● рағбатлантирувчи тўловлар – мукофотлар, бонуслар, чегирмалар ёки кечиктирилган тўловлар, таътилга қўшимча тўловлар;

● қўшимча меҳнат шартлари – бепул овқат билан таъминлаш, уяли алоқа телефони бериш ёки уяли алоқа хизматлари ҳақини тўлаш, хизмат транспорти бериш ёки транспорт харажатлари ҳақини тўлаш;

● ижтимоий йўналтирилган рағбатлантиришлар – моддий ёрдам, қутлуғ саналарга бағишлаб берилган қимматбаҳо совғалар, ходим ва унинг оила аъзолари учун дам олиш уйларига йўлланмалар бериш, тиббий суғурта, бепул уй-жой бериш ёки уни тутиб туриш харажатларини тўлаш, ходимлар ва унинг оила аъзолари ўқиш ҳақини тўлаш ва б.

Шу сабабли улар турига қараб ташкилотнинг чегириладиган ёки чегирилмайдиган харажатларига киритилиши мумкин.

Рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ташкилот ташаббусига кўра ёки ходимнинг аризасига биноан тўланади. Биринчи ҳолатда улар ходимларнинг барчасига ёки кўпчилигига тўланади (масалан, байрам муносабати билан ёки ходим навбатдаги таътилга чиқаётганда) ва бир марта тўланадиган рағбатлантирувчи тўловларга киради. Иккинчисида – алоҳида вазиятларда айрим ходимларга ёки бошқа шахсларга уларнинг аризаларига биноан тўланади (масалан, дори-дармон сотиб олиш, дафн этиш, бошқа маиший эҳтиёжларга) ва ижтимоий тусдаги тўловлар ҳисобланади.

Ходимни моддий рағбатлантириш ҳақидаги қарорни ташкилот раҳбари қабул қилади, у тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади. Бундай тўловларни тўлаш шартлари ва уларнинг миқдори раҳбар томонидан ёки ташкилотнинг ички локал ҳужжати билан белгиланади.

Тўловлар пул маблағлари ёки натура кўринишида – буюмлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ.к. тарзида берилади. Бундан ташқари, юридик шахс ходимга (ёки бошқа шахсга) ёрдам сифатида унинг учун товарлар, ишлар ёки хизматлар ҳақини тўлаши мумкин. Бу ҳолда бундай тўловларга жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари деб қаралади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган, пул ёки натура шаклидаги тўловларга баъзи ҳолларда даромад солиғи ва ижтимоий суғуртага мажбурий ажратмалар солинади. Бошқа ҳолларда – жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди ёки уларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Ходимларга турли асосларга кўра моддий рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар тўланиши мумкин. Экспертлар юридик шахснинг турли асосларга кўра тўловлари турларини жадвалга солдилар. Унинг ёрдамида тўловларнинг қай бирига солиқлар солиниши, қайси бирига солинмаслигини осон аниқлаш мумкин.

 

Т/р

 

Тўловларнинг турлари

 

ЖШДС

 

ШЖБПҲ

 

ЯИТ, мажбурий суғурта бадаллари

 

Изоҳлар

 

1

 

Мукофотлар, йиллик иш якунлари бўйича тўланадиган ҳақлар (13-маош), касб маҳорати ва мураббийлик учун маошларга устамалар, таътилга қўшимча ҳақлар, кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар (Солиқ кодексининг 173-моддаси)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Мукофот якка тартибда ҳам, жамоа ишининг муайян натижалари муносабати билан ҳам тўланиши мумкин.

Ҳақ тўлаш тартиби ва унинг миқдорлари локал низом билан белгиланади.

Ходимларга устамалар уларнинг ишбилармонлик сифатлари, бир нечта касбда ишлаш маҳорати, мавжуд тажрибаси ва меҳнат кўникмаларини бошқа ходимлар билан баҳам кўра олиши учун тўланади.

Меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотларга жамоатчилик фаолияти учун, байрам ва унутилмас саналар муносабати билан тўланадиган ҳақ киради

2

 

Моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 178-моддаси
16-банди):

 

 

 

 

 

2.1

 

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 3-хатбошиси)

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Оила аъзолари деб эр (хотин), ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ва болалар, шу жумладан фарзандликка олинганлар ҳисобланади

 

2.2

 

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги муносабати билан

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 4-хатбошиси)

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Тиббий хулоса асосида тўланади

 

2.3

 

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

 

СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 2-хатбошиси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ваколатли органларнинг маълумотномаси ёки ОАВдаги фавқулодда ҳолатлар ҳақидаги ахборот билан тасдиқланади

 

2.4

 

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 4-хатбошиси)

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Туғилганлик тўғрисидаги, никоҳдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида тўланади

 

2.5

 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-банди 4-хатбошиси)

 

12 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан тўланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари натура шаклида берилиши ёхуд уларнинг қиймати пул шаклида тўланиши мумкин

 

2.6

 

2.1–2.5-бандларда назарда тутилмаган бошқа ҳолларда

 

СОЛИНАДИ

 

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

Шахсий тусдаги бошқа асосларга кўра (даволаниш муносабати билан, юбилейни нишонлаш, невара-эвараларнинг тўйи, квартира ва автомобилни таъмирлаш, турли харидлар учун ва ҳ.к.) тўланадиган моддий ёрдам 1.01.2016 йилдан бошлаб рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловларга киради ҳамда имтиёз қўлланмаган ҳолда унга ЯИТ, суғурта бадаллари ва ЖШДС солинади

 

3

 

Таътилга тўланадиган моддий ёрдам (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Иш берувчи томонидан қабул қилинган локал ҳужжатлар асосида тўланади

 

4

 

Озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки уларнинг қийматини қоплаш (Солиқ кодексининг 174-моддаси
13-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Иш берувчининг қуйидаги харажатларига солиқ солинмайди:

меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув билан таъминлаш бўйича (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 1-банди);

қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим тоифадаги ходимларни озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-банди);

ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларига (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 4-банди)

5

 

Юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар (Солиқ кодексининг 175-моддаси 15-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

Ишловчи пенсионерларнинг пенсияларига устамалар чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 12-банди)

 

6

 

Юридик шахс томонидан жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб, товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини, мулкий ҳуқуқларни тўлаш (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди):

 

 

 

 

Жисмоний шахснинг аризаси ва ташкилот раҳбарининг буйруғи тўловлар тўланишига асос бўлади

 

6.1

 

ўз ходимларига ва уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун

 

СОЛИНМАЙДИ
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Имтиёзлар қуйидаги ҳолда қўлланади:

даволаганлик учун соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисобварағига нақд пулсиз ҳақ тўланганда;

ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағлари бевосита ходимга, у йўқлигида эса – унинг оила аъзоларига ёки ота-оналарига берилганда;

мазкур мақсадлар учун мўлжалланган маблағлар ходимнинг банкдаги ҳисобварағига киритилганда

6.2

 

даволаш ва тиббий хизмат кўрсатганлик, ногиронлик профилактикаси ва ногиронларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олиш учун

 

СОЛИНМАЙДИ
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

6.3

 

жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш

 

СОЛИНАДИ

 

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

СОЛИНМАЙДИ

 

Юридик шахснинг ходими бўлмаган жисмоний шахс мазкур даромадлар бўйича солиқ декларациясини тақдим этиши шарт

 

6.4

 

коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Агар юридик шахс коммунал хизматлар, уй-жой ижараси, фойдаланиш харажатлари ҳақини ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан тўлаган бўлса, улар жисмоний шахснинг даромади деб ҳисобланмайди

 

6.5

 

санаторий-курортларда даволаниш, дам олиш йўлланмалари қиймати ёки ногиронларга, шу жумладан мазкур юридик шахсда ишламайдиган ногиронларга уларни қоплаш қиймати (туристик йўлланмалар бундан мустасно)

 

СОЛИНМАЙДИ
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 2-банди 2-хатбошиси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

ЖШДС бўйича имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси мавжуд бўлганда қўлланади

 

6.6

 

ўз ходимларининг 16 ёшга тўлмаган (18 ёшгача бўлган ўқувчилар) болалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек ота-оналарнинг болалари билан дам олишига махсус мўлжалланган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати

 

СОЛИНМАЙДИ
(Солиқ кодексининг 179-моддаси 2-банди 3-хатбошиси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Имтиёзлар қўлланишини асослаш учун ходимларнинг болалари туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари, ўқувчилар учун эса – ўқув юртининг маълумотномалари бўлиши зарур

 

6.7

 

мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар учун санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қиймати, дам олиш ёки уларнинг ўрнини қоплаш қиймати

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Юридик шахснинг ходими бўлмаган жисмоний шахс мазкур даромадлар бўйича солиқ декларациясини тақдим этиши шарт

 

6.8

 

мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлмаган жисмоний шахслар учун стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақи ёки уларнинг ўрнини қоплаш қиймати

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Агар тўловлар жисмоний шахс – юридик шахс муассисининг манфаатларини кўзлаб дивидендлар ҳисобидан тўланаётган бўлса, уларнинг суммасига 10%лик ставкада солиқ солинади

 

6.9

 

жисмоний шахснинг даромади бўлган юридик шахснинг бошқа харажатлари

 

СОЛИНАДИ

 

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

СОЛИНМАЙДИ

 

Юридик шахснинг ходими бўлмаган жисмоний шахс мазкур даромадлар бўйича солиқ декларациясини тақдим этиши шарт

 

7

 

Солиқ тўловчининг манфаатларини кўзлаб текинга, шу жумладан ҳадя шартномаси асосида берилган мол-мулк, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қиймати (Солиқ кодексининг 177-моддаси 2-банди):

 

 

 

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда мол-мулкни ҳадя қилиш нотариал расмийлаштирилган шартномага асосан амалга оширилади

 

7.1

 

ходимлар натура шаклида олган совғалар қиймати

 

6 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди 2-хатбошиси)

 

6 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Совға қиймати етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси, сотувчининг НКМ ёки тўлов терминали чеки билан тасдиқланиши мумкин. Агар юридик шахснинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот совға сифатида берилса, унинг қиймати ҳақиқатдаги таннархи бўйича аниқланади.

Юридик шахслардан акциз тўланадиган товарлар ёки ҚҚС солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) олинганда, уларнинг қийматида акциз солиғи ва ҚҚС суммаси ҳисобга олинади

7.2

 

илгари мазкур юридик шахснинг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ва бошқа турлардаги ёрдам қиймати

 

6 ЭКИҲгача СОЛИНМАЙДИ (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди 3-хатбошиси)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

7.3

 

бошқа ҳолларда

 

СОЛИНАДИ

 

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

СОЛИНМАЙДИ

 

Юридик шахснинг ходими бўлмаган жисмоний шахс мазкур даромадлар бўйича солиқ декларациясини тақдим этиши шарт

 

8

 

Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ходимларга реализация қилинадиган нархи ва шу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати ўртасидаги салбий тафовут (Солиқ кодексининг 177-моддаси 3-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Қиймат ушбу товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олиш нархи ёки уларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади

 

9

 

Жисмоний шахснинг юридик шахс олдидаги қарзининг юридик шахс қарори билан ҳисобдан чиқарилган суммалари (Солиқ кодексининг 177-моддаси 5-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

ходимларга СОЛИНАДИ

ходим бўлмаганларга СОЛИНМАЙДИ

СОЛИНМАЙДИ

 

Қарз айрим ҳолларда ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида ҳисобдан чиқарилиши мумкин

 

10

 

Иш берувчи томонидан тўловлар ҳисобига тўланиб, ходимдан ушлаб қолиниши лозим бўлган, лекин ушлаб қолинмаган суммалар (Солиқ кодексининг 177-моддаси 6-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Бундай тўловларга, масалан, юридик шахснинг жисмоний шахс учун маъмурий жаримани ёки жисмоний шахснинг даромадларидан ундириладиган солиқларни тўлаши киради

 

11

 

Ишламайдиган пенсионерларга юридик шахс томонидан тўланадиган тўловлар (Солиқ кодексининг 178-моддаси 18-банди)

 

СОЛИНАДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Бундай тўловлар юридик шахснинг ташаббусига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғи, муассисларнинг ёки юқори ташкилотнинг қарори асосида тўланиши мумкин

 

Жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми)

 

12

 

Меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда банд бўлган ходимларни меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сут, даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган шўр сув, шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

МКнинг 217-моддаси; «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси

 

13

 

Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан аъзолик бадаллари ҳисобидан касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган тўловлар, шу жумладан моддий ёрдам, бундан касаба уюшмаси қўмитасининг ходимларига меҳнат вазифаларини бажарганлик учун бериладиган пул мукофотлари ва бошқа тўловлар мустасно

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси

 

14

 

Ходимларни иш жойига олиб келиш ва қайтариб олиб кетиш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ходимларни юридик шахснинг шахсий ва ижарага олинган ёки транспорт ташкилотининг транспортида иш жойига олиб келиш мумкин

 

15

 

Диний расм-русумлар ва маросимларни, байрам тантаналарини ўтказиш, вакиллик харажатлари

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Масалан, юридик шахснинг маблағлари ҳисобига ходимлар учун юбилей санаси, байрам ва ҳ.к. муносабати билан зиёфат уюштириш

 

16

 

Шаҳар йўловчилар транспортида ходимларнинг хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаларини олиш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ходимнинг иши сафарлар билан боғлиқ бўлгандагина қўлланади

 

17

 

Юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган харажатлар

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

МКнинг 211-моддаси; «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддаси 3-қисми

 

18

 

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

МКнинг 217-моддаси

 

19

 

Ходим бошқа жойга ишга ўтказилганда ёхуд кўчиб борганда кўчиш, мол-мулкини кўчириб бориш, жой ижараси (йўл харажатлари учун бериладиган пул) билан боғлиқ харажатларни тўлаш ёки бу харажатларнинг ўрнини қоплаш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

МКнинг 172-моддаси

 

20

 

Талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 26.02.2013 йилда 2431-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

 

21

 

Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш шартномаси муддатидан илгари бекор қилинганда ва суғурталовчи суғурта қилинувчига суғурта мукофотининг бир қисмини ёки ҳаммасини қайтарса, қайтарилган суғурта мукофоти миқдори жисмоний шахснинг солиқ солинадиган жами даромади таркибига киритилади

 

22

 

Юридик шахсдан – иш берувчидан олинган маблағлар

 

 

 

 

Уй-жой олинган (мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган) санадан эътиборан 5 йил ичида сотилса, ушбу бандда кўрсатилган даромадларга белгиланган тартибда солиқ солинади

 

22.1

 

ёш оилалар аъзолари томонидан уй-жой олиш учун (ёш оила тоифасига илк бор никоҳдан ўтган, иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган эр-хотинлар киради)

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

22.2

 

қурувчи шахс томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклар томонидан ушбу мақсадлар учун бериладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадал сифатида

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

23

 

Ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

СОЛИНМАЙДИ

 

Ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш юридик шахс фаолиятида қўлланиладиган ихтисослик бўйича амалга оширилганда қўлланади

 

 

Прочитано: 3175 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика